Долзарб мавзу      Бош саҳифа

12 ЁШДА МАКТАБГА ЧИҚҚАНЛАР

Улар вақтида бормаганининг асл сабаби нима?

Ўғлим қандайдир сабаб билан бир кун мактабга боролмай қолса, кўнглим анчагача ғаш бўлиб юради. Ўша кунги дарсларни тушуниб олармикан, уйга қандай вазифа берилибди, деб тинчим бўлмайди.

12 ЁШДА МАКТАБГА ЧИҚҚАНЛАР

Аслида ҳам фарзандларимизнинг мактабда оладиган билими келажак учун қўйилган муҳим инвестициядир. Уларнинг ўз вақтида сифатли таълим олиши бугунги сиёсатимизнинг ҳам устувор йўналишларидан бири. Аммо орамизда илм олиш бахтидан мосуво яшаётган болалар ҳам йўқ эмас. Улар ота-онасининг бепарволиги жабрини тортмоқда, десак ҳам янглиш бўлмайди.   

Андижон вилояти Бўз тумани «Чорвадор» маҳалласида яшовчи Марғуба Назарова 1998 йил Шаҳрихон туманида яшовчи Ботиржон Назаров билан турмуш қуриб, орадан бир йил ўтгач, ажрашишган. 2001 йилда Марғуба Назарова Хайрулла Усмоновга шаръий никоҳ билан турмушга чиқади. Ҳозир уларнинг уч нафар ­Нурилла, Беҳрўз, Бекзод исмли ўғиллари бор. Аммо уларнинг турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлиги боис 12 ёшли Беҳрўз ва 7 ёшли Бекзод мактабга бормаяпти. 

Беҳрўз ва Бекзод Тўхтасиновларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ҳалигача йўқ. Онаси бир неча бор мактаб маъмуриятига мурожаат қилган бўлса-да, уларни ўқишга қабул қилишмаган. Болаларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг берилмаганига сабаб қилиб, Марғуба Назарова эса орадан 20 йил ўтса-да, биринчи турмушидан қонунан ажрашмаган. Никоҳни қайд этиш учун эса аввал биринчи турмуши билан суд орқали ажрим қилиши керак. Ҳозирда Ботиржон Назаров яшаш манзилидан топилмагани сабабли қидирилмоқда.

Лоқайдлик ва совуққонлик жабрини эса болалар кўрмоқда. Уларнинг отаси уста, ҳозирда Тошкентда мавсумий иш билан банд.

Маҳалла ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи кўмаги билан Беҳрўз Тўхтасиновни мактабга шошилинч жойлаштириш чоралари кўрилди. Туман халқ таълими тизимига қарашли ташхис бўлими, психолог, 11-ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси иштирокида бола синовдан ўтказилди. Ўқиш, ёзиш, мулоқот ва сўзлашиш малакаси ўз тенгқурларидан анча ортда қолгани сабабли у 4-синфга эмас, балки 3-синфга қабул қилинди.

— Ўқишни яхши кўраман, лекин китобим йўқ, — дейди Беҳрўз Тўхтасинов. — Ўқишни уйда онам озроқ ўргатган. Санашни биламан. Болалар мактабга кетаётганини кўриб роса ҳавасим келарди...

«Метрка»си бўлмаса мактабга қабул қилинмайди...ми?

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Шарифа Тошматова 1976 йилда Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Новқат туманида туғилган. 1997 йилда бўзлик Улуғбек Раззоқовга турмушга чиққан. Аммо қонуний никоҳдан ўтмаган, шаръий никоҳ асосида яшаб келмоқда. Уларнинг учта фарзанди бор.

— Катта фарзандларимга ҳужжатларни қайнонам тўғрилаб берган эди, — дейди Шарифа Тошматова. — 2003 йилда у киши қазо қилгач, мен бу ишларга қийналиб қолдим. 2006 йилда туғилган ўғлим Муҳаммадюсуфнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқ. 2005 йилда паспортим йўқолиб қолган эди. Ҳеч кимга айтмай юравердим. Чунки турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳномам йўқ эди. Қирғизистонга ҳам бора олмадим. Болам 7 ёшга киргач, мактабга ҳам бера олмадим. Мактаб директори Жаҳонгир Муллабоевга мурожаат қилсам, «метрка»си бўлмаса, уни қабул қила олмайман, деди. Ишчи гуруҳи уйимизга кириб келгач, шу муаммоларни тушунтирдим. Бир кун ичида ФҲДЁ бўлими Муҳаммадюсуфга туғилганлик гувоҳномасини берди. Ўзимга эса паспорт олиш бўйича паспорт бўлими ҳужжат берди. Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига борадиган бўлдим. У ерда 2 ойлик сертификат беришар экан. Қирғизистонга бориб, паспортимни тиклаб келаман. Сўнг Ўзбекистон фуқаролигини олишга ариза топширмоқчиман. Қизимга эса паспорт олдик. Уни турмушга узатишим керак.

Қўшимча соатларга жалб қиламиз

11-сонли мактабга борганимизда, ҳар икки бола ҳам биринчи кун дарсга келса-да, синфга анча мослашиб олганига гувоҳ бўлдик. Улардаги ўқишга иштиёқ, қизиқиш ва интилиш юз-кўзидан билиниб турарди.      

— Болаларнинг биринчи кундаги ўзлаштириши ёмон эмас, — дейди мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Муҳтарам БОЛТАБОЕВА. — Бир ой давомида синаймиз, агар яхши ўзлаштиришса, ўз тенгдошлари синфига навбатдан ташқари ўтказилади. Бироқ улар энди синфдошларига етиб олишлари учун ўз устида қаттиқ ишлашига тўғри келади. Болаларни дарсдан ташқари қўшимча соатларга ҳам жалб қиламиз. 

Муаммо аслида кимники?

— Усмоновлар оиласи маҳаллада доимий рўйхатда турмайди, — дейди «Чорвадор» МФЙ раиси Илҳомжон ПЎЛАТОВ. — Шароити яхши бўлмагани сабабли байрамларда йўқлаб турамиз. Кўп маротаба ҳужжатлар бўйича ёрдам қилайлик, деб айтганмиз. Аммо лоқайдлиги туфайли ҳеч натижа чиқмаган.

Раззоқовлар оиласи бир йилдан буён маҳаллада муқим яшамоқда. Илгари Шаҳрихонда истиқомат қилишган. Қишда Улуғнорга кўчиб кетишади, ёзда Тошкент вилояти яйловларига чорвачилик қилгани кетишади. Инсон ўз фарзанди тақдири учун ўзи ҳам ҳаракат қилиши керак эмасми? Бола тарбияси учун, аввало, ота-она масъул-ку?!

Мактаб директори мажбурий таълимга жалб этиш чорасини кўрмагани етмагандай, «Оила — маҳалла — таълим муассасаси» тамойили нега Бўзда ишламаяпти? Туман васийлик кенгаши раҳбари — ҳоким, халқ таълими бўлими раҳбари ва бошқа мутасаддилар нима учун беэътибор?

Маҳаллада, одамлар орасида уларни қийнаётган, ўз ечимини кутаётган масалалар жуда кўп. Барчасини бир вақтда ҳал этиш ҳам имконсиздир балки. Аммо доимо халқ ичида юрган маҳалла раиси ва маслаҳатчиси шу каби муаммоларнинг ўз вақтида олдини олиши аҳолининг фаровонлиги демакдир.    

 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати ахборот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

🕔10:17, 16.03.2019 ✔25

ёхуд тадбиркорлик шаштини сўндиришга «установка» қилинганлар

Халқни тадбиркорликка ўргатиш, шубҳасиз, элни ҳам, мамлакатни ҳам боқади. Бу аҳоли ўртасидаги ишсизлик, жиноятчилик, коррупция, боқимандалик каби ўнлаб иллатлар ўз-ўзидан барҳам топишига шароит яратади. Айниқса, оилавий тадбиркорлик аҳоли сони кўпайиб бораётган мамлакатда иқтисодий барқарорликни сақлашнинг муҳим ечими саналади. Хитой тажрибаси ҳам бутун дунёга бу борада яққол ўрнакдир.

Батафсил
«Ўлик тил» ўрнига тириги

«Ўлик тил» ўрнига тириги

🕔11:59, 07.03.2019 ✔44

«Чўл» сўзини «Чол» деб ёзувчи авлод қисматига бефарқ бўлмайлик!

Батафсил
ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

🕔11:58, 07.03.2019 ✔124

Бир бемор ҳамроҳлигида ўтказилган журналистик кузатув натижалари

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

    КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

    ёхуд тадбиркорлик шаштини сўндиришга «установка» қилинганлар

    Халқни тадбиркорликка ўргатиш, шубҳасиз, элни ҳам, мамлакатни ҳам боқади. Бу аҳоли ўртасидаги ишсизлик, жиноятчилик, коррупция, боқимандалик каби ўнлаб иллатлар ўз-ўзидан барҳам топишига шароит яратади. Айниқса, оилавий тадбиркорлик аҳоли сони кўпайиб бораётган мамлакатда иқтисодий барқарорликни сақлашнинг муҳим ечими саналади. Хитой тажрибаси ҳам бутун дунёга бу борада яққол ўрнакдир.

    ✔ 25    🕔 10:17, 16.03.2019
  • «Ўлик тил» ўрнига тириги

    «Ўлик тил» ўрнига тириги

    «Чўл» сўзини «Чол» деб ёзувчи авлод қисматига бефарқ бўлмайлик!

    ✔ 44    🕔 11:59, 07.03.2019
  • ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

    ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

    Бир бемор ҳамроҳлигида ўтказилган журналистик кузатув натижалари

    ✔ 124    🕔 11:58, 07.03.2019
  • Икки сарфлаб бир олаётганлар

    Икки сарфлаб бир олаётганлар

    уқувсиз дангасаларми ёки...

    Томорқачиликни ривожлантириш, ҳовлидан унумли фойдаланиш ҳақида сўнгги йилларда кўп айтиляпти. Одамлар орасида томорқага фалон нарса экса жуда даромадли эмиш, фалон экиннинг ҳосилидан баъзилар машина минаётганмиш, деган гаплар ҳам оралаб қолади.

    ✔ 68    🕔 14:14, 01.03.2019
  • ТИЛАНЧИНИНГ  ТЕМИР  ҚОЗОНИ

    ТИЛАНЧИНИНГ ТЕМИР ҚОЗОНИ

    Қўрқитиш ёки жазолаш билан муаммога ечим топиладими?

    Бу ишдан ҳамма ор қилади, жуда катта номус санайди. 
    Лекин у билан шуғулланувчилар бутун дунёда бор. Негадир турли кўринишда ва шаклда давом этаверади. 
    Бу — тиланчилик!

    ✔ 67    🕔 14:09, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар