Саломатлик      Бош саҳифа

БОДРИНГ — ОЗИШДА ЭНГ САМАРАЛИ

Баъзан ортиқча вазндан азият чекаётганлар қандай овқатланиш, истеъмол учун энг маъқул маҳсулотларни танлашда қийналишади. Бундай вақтда тўйимлилик ҳиссини пайдо қиладиган кам қувватли мева-сабзавотларни тавсия қилиш мумкин.

БОДРИНГ — ОЗИШДА ЭНГ САМАРАЛИ

Бодринг ҳам қувватлилик даражаси жуда паст маҳсулотлардан бири саналади. Шу боис ортиқча вазндан халос бўлиш истагидаги кишилар учун жуда фойдалидир. Ҳаттоки, қатъий белгиланган перҳезда ҳам бодрингни бемалол истеъмол қилиш мумкин. У иштаҳани бошқариш хусусиятига эга бўлиб, тўйимлилик ҳиссини пайдо қилади. 

Абу Али Ибн Сино «Тиб қонунлари» асарида бу маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида қуйидагича ёзади: «Агар уни сут билан қўшиб бурун катакларига суртилса, кўп чиқиндиларни чиқаради. «Темир қалпоқ» деб аталувчи оғриққа ва эски бош оғриқларида ҳам фойдалидир». 

Йод миқдори юқори

Ундаги оқсил ва углеводлар фойдалилик хусусиятини янада оширади. Бодрингда Е, РР ва В гуруҳига кирувчи витаминлар ҳам мавжуд. Шу билан бирга, у ичак фаолиятини яхшиловчи ва меъёрлаштирувчи хусусиятга ҳам эга.

Бодринг ўзида калий моддасини сақлаши билан буйрак ва юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Бошқа полиз экинларига нисбатан ундаги йод миқдори анча юқорилиги боис йод танқислигининг олдини олишга ёрдам беради. 

Бу сабзавот пешоб ва ўт ҳайдовчи хусусиятга ҳам эга. Шу боис танадаги турли шиш ва қорин дам бўлишида самарали таъсир кўрсатади. Бу юрак-қон томир тизими фаолиятини ҳам меъёрлаштиради. У ичакни ортиқча ва зарарли холестериндан тозалайди. Моддалар алмашинувининг меъёрлашуви, танада ортиқча тузлар йиғилиб қолишининг олдини олади.

Терини тозалайди

Узоқ йиллар мобайнида бодринг косметологияда ҳам қўлланиб келинган. У тери устки қатламидаги ёғларни тозалайди. Қуёш нури таъсиридаги куйишларни бартараф этишга ёрдам беради. 

Шундай фойдали хусусиятлари билан бирга, бодринг ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касалликларида тавсия этилмайди. Эмизикли оналарга ҳам бодринг истеъмол қилиш мумкин эмас. Бу боланинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Интернет материаллари асосида

Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болалар гайморит бўлмайди

Болалар гайморит бўлмайди

🕔23:25, 06.02.2019 ✔200

Инсон соғлиғига дахл қиладиган ҳар қандай касаллик ўз вақтида даволанмаса, хавфли тус олади. 

Батафсил
Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

Асоратлари тўлиқ ўрганилмаган

🕔23:24, 06.02.2019 ✔160

Бош мия чайқалганда биринчи ёрдам қандай кўрсатилиши керак?

Батафсил
Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

Янги йил дастурхони саломатликка зарар бўлмасин

🕔17:15, 27.12.2018 ✔287

Янги йил байрамини кўтаринкилик билан кутиб олишда меъёр ва тартибга риоя қиласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар