Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

АЁЛЛИК БАХТИ

Курсдош дугоналар ўқишни тугатгач, ташвишлари кўпайиб, кўришгани вақт топишолмади. Шу зайлда бир неча йил ўтди. Ниҳоят, бир курсдошининг ўғил тўйи баҳонасида дийдорлашишди.

Ўтган йиллар ҳаммасида қандайдир ўзгариш қолдирганди. Кимдир тўлишиб, шодон қиёфада бўлса, кимдир ғами кўплигиданми, анча озиб қолганди. Фақат гап-сўзлар, характер ўша-ўша.

Анча йил кўришмаганидан бир-бирига айтмоқчи бўлган гаплари талайгина эди. Аввал олтин даврни кулиб-кулиб эслашди, яхши кўрган ўқитувчиларини ёдга олишди. Сўнг турмуш ҳақида гурунглашишди. Эндиги навбат иш ҳақида эди. Ишдаги ҳам ширин, ҳам аччиқ воқеалардан сўзлашишди. Шунда юрагидаги орзуси яна исён кўтарган Нигора маҳзун қиёфада ерга қараб ўтирди, чунки тақдир уни уй бекасига айлантирганди. Буни дугоналари билмасди ва секин сўз очишди:

— Нигора, сен қаерда ишлаяпсан? — деб гап бошлади бири. Юзига муздек сув сепгандек бу саволдан шошиб қолган Нигора уларни алдашни хоҳламай, тўғрисини айтишга қарор қилди:

— Ўқишни тугатишим билан уйдагиларим узатиб юборишди. Янги келин бўлганим учун қайнота-қайнонамнинг хизматини қилиб, кўнглини олишим керак эди. Орада тўнғич фарзандим туғилди. У катта бўлгач, кейингилари… Шундай қилиб, уйда ўтириб қолдим, — деди ўзини айбдорларча тутиб. — Баъзида ота-онамни қийнаб, ўқиганимга пушаймон бўламан. Барибир ишлолмас эканман, ўқиб нима қилардим!

— Нега бунақа дейсан, дугонажон? Олийгоҳда таълим олиш фақат ишлаб, пул топиш учун эмас-ку. Дунё кўрдинг, озми-кўпми одамларни ўргандинг, фикрлашинг, дунёқарашинг кенгайди. Қандай яшаш кераклигини англадинг. Қанчадан-қанча кишилар билан танишиб, қадрдонга айландинг. Йўқотганингдан топганинг кўп бўлди, — дея далда берди бир дугонаси.

Бошқалар ҳам таскин бера бошлашди.

— Ўқимишли онадан ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом фарзандлар туғилишини яхши биласан. Фарзандга отага нисбатан онанинг билими, қобилияти кўпроқ ўтади. Уларни қандай тарбиялашни биласан, бу ҳам катта иш. Ҳозиргина болаларингни ақлли деб мақтадинг. Бу сенинг ўша даврда олган билиминг мевалари-да.

— Аёл киши учун аввало оила муҳим. Оилангни мустаҳкам ушлаб туриш масъулияти ҳар қандай ишдан-да жиддийроқ масала. Ишлайман деб болалари меҳридан айрилиб қолаётган оналар қанча?! Уларнинг пушаймонидан асрасин…

Дугоналарининг гаплари ­Нигоранинг кўнглини тоғдек кўтарди. Юзи ёришиб, тутган йўли тўғрилигидан суюнди. Аёллик бахтини ҳис қилди.

 

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Эртанги бахтга аниқ ишонасизми?

Эртанги бахтга аниқ ишонасизми?

🕔12:06, 02.08.2018 ✔45

Ёлғон гап умрбод бошпана бўлолмайди.

Батафсил
Ўн саккиз йиллик сабр

Ўн саккиз йиллик сабр

🕔12:05, 02.08.2018 ✔45

Cинглим шунча йил фарзанд кутди ва...

Батафсил
Ориятни ҳимояга олган маликалар

Ориятни ҳимояга олган маликалар

🕔11:00, 19.07.2018 ✔77

Ушбу спортчилар хонадонининг ўзгача бир анъанаси бор: муҳокама қатъий, жазо тайин...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эртанги бахтга аниқ ишонасизми?

    Эртанги бахтга аниқ ишонасизми?

    Ёлғон гап умрбод бошпана бўлолмайди.

    ✔ 45    🕔 12:06, 02.08.2018
  • Ўн саккиз йиллик сабр

    Ўн саккиз йиллик сабр

    Cинглим шунча йил фарзанд кутди ва...

    ✔ 45    🕔 12:05, 02.08.2018
  • Ориятни ҳимояга олган маликалар

    Ориятни ҳимояга олган маликалар

    Ушбу спортчилар хонадонининг ўзгача бир анъанаси бор: муҳокама қатъий, жазо тайин...

    ✔ 77    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

    Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

    Жамиятимизнинг муҳим бўғинини кафолатлайдиган концепция қабул қилинди.

    ✔ 111    🕔 10:38, 12.07.2018
  • Ошни  сополда еймиз...

    Ошни сополда еймиз...

    Келин бўлиб тушганимга эндигина уч-тўрт кун бўлганди. Қайнонам: қизим масаллиқларни тай­ёрланг, ош қиламиз, деб қолди. Хайриятки, онамдан ош қилишни анча ўрганиб олгандим. Бемалол ўз уйимдагидек ошхона бекасига айландим.

    ✔ 110    🕔 11:47, 28.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар