Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎН СЎМ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР

Бу кимнинг чўнтагига тушяпти?

Пластик карта жорий этилгани заб иш бўлди-да. Мана, энди оддий дўконда ҳам, минимаркету супермаркетда ҳам тарозидан урса урадики, аммо ҳисоб-китобдан уролмайди. Чунки 11 минг 985 сўмлик харидингиз учун сотувчи  картангиздан 12 минг сўм ечиб ололмайди.

ЎН СЎМ ОРТИДАН МИЛЛИОНЛАР

Аммо нақд пул билан тўлайдиган бўлсангиз, 15 сўм ютқазишингиз аниқ. Сотувчида қайтим учун 15 сўм йўқ-да. Шу боис қайси бир дўконда худди садақа бергандай бир дона конфет берса, берди, бўлмаса, шу ҳам йўқ...

Олдин бор эди-ку, дейсизми? Ҳа, олдин беш сўмлик ҳам, ўн сўмлик ҳам, йигирма беш сўмлик ҳам, эллик сўмлик ҳам бор эди. Уларнинг қийматига тўғри келадиган маҳсулот бўлмагани учун муомаладан чиқиб кетди. Яқин-яқингача 100 сўмга бир қути гугурт берар эди. Ҳозир эса 120 сўм бўлди. Мажбур бўлганингиздан кейин 200 сўмга битта гугурт оласиз-да.

Лекин сотувчига бегона бўлсангиз, илтимосу илтижо қилганингиз билан 100 сўмга гугурт бермайди. Шунақа. Сиздан унга ўтса, майли. Бироқ ундан сизга ўтгудек бўлса... осмон узилиб тушади.

Яна бир нарсага ҳеч тушуниб бўлмайди. Масалан, супермаркетда бир кило олманинг баҳоси 10 минг 190 сўм бўлса, бир кило нокнинг баҳоси 9 минг 990 сўм, бир кило помидор 10 минг 890 сўм бўлса, бир кило бодринг 5 минг 790 сўм. Кўряпсизми, ҳар бир маҳсулотга 90 сўм қўшиб қўйилган. Бир кило олма учун нақд 10 минг 200 сўм тўлайсиз-у, 10 сўм қайтимини садақа қилиб кетаверасиз. Худди шундай бўлиши керакдек, сотувчи ҳам лом-мим демайди. Қизиқсиз-а, ҳар юз кишидан минг сўм тушиб тургандан кейин албатта, лом-мим демайди-да. Минг харидордан ўн минг сўм қолганда, бир ойда ғойибдан бор-йўғи 300 минг сўм келар экан. Шунга шунчами?!  Ҳа энди... Лекин бу бир йилда уч миллион олти юз минг сўм бўлади-да. Ишонмайсизми? Ҳисоблаб кўринг! Демак, уч юздан бўлса, ўн ойда уч миллион. Икки ойда олти юз минг. Бунинг учун оддий бир ишчи уч ой тер тўкиши керак.

Мана энди, инсоф билан айтганда буни кўзга кўринмас юлғичлик дейиш мумкинми?! Албатта-да! Харидорни шилишнинг бундай зўр усулини ўйлаб топган кашфиётчиларни кимдир тақдирлаши керакми? Ахир, бу ўз-ўзидан бўлмаган-ку?! Қанча бош қотирган, қоғоз қоралаган. Қанчадан-қанча вақт сарфлаган. Синовдан ўтказган... Хуллас, меҳнат қилган. Меҳнат қилгандан кейин унинг роҳатини ҳам кўриши керак-да, ахир!

Истеъмолчилар манфаатини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бундан кўз юмсалар яхши бўлмас. Тўғрими?!.     

 

Нуриддин ОЧИЛОВ




Ўхшаш мақолалар

Қалбни ўлдирувчи хасталик

Қалбни ўлдирувчи хасталик

🕔11:03, 19.07.2018 ✔8

Бундайлар энг яқин кишисининг ҳам терисини шилиб олишни кўзлайди.

Батафсил
Эҳсон ҳалол, холис ва исрофсиз бўлиши зарур

Эҳсон ҳалол, холис ва исрофсиз бўлиши зарур

🕔10:41, 12.07.2018 ✔37

Шайх Абдулазиз МАНСУР,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Батафсил
Ота уйига ўт қўйган ким?

Ота уйига ўт қўйган ким?

🕔12:45, 05.07.2018 ✔141

«Айб ўзида, болани бошидан талтайтирмаслик керак эди... Бу эркатой ҳали чўпонни тириклайин гўрга тиқади».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар