Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТАРБИЯДА БЕПАРВО БЎЛИШ

жамият учун катта хавф дегани

Оила муҳити бола дунёқарашини шакллантириш ҳамда ахлоқ меъёрини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этиши ҳеч кимга сир эмас. Катталарнинг юриш-туриши, хатти-ҳаракатлари боланинг маънавий қиёфаси шаклланишида катта таъсир кўрсатади.

Бобомиз Абдурауф Фитратнинг «Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ», деган фикри бугун ҳам долзарб аҳамият касб этаётгани бежиз эмас.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, болалик давридаги одатлар аста-секин унинг қалбига сингиб, мустаҳкамланиб боради. Шунинг учун  ҳам кундалик турмушда бола одамларнинг бир-бирига ҳурмат-­эътибор билан қарашини, ўзаро ёрдам беришини, мулойимлиги, софдиллиги ва меҳнатсеварлигини кўриб  улғайиши керак. Бу жиҳатлар унинг келгусида ота-онасига, атрофдаги  кишиларга, Ватанга, меҳнатга, ўз бурчига муносабатини белгилайди. Фарзандимизда жамиятга муносиб  бўлиш, бурч ва масъулият, виждон, ор-номус, садоқат каби инсоний фазилатларни шакллантириш бизнинг инсоний бурчимиздир.

Болаларни ахлоқий тарбиялашнинг яна бир муҳим жиҳати, уларга қўйиладиган талаб ва тарбиявий таъсир кўрсатиш ўртасида бирлик бўлишидир. Бунинг учун таълим муассасаси, оила, маҳалланинг қатъий ҳамкорлиги мақсадга мувофиқ бўлади.

Бугунги кунда  кўпчилик ота-оналар пул топишнинг муҳимлиги, ишнинг кўплигини рўкач қилиб, фарзанд тарбиясига бепарво бўлаётганига, бунга деярли вақт ажратолмаётганига гувоҳ бўламиз. Улар мактабда икки ойда бир марта ўтказиладиган ота-оналар мажлисига ҳам келишмайди. Айниқса, бу борада оталарнинг бутунлай бефарқлиги ачинарли ҳолат. Зеро, фарзанд тарбиясида отанинг ўрни беқиёс. Бу масала ҳар бир фарзанд ўстираётган отанинг зиммасидаги энг залворли масъулиятдир. Афсуски, буни ўз вақтида англаб етмаслик, вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва жамият ҳаётига хавф солаётган яна кўплаб иллатларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда. Шундай экан, ўзимиз ва юртимиз равнақи учун азиз фарзандларимиздан меҳримиз ва эътиборимизни дариғ тутмайлик.

 

Нодир МИРЗАЕВ,

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Оқдарё  туман Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

🕔11:44, 20.09.2018 ✔23

Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

Батафсил
Кўролмайдиган кимса

Кўролмайдиган кимса

🕔11:43, 20.09.2018 ✔27

Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

Батафсил
Ахлоқнинг чегараси

Ахлоқнинг чегараси

🕔11:26, 13.09.2018 ✔67

Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

    ✔ 23    🕔 11:44, 20.09.2018
  • Кўролмайдиган кимса

    Кўролмайдиган кимса

    Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

    ✔ 27    🕔 11:43, 20.09.2018
  • Ахлоқнинг чегараси

    Ахлоқнинг чегараси

    Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

    ✔ 67    🕔 11:26, 13.09.2018
  • Бу заминнинг жозибаси бор

    Бу заминнинг жозибаси бор

    Ақлимни таниганимдан Имом ­Бухорий номини эшитиб катта бўлдим. Олдин катталардан эшитган бўлсам, кейинчалик ўзим турли китобларда бу номни тез-тез учратардим. Бу буюк шахсга меҳрим, ихлосим йилдан-йилга ортиб бораверди.

    ✔ 69    🕔 11:58, 30.08.2018
  • Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Отам косиблик орқасидан рўзғор тебратганлар. Ўн уч жонни косибликнинг оғир меҳнатидан келган уч-тўрт сўм пул билан эплаб туришган.

    ✔ 77    🕔 11:57, 30.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар