Саломатлик      Бош саҳифа

ҲОМИЛАДОРЛИК: НИМА МУМКИН, НИМА МУМКИН ЭМАС?

Ҳомиладорлик даврида бўлажак онани бир қанча саволлар қийнайди. Атрофдагиларнинг ҳар хил фикрлар билдириб, турли маслаҳатлар бериши уларни иккилантириб қўяди.

ҲОМИЛАДОРЛИК: НИМА МУМКИН, НИМА МУМКИН ЭМАС?

Ҳомиладорлар учун керакли бўлган тавсияларни олий тоифали терапевт Дилфуза ОЧИЛОВАдан билиб оламиз.

Кўнгил нимани тусаса...

Ҳомиладор аёл кўнгли нимани тусаса, истеъмол қилиши керак. Бундай ҳолатда тана ўзига етишмаётган моддаларни талаб қилади. Парҳез тутиш тавсия этилмайди. Қорин дам бўладиган ва аллергик маҳсулотларни кам миқдорда истеъмол қилиш лозим. Мева ва сабзавотларни хоҳлаганча тановул қилиш мумкин. Айниқса, творог жуда фойдали маҳсулот. Аммо кўнгилга ёқмаса, ейиш шарт эмас. Творогдан ташқари ўзида кальций моддасини сақлайдиган бошқа сут маҳсулотлари ҳам яхши танлов. Шу билан бирга, кальций мол гўшти, жигар, тухум сариғи, товуқ гўштида ҳам мавжуд. Маккажўхори, сули, ёнғоқ, писта, қовоқ, карам, сабзи, бодрингда ҳам кальций моддаси бор. Мевалардан хурмо, апельсин, узумдан ҳам уни топиш мумкин. Аммо цитрус мевалар аллерген саналгани учун эҳтиёт бўлган маъқул. Айрим шифокорлар шоколадни тақиқлайди, лекин агар истак бўлса, оз миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Кўпчилик ҳомиладорлар кўк чойни фойдали санаб, унга ружу қўяди. Кўк чой танадаги фолий кислотасини ювиб чиқаради. Фолий эса ҳомиланинг илк ойларида ўсиши учун жуда муҳимдир. Ҳомиладорлик вақтида кўк чойдан воз кечган маъқул. Унинг ўрнига қайнатилган сув ёки табиий шарбатлар тавсия этилади.

Жисмоний машқлар

Бу даврда жисмоний машқлар тақиқланмайди. Бироқ уларни қисқартириш лозим. Аммо бадантарбиядан умуман воз кечиш ярамайди. Сакраш, ирғиш ва оғир спорт турларини бажариш мумкин эмас. Акс ҳолда, бу ҳомила тушишига сабаб бўлиши мумкин. 

Ҳомила учун хавфли

Агар таблеткалар ўрнига ўсимликлар билан даволаниш йўли танланса, ўтларнинг таркибини яхшилаб ўқиб чиқиш керак. Ҳомиладорлик вақтида кўплаб ўсимликлар мумкин эмас. Жумладан алоэ, зирк, жамбил, саримсоқпиёз бачадон тонусига олиб келади. Маврак (шалфей) эса ҳомилада қон айланишини бузади. Ўрмон ер тути ва иттиканак ўти аллергия чақиради. Денгиз карами, исмалоқ, шовул эса ҳомила ўсишига салбий таъсир қилади. Қизилпойча (зверобой) онанинг қон босимини туширади.

Саёҳат яхши ҳордиқ

Бўлажак она компьютердан фойдаланганда ҳам баъзи қоидаларни унутмаслиги керак. Компьютер қаршисида соатлаб ўтириш мутлақо нотўғри. Ҳар бир соатда ўриндан туриб, оёқлар чигилини ёзиш керак. Сув ичиш ва стол атрофида айланиш мақсадга мувофиқ.

Агар бўлажак она ўзини яхши ҳис қилса, саёҳат жуда яхши ҳордиқ. Автобус, поезд, самолётда сафарга отланиш мумкин, фақат узоқ муддат ўтириб қолмаслик лозим.

Кўп аёллар бел оғриғи, шишлар, оёқдаги оғриқлар ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар туфайли ноқулайликни ҳис қилади. Бундан ташқари, боланинг соғлиғидан хавотирланиш, туғуруқдан қўрқиш натижасида асабийлашади. Ушбу қийинчиликларни енгиб ўтиш учун уқалаш яхши ёрдам бериши мумкин. Бу уқалаш енгилроқ тарзда бўлиши лозим. Кескин ҳаракатлар ва босишлар ҳам мумкин эмас. Бу усул онани ҳар хил асабий ҳолатлардан фориғ этиб, қон айланишини ҳам яхшилайди.

Озода ВАЛИЕВА,

тайёрлади




Ўхшаш мақолалар

Бола нутқида нуқсон бўлса

Бола нутқида нуқсон бўлса

🕔10:55, 19.07.2018 ✔31

Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

Батафсил
Ўсманинг  сеҳрли кучи

Ўсманинг сеҳрли кучи

🕔10:54, 19.07.2018 ✔23

Ҳар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.

Батафсил
Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

🕔10:54, 19.07.2018 ✔26

Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола нутқида нуқсон бўлса

    Бола нутқида нуқсон бўлса

    Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

    ✔ 31    🕔 10:55, 19.07.2018
  • Ўсманинг  сеҳрли кучи

    Ўсманинг сеҳрли кучи

    Ҳар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.

    ✔ 23    🕔 10:54, 19.07.2018
  • Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

    Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

    Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

    ✔ 26    🕔 10:54, 19.07.2018
  • Замонавийлик ортидан қувиш

    Замонавийлик ортидан қувиш

    Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

    ✔ 100    🕔 10:37, 14.06.2018
  • Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    ✔ 103    🕔 10:35, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар