Даромад манбаи      Бош саҳифа

«НООДАТИЙ ЕЧИМ»НИ СИНГДИРИШ ҚИЙИНРОҚ АСЛИДА

Ғиждувонлик коллеж ўқувчиси мини-трактор ясади

Инновацион ғоя атамаси тез-тез қўлланилмоқда. Хўш, тилимизда «но­одатий ечим» маъносини ҳам берадиган инновацион ғоя нима дегани? У ҳаётимизда қандай акс-садо беради, мамлакат тараққиётида қандай роль ўйнайди?

«НООДАТИЙ ЕЧИМ»НИ СИНГДИРИШ ҚИЙИНРОҚ АСЛИДА

 

Соддароқ айтилса, инновацион ғоя бу — техника, технология, меҳнатни ташкил этишда фан ва илғор тажрибалар ютуқларига асосланган янги киритилган тартиб-қоидадир. Унинг пайдо бўлиши ортида узоқ йиллик изланишлар, машаққатли меҳнат ётади, албатта. Аммо яна бир ҳаётий синовдан ўтган фактдан юз ўгириб бўлмайди: инновацияни яратишдан кўра, уни сингдириш қийинроқ.

Юртимизда 2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. У ёки бу соҳада ўзининг инновацион ғоялари билан чиқаётган юртдошларимиз сони ҳам кундан-кунга кўпаймоқда. Бундан кўзланган мақсад тадбиркору фермерлар, умуман, қайси соҳа бўлмасин, ишини енгиллатиш, ҳосилдорлик ва даромад олишни ошириш ва тежамкор усулларни жорий этиш. Ана шундай инсонлардан бири қишлоқ хўжалиги ва томорқачиликда жуда қўл келадиган мини-трактор ясаган Бухоро автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи битирувчиси ғиждувонлик Шаҳзод Жабборовдир.

— Болалигимдан техникага қизиқаман, — дейди Шаҳзод ЖАББОРОВ. — Аслида бунга тракторчи бўлган бобом сабабчи, десам ҳам бўлади. Мини-тракторни ясаганимга эса уч йил бўлди.

— Унинг афзалликлари нимада?

— Тўғри, ҳозирда заводлардан мини-тракторлар чиқади. Аммо мен ясаган мини-тракторнинг улардан афзал жиҳатлари бор. Аввало, унинг вазни анча енгил, тежамкор, бошқа мини-тракторларга қараганда икки баравар кам дизель ёнилғиси сарфлайди. Ундан боғ ишларида фойдаланиш мумкин. Кичик томорқа, гулзор ва иссиқхоналар ичида ҳам бемалол ишлатса бўлади. 15-20 сотих майдонни ҳайдаш, бороналаш учун 3-4 литр ёнилғи сарфлайди. Хуллас, дала ва томорқа ишларида беқиёс ёрдамчи.

— Бу инновацион ғояни техникани яхши тушунадиган мутахассисларга ҳам кўрсатгандирсиз?

— Албатта. Жорий йилнинг 14 январида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган техник конференцияда ўз мини-тракторим билан иштирок этдим. Унда жами 14 нафар инновацион ғоя муаллифлари иштирок этди. Улар ичида мутахассислар менинг ишланмамга юқори баҳо беришди ва биринчи ўринни олдим.

— Келгуси режалар қандай?

— Худди шундай мини-тракторлар ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчиман. Бунинг учун бизда ҳамма шароит етарли. Бундай тракторнинг деталлари ва унга ишлатиладиган металлар, эҳтиёт қисмларнинг ҳаммаси ўзимизда топилади. Четдан келтиришдан кўра, жуда арзонга тушади ва маблағлар ўзимизда қолади.

Шунингдек, янги ишланмалар устида бош қотиряпман. Айни дамда катта тракторга ўрнатиладиган пичан ўрадиган ускунага янгилик киритиш устида ишлаяпман. Кўпинча хашак ўрилганда пастки 5-10 сантиметрли қисми ўрилмай қолиб кетади. Ишланмамда эса уни янада тозароқ (қиртишлаб) ўрадиган мосламани киритиш назарда тутилади.




Ўхшаш мақолалар

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

Кунига 7 литр сут берадиган эчки

🕔11:41, 20.09.2018 ✔54

Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

Батафсил
Биринчи экиндан 25 миллион

Биринчи экиндан 25 миллион

🕔11:40, 20.09.2018 ✔30

Чўп суқса, кўкарадиган заминимизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланмаслик нотўғри.

Батафсил
Тадбиркор бобо

Тадбиркор бобо

🕔11:18, 13.09.2018 ✔62

Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Кунига 7 литр сут берадиган эчки

    Кунига 7 литр сут берадиган эчки

    Бугун жамғарманинг 200 миллард сўм маблағи бор. У кимларга , қанча муддатга ва фоизга берилади?

    ✔ 54    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Биринчи экиндан 25 миллион

    Биринчи экиндан 25 миллион

    Чўп суқса, кўкарадиган заминимизнинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланмаслик нотўғри.

    ✔ 30    🕔 11:40, 20.09.2018
  • Тадбиркор бобо

    Тадбиркор бобо

    Саксон яшар бу инсон ёшларга ўрнак бўлиб, яхшигина даромад ҳам олмоқда.

    ✔ 62    🕔 11:18, 13.09.2018
  • Фермерликдан экотуризмга

    Фермерликдан экотуризмга

    Мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда.

    ✔ 50    🕔 11:17, 13.09.2018
  • Майда ишдан катта фойда сари

    Майда ишдан катта фойда сари

    Меҳнатнинг машаққатсизи йўқ. Сабр қилиб чидаса, бир кун мевасини беради.

    ✔ 57    🕔 11:45, 06.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар