Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

«Сал гап ҳам ўтиб кетади...»

— Икки йилдан бери ўқишга киролмаяпман. Абитуриентман. Агар бу йил ҳам тестдан ўтолмасам, ота-онам узатиб юбормоқчи.

«Сал гап ҳам ўтиб кетади...»

Шуни ўйлаб кўп сиқиламан. Тез-тез тушкунликка тушиб қоляпман. Сал гап ҳам ўтиб кетади, кўнглимга қаттиқ оғриқ сезадиган бўлганман. Нима қилсам, бу руҳий толиқишдан қутуламан?

Азиза САМАНДАРОВА,

Бўстонлиқ тумани

Муштарийимизнинг ушбу саволига жавоб олиш учун психологга мурожаат қилдик:

— Бу кўп инсонда кузатиладиган ҳолат, — дейди психолог Шоира ИСОҚОВА. — Айниқса, балоғат ёшидаги йигит-қизларда кўпроқ учрайди. Бир сабабини ўзингиз айтибсиз. Қалб оғриғидан қутулиш йўллари эса кўп. Аввало, кўнгилни кенг қилинг, фақат яхши нарсалар, хайрли режалар ҳақида ўйласангиз, руҳий таскин топиб, унча-мунча салбий ҳис-туйғулардан халос бўласиз.

Шу ўринда сизга кўпчиликка бирдай асқотадиган айрим тавсияларни  берган бўлардим. Жумладан, бирор бадиий ва бошқа қизиқарли китоб ўқинг. Кунига бир-икки соат ё ундан ҳам кўпроқ мутолаа қилсангиз, анча ўзингизга келиб қоласиз. 

Иккинчидан, ўзингиз севган бирор юмуш билан шуғулланинг. Севимли иш билан машғул бўлиш қалб оғриғидаги энг яхши қўлланма саналиб, кўп касалликларнинг, айниқса, психологик муаммоларнинг шифоси ҳисобланади.

Учинчидан, ён-атрофингиздаги хушчақчақ, омадли одамлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, улардан энг фойдали жиҳатларни ўрганинг, ўрнак олинг. Чунки бу ҳам хаёлот оламида (руҳий жиҳатдан), ҳам амалий (жисмоний) томондан асқотиб, сизга ҳар жиҳатдан фойда бериши табиий.

Ўзингиз ёқтирган мусиқани тингланг. Куй-қўшиқ ҳар қандай инсонга руҳий таъсир кўрсатиб, кўнглини хушлайди, кайфиятни кўтариб, завқ  беради. Ҳаётга муҳаббатини оширади. Илҳомлантиради.

Энг муҳими, олдингизга каттароқ, тайинли мақсадни қўйинг ва уни амалга оширишга жон-жаҳдингиз билан киришинг. Инсон асосан аниқ бир мақсади йўқлигидан, ҳаётда ўз ўрнини тополмаётганидан руҳий тушкун, аламзада бўлиб қолиши мумкин.

Арзимаган гапга ҳам кўнгил оғриши кўпинча шундан келиб чиқади. Шу боис ҳам ўз олдингизга мақсад қўйиб, шу йўлда тиним билмай ҳаракат қилсангиз, ортиқча руҳий толиқиш, кўнгилхиралик, қалб оғриғи, умуман, салбий ҳис-туйғулар, зарарли мулоқотларга вақт ҳам, шароит ҳам бўлмайди.

Ҳали ёшсиз, эртага соғлом оила қуришингиз, бекаму-кўст уй бекаси бўлиш учун ҳозирданоқ кўнгилни кенг тутишни, қалбни асрашни, руҳни тарбиялашни ўрганинг.

Меҳр МАЛИК

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2559

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2559    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2866    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар