Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КИТОБЛАРИМИЗ — ПАРИЖДА

Дунёдаги исталган халқнинг маданий савияси, келажак мавқеини ўлчайдиган муҳим мезон бор. Қайсики миллат китобга, кутубхона ишига эътибор қаратса, у ерда тараққиёт юксалиб бораверади. Мамлакатимизда китобхонликка катта эътибор берилишининг сабаби ҳам ана шунда.

Франция маданий доираларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништириш мақсадида Парижда бир гуруҳ исломшунос, шарқшунос олимлар Франция миллий кутубхонаси, Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонасига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад кутубхоналар фаолиятини ўрганиш, уларда сақланаётган буюк аждодларимиз қаламига мансуб нодир асарлар, қўлёзмаларни тадқиқ этишга қаратилган ишларни ташкил қилиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонаси Марказий Осиё манбалари бўлимига эга бўлган мамлакатдаги ягона маданий муассаса ҳисобланади. Кутубхонада дунёнинг 180 та мамлакатидан келтирилган 350 тилдаги нодир китоблар, қўлёзмалар, илмий тадқиқот ишлари сақланади.

Кутубхона директори Бенжамин Гишарнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Европада Марказий Осиё минтақасига бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Шу сабабли кутубхона фондини Ўзбекистонда нашр этилган китоблар билан тўлдириш устувор йўналишлардан бири бўлиб турибди. Франциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонаси раҳбарияти билан жорий йилда Ўзбекистонда чоп этилган китоблар намойишини ташкил этиш, ўзаро мутахассислар алмашиш, делегациялар ташрифини йўлга қўйиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Кутубхонада Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида нашр этилган 15 та китобнинг тақдимот тадбири бўлиб ўтди.

«Марказий Осиё мамлакатлари ичида Ўзбекистон ўзининг илмий салоҳияти, фан ва таълимга эътибори билан ажралиб туради. Мовароуннаҳр уламолари асарлари, хусусан, Имом Бухорийнинг XVII асрга оид «Саҳиҳи Бухорий» китоби, Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Мирзо Улуғбекнинг «Зижи жадиди Кўрагоний», Маҳмуд Замахшарийнинг «Муқаддаматул адаб» асари қўлёзмалари фондимизнинг чин маънодаги хазинаси ҳисобланади. Биз ушбу асарларни ўрганишда ўзбекистонлик мутахассислар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз», — дейди Бенжамин Гишар.

Шунингдек, 31 миллион китоб фондига эга Франция миллий кутубхонасида ўтказилган суҳбат чоғида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчи ва мутахассисларининг Францияда малака оширишини ташкил қилиш, мамлакатимизнинг бой тарихига оид нодир қўлёзмаларнинг нусхаларини олиш ҳақида келишиб олинди. Уларнинг орасида Қуръони каримнинг VIII-XI асрларда куфий ва настаълиқ ёзувларида кўчирилган нусхалари, Имом Бухорий, Хоразмий, Беруний, Фарғонийнинг араб ва лотин тилларида кўчирилган нодир нусхалари мавжуд.

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Китоб ўқимаган она

Китоб ўқимаган она

🕔11:41, 20.09.2018 ✔27

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Батафсил
Стимул нима, мукофот ёки жазо?

Стимул нима, мукофот ёки жазо?

🕔11:20, 13.09.2018 ✔41

Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

Батафсил
Тарих қайта тилга кирди

Тарих қайта тилга кирди

🕔11:19, 13.09.2018 ✔41

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 27    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 41    🕔 11:20, 13.09.2018
  • Тарих қайта тилга кирди

    Тарих қайта тилга кирди

    Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

    ✔ 41    🕔 11:19, 13.09.2018
  • Уфққа ботган тақдирлар

    Уфққа ботган тақдирлар

    Уфқни ҳеч кузатганмисиз? Унинг рангин туси ортида алам, қайғу, бардош, мардлик, садоқат, ғирромлик, қўрқоқлик, айрилиқ, висол ва ҳижрон яширин...

    ✔ 69    🕔 10:56, 24.08.2018
  • Асардан олган ибрат

    Асардан олган ибрат

    Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

    ✔ 56    🕔 10:55, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар