Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

Навқирон йигитнинг мардонавор жасорати

«Ассалому алайкум, мен учун азиз бўлган инсонлар! Отажон, соғлиқларингиз яхшими, чарчамасдан юрибсизми? Мендан сўрасангиз, яхшиман. Хизматнинг қийинчиликларига бардош бериб, ўз она Ватаним олдидаги йигитлик бурчимни адо этиб юрибман. Мана, кўз очиб юмгунча 9 ой ҳам ўтиб кетди, насиб қилса, яна 11 ойдан кейин ўз она қишлоғимга кириб бораман.

«МЕНИНГ БОЛАМ ЎЛГАН ЭМАС...»

Ота, ҳарбий билим юртига ҳужжат тахлайман, деб командирга учраган эдим, ҳозир кеч бўлди, кейинги сафар, эртароқ ҳаракат қил дейди.

Икки бухоролик аскарнинг ҳужжатлари тайёр экан. Улар бу йил август ойида ҳарбий билим юртига имтиҳон топширишди. Насиб қилса, 2001 йил мен ҳам имтиҳон топшираман, деган умиддаман. Энди жигарларимга мендан салом айтиб ­қўйинглар, 

деб ўғлингиз Беҳбудов Эркин.»

Бу хатни ёзар экан, у ўзи танлаган шарафли касбни сидқидилдан бажариб, ота-онасининг фахри бўлишни дилига тугди. Лекин елкасида турган вазифани шараф билан адо этишига оз қолганини билмасди. У эндигина 19 ёшга тўлган бўлса-да, ўз вазифасини чин дилдан ҳис этар, Ватанга, халқига бўлган меҳри чексиз эди. Эркин ўзи учун Ватан тинчлигини ҳимоя қилиш асосий ўринда туришини исботлади...

2000 йилнинг 18 августи. Эркин доимгидек сергак ҳолда чегара ҳудудини кузатиш билан банд. Бирдан қушларнинг безовта чуғурлаётгани эътиборини тортди. Ҳар бир ёввойи дов-дарахтларнинг ҳолатини дурбин орқали кузатди. Гумони тўғрисида ўзидан 150-200 метр нарида бўлган хизматдош дўстларига хабар берди. Ўзи эса қўлидаги қуролни шай ҳолга келтириб, эҳтиёткорлик билан юқорилай бошлади. У тоғ-тошлар оралаб шубҳали туюлган жойга етиб борди. Эркиннинг сезгиси ва ўткир нигоҳлари алдамаган эди. Ундан сал нарироқда қоялар орасида юртфуруш жангарилар писиб ётарди. Эркин шу топда қўрқиб, ўзини йўқотиб қўймади. Она Ватани, оиласи, дўсту биродарларининг тақдири елкасида турганини ҳис этди. Аввалига у босқинчиларга қўл жангида эгаллаган усулларни қўллади. Ғаламислардан бири қуролга ёпишгач, Эркин ҳам қуролини ишлатишга мажбур бўлди. У бирпасда қаршисидаги душманларни ер тишлатди. Аммо душманлардан бири орқадан ўқ узди. Кучли оғриққа дош берган ўғлон чаққонлик билан бурилиб, уни ҳам яралади. Ёрдамга етиб келган хизматдош дўстлари Бўстонлиқ тоғларига Туркистон орқали суқилиб кирган террорчи гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳам бир зумда ер тишлатишди. Бироқ Эркин Ватани олдидаги бурчини шарафли адо этиб, ҳалок бўлди. У Она диёримиз тинчлигини сақлаб қолиш учун чин маънода жонини фидо қилди.

Эркин Беҳбудов 1981 йил 10 февралда Бухоро вилоятида туғилган. 1999 йилда у Жондор туманидаги Мудофаа ишлари бўлимига муддатли ҳарбий хизматга чақирилди. У масъулиятни ҳис этиши, теран фикри, моҳир жангчилиги ва мерганлиги билан тез орада ҳамманинг эътиборига тушди. Ўша йилнинг ўзидаёқ Эркинни МХХ чегара қўшинларига қарашли 9209-сонли ҳарбий қисмга юборишди. Қисмда мерган сифатида хизматни давом эттирди.

Оддий аскар Эркин Беҳбудов 2000 йилнинг 18 август куни мамлакатимиз ҳудудига суқилиб кириб, тинчимизни бузишни режа қилган бир гуруҳ террорчиларни аниқлаб, уларни йўқ қилишда жонбозлик кўрсатиб, Ватан ҳимояси йўлида кўксини қалқон қилди.

— Эркинжон ёшлигида спорт билан шуғулланган, билимли, меҳрибон йигит эди, — дейди унинг отаси Ниёз ака Беҳбудов. — У оиладаги беш нафар фарзандимизнинг иккинчиси эди. Эркинжон ёшлигидан ҳарбий бўлишга қизиқарди. Шунинг учун ҳам у амакиси, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси акам раҳматли Ҳамид Беҳбудовнинг уйларидан бери келмасди. У кишининг уруш хотиралари ҳақидаги суҳбатларини тез-тез тингларди. Ажаб эмас, унда мардлик, Ватанга бўлган садоқат туйғуси ана шундай паллада уйғонган бўлса. Мен ўғлим билан фахрланаман. У шунчаки ўлиб кетмади...

Ниёз ака титроқ қўллари билан ўғлининг ҳарбий кийимда тушган суратини силади. Орага жимлик чўкди. Ҳамманинг боши эгик. Ота суратни бағрига босди. Намланган кўзларини артиб, яна гап бошлади.

— Ўша кезларда онасига анча қийин бўлди. Тонг ёришар-ёришмас қишлоқ чеккасидаги боғимизга отланарди. Ҳар сафар унинг орқасидан кузатиб борардим. У боққа кириб, Эркинжон ўтқизиб кетган ниҳолларни пайпаслаб, ўша ерда узоқ вақт ўтирарди. Иккинчи ўғлимиз Комилжон уйланиб, фарзандли бўлгач, унга Эркинжонимизнинг исмини қўйдик. Шундан сўнг онаси йўқотган фарзандини қайта топгандек бўлди.

— Эркинжоним кураш тушишни жуда яхши кўрарди, — дейди аскарнинг онаси Анора Сафарова. — Шу туфайли уйда бирор иш чиқиб қолса, жўраларини чақириб келиб, ишларни биргаликда бажарарди-да, курашга чопарди. Она, мен ҳарбий бўлишим керак, дерди. Офицерлар тайёрлайдиган билим юртига киришни орзу қилган экан. Биз йўл-йўриқни билмаганимиз учун унга ёрдам беролмаганмиз. Шунда у ўзи бориб, Жондор тумани Мудофаа ишлари бўлимига хизматга бориш учун ариза ёзиб келган. Бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмаган. Армияга кетиши аниқ бўлгандан кейин катта амакиси Намоз акага аскарликка кетаётганини айтган, сўнг қўшни қишлоқда яшайдиган холасиникига пиёда бориб, хайрлашиб келган. Ўғлим доим мустақил қарор қабул қиладиган, қатъий ва шижоатли эди.

Эркин Беҳбудов ўқиган Жондор тумани Навробот қишлоғидаги 25-умумтаълим мактабида унинг ҳаёти ва жасоратидан ҳикоя қилувчи стенд ташкил этилган.

— Биз Эркиннинг жасоратини ҳар бир ўқувчига ўрнак қилиб кўрсатамиз, — дейди унинг ўқитувчиси Лола Раҳматова. — Ўқувчилар учун у ҳақиқий ватанпарвар, мард ўғлон намунасидир. Кўп ўғил болалар Эркин каби жасур жангчи бўлишни орзу қилади. Эркин болалигидан бир сўзли эди. Ўзининг шахсий фикри бор эди. Ақлли, билимли бўлса-да, ўзини кўрсатишни ёқтирмасди, айниқса, мақтанишни хуш кўрмасди. Ҳарбийларга хос феъли бор эди унинг.

...Тинчгина ухлаётган гўдакка қараб, бу осойишталик қанчалар улуғ неъмат экани ҳақида ўйга толади киши. Ҳар кун тонгнинг нурафшон отиши, болалар мактабга ўзлари эркин бориб келиши, тўй-томошада қувноқ ўйнаётган одамлар... Бу тинчлик ўз-ўзидан эмаслигини ҳамма ҳам англармикан? Чегараларимиз ва тинчлигимизни ёвлардан, ёвуз кучлардан асраётган Эркин Беҳбудов каби ўғлонларнинг фидойилиги сабаб ҳам биз ана шундай хотиржам ва бахтлимиз.

Ватан ҳимояси йўлидаги фидокорона хизматлари учун Эркин Беҳбудов вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан мукофотланди. Ҳа, юртимиз тинчлиги, хонадонларимизнинг осойишталиги йўлида жонидан кечган ватанпарвар ўғлонларни халқимиз унутмайди.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари материаллари асосида

 Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ориятни ҳимояга олган маликалар

Ориятни ҳимояга олган маликалар

🕔11:00, 19.07.2018 ✔14

Ушбу спортчилар хонадонининг ўзгача бир анъанаси бор: муҳокама қатъий, жазо тайин...

Батафсил
Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

🕔10:38, 12.07.2018 ✔39

Жамиятимизнинг муҳим бўғинини кафолатлайдиган концепция қабул қилинди.

Батафсил
Ошни  сополда еймиз...

Ошни сополда еймиз...

🕔11:47, 28.06.2018 ✔65

Келин бўлиб тушганимга эндигина уч-тўрт кун бўлганди. Қайнонам: қизим масаллиқларни тай­ёрланг, ош қиламиз, деб қолди. Хайриятки, онамдан ош қилишни анча ўрганиб олгандим. Бемалол ўз уйимдагидек ошхона бекасига айландим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ориятни ҳимояга олган маликалар

    Ориятни ҳимояга олган маликалар

    Ушбу спортчилар хонадонининг ўзгача бир анъанаси бор: муҳокама қатъий, жазо тайин...

    ✔ 14    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

    Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

    Жамиятимизнинг муҳим бўғинини кафолатлайдиган концепция қабул қилинди.

    ✔ 39    🕔 10:38, 12.07.2018
  • Ошни  сополда еймиз...

    Ошни сополда еймиз...

    Келин бўлиб тушганимга эндигина уч-тўрт кун бўлганди. Қайнонам: қизим масаллиқларни тай­ёрланг, ош қиламиз, деб қолди. Хайриятки, онамдан ош қилишни анча ўрганиб олгандим. Бемалол ўз уйимдагидек ошхона бекасига айландим.

    ✔ 65    🕔 11:47, 28.06.2018
  • Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

    ✔ 124    🕔 10:13, 21.06.2018
  • УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

    УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

    (Таҳририятга мактуб)

    Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

    ✔ 214    🕔 16:32, 17.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар