Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЧОРАСИЗ ҚОЛГАН ИНСОН

«энг сўнгги чора»га қўл уришидан олдин ёрдам қўлини чўзайлик 

Газетамизнинг 2018 йил 3 май 18-сонида чоп этилган «Кўчада қолган бола мактаб, маҳалла ва мутасаддилар эътиборидан четда кун кечирмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақола юзасидан таҳририятимизга кўпчилик қўнғироқ қилиб, ўзининг фикрларини билдирди.

ЧОРАСИЗ ҚОЛГАН ИНСОН

Хусусан, ўзини Тошкент вилоятидан нафақадаги ўқитувчи Собиржон Ғофуров деб таништирган отахон мақолага қуйидагича муносабат билдирди.

«Охирги пайтларда отасининг, турмуш ўртоғининг, қайнонасининг, ўз фарзандининг қотилига айланаётган ўзбек аёллари ҳақида кўп эшитяпмиз, — дея гап бошлади Собиржон ота. — Хўш, бунинг сабаби нима? Нега биз ожиза санаган аёллар бугун бундай жиноятларга қўл уриб, қотилга айланмоқда? Бунга уларни нима мажбур қиляпти?

Мазкур саволларга ҳар кимнинг жавоби ўзгача. Кимдир уларни ношукрликда айбласа, яна биров енгилтабиатликка йўяди. Лекин бунда фақат аёлларни айблаш, адолатдан эмас, назаримда. Ҳар қандай сабаб натижани келтириб чиқаради. Мажбурлик, хўрлик, муҳтожлик каби ҳолатлар инсонни ҳар кўйга солади. Балки жиноятга қўл ураётган аёллар мақола қаҳрамони каби бирон бир адолатсизликка учраётгандир. Мушкулига ҳеч кимдан нажот топмаётгандир.

Бундан бир ой олдин фарзандини бўғиб ўлдирган аёл (она дейишга тил бормайди)-нинг қилмиши одамлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Аксарият бундай ёвузликка қўл урган аёлдан нафратланди. Чиндан ҳам унинг қилмиши шунга муносиб. Аммо танганинг икки томони бўлганидек, масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор. Иккинчи аччиқ ҳақиқат шуки, бу аёлни бундай ишга қўл уришига, бу йўлни охирги чора деб билишига биринчи навбатда, оиланинг, ота-онанинг, мактабнинг, маҳалланинг айби катта. Айниқса, мажлису тадбирларда оғзидан бол томиб гапирадиган, маҳалладан биронта нобопроқ одам чиқиб қолса, у билан ишлаш ўрнига, уни ёмонотлиққа чиқараётган оқсоқолу фаолларнинг, жамоатчилик назоратининг бепарволиги оқибати бу.

Мақолага «Дардига малҳам тополмаётган аёллар ўз жонига қасд қилсагина улар ҳақида қайғура бошлаймизми?» деган фикрларни қўшган бўлардим. Тўғри-да, аёл жиноятга қўл урганидан сўнг унга ғамхўрлик қилишдан нима наф? Ахир, қонунларимизда аёл шаъни, қадр-қиммати ҳимояланган-ку?! Нега маҳалла ўз ҳақидан тўсатдан воз кечиб, боласи билан кўчада қолаётган аёлдан бунинг асл сабабини суриштирмаган? Унинг ўрнига биз кўп ёрдам берганмиз, бунинг ўзи дангаса, ишлашни хоҳламайди, деб вазиятни ўз томонига оғдиришига қачонгача жим қараб тураверамиз?

Меҳринисо Омонованинг оғир вазиятда ҳам боласи учун ҳар нарсага тайёр туриши, фарзандини вояга етказиш йўлида тинимсиз заҳмат чекиши таҳсинга сазовор, албатта. Бу ожизанинг қисмати арзимаган сабаблар туфайли жиноятга қўл ураётган аёлларга кўзгу бўлиши керак».

 

Ғолиб МИРЗО

оққа кўчирди.




Ўхшаш мақолалар

Замонавий «топишмоқ»:  ўзи битта, нархи мингта

Замонавий «топишмоқ»: ўзи битта, нархи мингта

🕔17:41, 13.12.2018 ✔22

Дорихоналардаги нархлар «ўйини»га чек қўйиш масаласи нега қоғозда қолиб кетяпти?

Батафсил
Шароит яратишми ёки пул ундириш?

Шароит яратишми ёки пул ундириш?

🕔18:05, 06.12.2018 ✔61

Мардикорлар дардини ҳам кимдир тинглайдими?

Батафсил
«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

🕔17:43, 06.12.2018 ✔46

«Ўзбектелеком» интернет нархи ва тезлиги борасидаги ваъдасини бажардими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар