Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҚЎЛЁЗМАЛАР ҚАТИДА ЯШИРИН ХАЗИНА

Улар бугун жуда кўп муаммолар ва саволларимизга жавоб беришини биласизми?

«Яқинда Муҳаммад ал-Хоразмийнинг «Ал-жабр вал-муқобала...» асари ҳақида ўқиб, ҳаяжонга тушдим, — дейди тадқиқотчи Қудрат Абдураҳимов. — Ҳисоблаш билан боғлиқ ҳамма масалаларда биз билиб-билмай ўша китобдаги илмий назариялар ва қонуниятлардан фойдаланар эканмиз.

ҚЎЛЁЗМАЛАР ҚАТИДА ЯШИРИН ХАЗИНА

Бугун компьютер, интернет, мобиль телефон, планшет каби юзлаб замонавий воситалар ихтиро қилинган бўлса-да, уларнинг барчаси Муҳаммад ­ал-Хоразмий назарий қарашларига асосланганини билиб, ҳайратда қолдим...»

Бу ҳали биргина мисол, холос. Бой тарихимизда бундай нодир манбалар анчагина. Президентимиз 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида айни шу масала хусусида алоҳида тўхталган эди.

«…Қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққан. Уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг маънавий мулки ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу ноёб асарларда бугунги давр ўртага қўяётган жуда кўп долзарб муаммоларга жавоб топиш мумкин. Хусусан, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас. Лекин биз ана шундай ноёб мерос ворислари, шундай бойлик эгалари бўлатуриб, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-ўсиб келаётган ёшларимизга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича, етарли иш қилмаганимизни ҳам очиқ тан олиш керак... 

Хўш, бугунги кунда мазкур нодир манбаларга қай даражада мурожаат қилиняпти? 

Наргиза ЗОИТОВА,

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида манбалар хизмати раҳбари:

— Бизнинг фондимизда бугунги кунда жами 28 мингдан ортиқ манбалар мавжуд. Қувонарлиси шундаки, китобларимизни интернет орқали ўқийдиганлар бевосита кутубхонамизга келадиганлардан анча кўп. Масалан, сўнгги уч ой давомида нодир манбаларга қарийб юз мингга яқин мурожаат бўлган. Манбаларимизнинг ўттиз беш фоизининг электрон шакли тайёр. Бу эса бугунги ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган китобхонга анча қулайлик яратади. 

Ҳали ўрганилиши керак бўлган илм-фаннинг турли соҳаларига оид бебаҳо манбаларимиз жуда кўп. Уларни ўрганаётган китобхон-тадқиқотчиларимиз жуда муҳим маълумотлар олиш­япти.

Илҳомжон ЭШОНЖОНОВ,

Тошкент Ислом институти ўқитувчиси:

— Бугун кўплаб манбаларимиз ўз ўқувчиларини, тадқиқотчиларини кутиб ётгани айни ҳақиқат. Улар тарихимиздаги бебаҳо асарлар. Ушбу хазиналарни ­оммага етказиш учун, табиийки, аввало, ўша тилни билиши керак. Бизда яратилган китобларнинг аксарияти араб, яна бир қисми форс тилида. Ҳатто туркийда ёзилганлари ҳам арабий имлода битилган. Яқин-яқинда юз мингга яқин сўз ва ибораларни ўз ичига олган арабча-ўзбекча қомусий луғатнинг нашр этилиши, аждодларимиз меросини ўрганишга йўналтирилган илмий марказларнинг очилиши ҳамда Ўзбекистон халқаро Ислом академиясининг ташкил этилиши эндиликда бу муаммонинг ижобий ечим топишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

Ғайрат СУЛТОНХЎЖАЕВ,

ўқитувчи:

— Бугун ёшларимиз хорижий тилларни ўрганиб, бошқа давлатларда таълим олиб қайтишяпти. Шу орқали юртимиз ривожига ҳисса қўшишяпти. Аслида бирон тилни мукаммал ўрганиб, хорижда ўқиш осон иш эмас. Энди эса ёшларимизни ўз тарихимиз, маданиятимиз намуналари бўлган нодир китобларимизни ўрганиб, жаҳон ҳамжамиятига олиб чиқишдек шарафли ишга жалб этишимиз керак. Негаки, бизнинг алломаларимиз ёзиб қолдирган бебаҳо асарлар бутун инсоният учун хизмат қилиб келаётгани ҳеч ким учун янгилик эмас.

Яқинда давлатимиз раҳбари яна бир хайрли ташаббусни кўтариб чиқдилар. Бу қўлёзмалар ва нодир манбалар билан ишлайдиган ходимлар меҳнатини алоҳида рағбатлантириш ҳамда аҳолидан нодир китобларни сотиб олиш. Буни мен илмни қадрлаш ва маърифатпарварлик сифатида катта қувонч билан қабул қилдим. Кўпчиликнинг уйида, том ва токчаларида сарғайиб, чанг босиб ётган минглаб китоблар илмий тадқиқот муассасаларида, кутубхоналаримизда муносиб шароитда сақланса, кўпчиликка фойдаси тегиши, шубҳасиз.

Буюк қомусий аллома Абу Али ибн Сино ўз ҳаётидаги бир воқеани алоҳида ёзиб қолдирган. У зотнинг китобга рағбати юксаклигини биладиган китобфурушлардан бири бир куни унга бир китобни тавсия этган. Олдинига унча рўйхушлик билдирмай, эгаси пулга муҳтож бўлгани учунгина арзимас тангага сотиб олган китобни йўл-йўлакай ўқиб борган. Бу Арастунинг «Метофизика» китобига Абу Наср Форобий ёзган ажойиб шарҳ экан. Шунда Ибн Сино қарийб эллик марта ўқиб, маъносини тушунмаган Арасту асарининг асл маъносини шу биргина шарҳ орқали мукаммал англаб етганини баён қилган.

...Бугунги кундаги ҳаётимизнинг жиддий муаммоларига осон ечим ва аниқ жавоблар ана шундай манбалар қатида ётган бўлса, ажаб эмас.  

 

Мадина БАХТИЁРОВА




Ўхшаш мақолалар

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

🕔11:44, 20.09.2018 ✔23

Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

Батафсил
Кўролмайдиган кимса

Кўролмайдиган кимса

🕔11:43, 20.09.2018 ✔27

Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

Батафсил
Ахлоқнинг чегараси

Ахлоқнинг чегараси

🕔11:26, 13.09.2018 ✔67

Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Уйни бўлишдингиз, ота-онани-чи?

    Кексайганда уларга аслида ким ғамхўрлик қилиши керак?

    ✔ 23    🕔 11:44, 20.09.2018
  • Кўролмайдиган кимса

    Кўролмайдиган кимса

    Одам ўз ихтиёри билан очиқ кўрликни танлаши мумкинми?

    ✔ 27    🕔 11:43, 20.09.2018
  • Ахлоқнинг чегараси

    Ахлоқнинг чегараси

    Жамиятни бало-қазодан сақлайдиган буюк посбон нега бедор эмас?

    ✔ 67    🕔 11:26, 13.09.2018
  • Бу заминнинг жозибаси бор

    Бу заминнинг жозибаси бор

    Ақлимни таниганимдан Имом ­Бухорий номини эшитиб катта бўлдим. Олдин катталардан эшитган бўлсам, кейинчалик ўзим турли китобларда бу номни тез-тез учратардим. Бу буюк шахсга меҳрим, ихлосим йилдан-йилга ортиб бораверди.

    ✔ 69    🕔 11:58, 30.08.2018
  • Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Меҳнатни отам қилди, қадрини бугун топдик

    Отам косиблик орқасидан рўзғор тебратганлар. Ўн уч жонни косибликнинг оғир меҳнатидан келган уч-тўрт сўм пул билан эплаб туришган.

    ✔ 77    🕔 11:57, 30.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар