Оила хуржун      Бош саҳифа

ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

(Табассум Шоший ҳангомаларидан)

Табассум Шоший янги узатган қизининг ҳайитига атиги тўртта тоғора  юборди.

ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

Бу камида қирқ-элликта тоғора кутган қайнонани шарақлатиб қайнатиб юборди. Келинга:

— Вой-бў, отанг — кимсан Табассум Шоший бўлса ҳам зиқна, ҳиммати йўқ, қуруқ одам экан-ку?! Атиги тўрттагина тоғорани ликиллатиб юборибди уялмасдан. Шунақа дарди — касали бор экан, менга айтмайдими?.. Мен ўзим тўлдириб ташлардим. Ҳайитга бир кун қолди-я. Мени эл-юрт олдида шарманда қилдиларинг. Ҳей, ўғлим қўймаса ҳам, мана, мен ўзим талоқ қўйдим. Жўна, кучала еган жойингга бориб тириш. Йўқол кўзимдан!

— Ойижон, мен сиз билан никоҳдан ўтмаганман, шекилли, — деди келин оҳиста пичинг қилиб.

— Тилинг қирқилсин, — деди қайнона қайнаб.

— Қарғаманг, ойижон, мен каттароғини айтишим мумкин, — деди келин менинг совунимга кир ювмабсиз деган оҳангда.

— Каттароғи нима экан? Айт, ичингда қолиб кетмасин!

— Айтайми?

— Айт!

— Айтмай қўяқолай инфаркт қип қўйишим мумкин.

Бу гап  бир канистр бензин сепгандай жанжал алангасини гуриллатиб юборди. Қайнона шартта гўшакни олиб, Табассум Шошийга телефон қилди:

— Вой-дод! Қутқаринглар, бу офат-касофатдан! Ҳозир қизингизни кўч-кўрони билан олиб кетинг, бўлмаса, ярим соатда... ўлигини олиб кетасиз!

— Бўпти, қизимиз керак бўлмаса, олиб кетамиз, оёғингизнинг тагига хор қилиб ташлаб қўйган қизимиз йўқ! Лекин аввал ҳамма тоғораларни очиб кўрдингизми?

— Йўқ, учтасини очиб кўрдим. Биттасида бўғирсоқ, биттасида қатлама, учинчисида ярмигаям тўлмаган норин, қазисиям йўқ. Тўртинчиси нима бўларди: варақими, ўзингизга ўхшаган бирон бемаза овқат бўлса керак. Яхшиси, ўзингиз  келинг, ўз кўзингиз билан кўриб кетинг!

— Хўп бўлади, ҳозир етиб бораман!

Орадан беш дақиқа ўтмай, Табассум Шоший етиб борди. Қиз отаси эшикдан кириши билан бўйнига осилиб йиғлаб берди.

— Адажон, мени тез бу ялмоғиздан қутқаринг, бўлмаса, ўлиб қоламан!

— Қизим, кетишга шошилма, булар ҳаммаси яхши одамлар, қараб тур, бирпасда яхши одамлар бўлиб қолишади, — деди-да, қудасига: «Қадамойи, яқинроқ келинг, тўртинчи тоғорадаги нарсаларни ҳам бир кўринг, мана, бир пачка «кўк»­идан, мана буниси «Нексия»нинг калити. Бу эса куёвим номига ёзилган техпаспорт. Энди, қизимни олиб кетаверайми?..

Қайнонанинг юзига бирдан табассум югурибди, бир бойлам пулни олиб, бармоғида пириллатиб кўрди. Техпаспортни кўзига яқин олиб келиб, ўқиб кўрди. Бирдан пластинканинг ҳақорат томони ағдарилиб, мақтов томони ишлаб кетди. Қайнона:

— Шоший қудамнинг мардлигини билардим. Таги кўрган зотлардан. Келиним ҳам пошшахон келин, дунёда биттагина! Маҳалла оқсоқолидан ўргилай, келин тоғораларни қисқартиргани яхши бўпти-да. Исрофгарчиликнинг олдини олган-да! Аслида келин ҳайитига атиги битта тоғораям етиб ортади.

Табассум Шоший:

 — Қизимни олиб кетайми? Ёки тоғораними?

— Вой, ақлли қудам, иккалови ҳам қолаверсин! Ўзингиз бир коса мастава ичиб кетинг!..

 

Ҳайдар МУҲАММАД




Ўхшаш мақолалар

Қоринбой

Қоринбой

🕔16:48, 18.10.2018 ✔2

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

Батафсил
Кампирлар тактикаси

Кампирлар тактикаси

🕔11:17, 04.10.2018 ✔49

Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

Батафсил

🕔09:51, 27.09.2018 ✔69

Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 2    🕔 16:48, 18.10.2018
  • Кампирлар тактикаси

    Кампирлар тактикаси

    Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

    ✔ 49    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

    ✔ 69    🕔 09:51, 27.09.2018
  • ПЛАСТИК  ОПЕРАЦИЯ

    ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ

      (ҳажвия)

    Лўғимбек қишлоғидаги истироҳат боғида ижодий кечамиз белгиланган.

    ✔ 195    🕔 15:05, 17.09.2018
  • Отангга  раҳмат!..

    Отангга  раҳмат!..

    Нортўхта тоға тушга яқин Ғиждувон бозорида айланиб юрганди, телефони биғиллади. Олса, кампири: «Бир кило гўшт ола қайтинг, кўнглим баракни тусаяпти...»

    ✔ 160    🕔 11:22, 16.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар