Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Талабанинг «иқрорнома»си

Устоз нега айнан биринчи дарсдан Лев Толстойни таништирди, ўқишга ўргатди, вазифа қилиб берди?..

Талабанинг «иқрорнома»си

Тўрт йил деганда талаба бўлдим. Бунинг ҳаяжони қанча бўлса, масъулияти ҳам шунча.

Дарс бошланди. Жадвал бўйича биринчи дарс — адабиёт. Бироз кўнглим хотиржам тортди. Сабаби, негадир шу дарсда ўзимни эркин сезаман. Ўқитувчи ҳаммамиз билан бирма-бир танишди. Нимага қизиқишимизу қайси фанни ёқтиришимизни обдан суриштирди. Дарс охирлаб қолганда Лев Толстойнинг «Иқрорнома» асарини ўқишни ва ўз «иқрорнома»мизни ёзиб келишни вазифа қилиб берди. Биринчи кундан китоб ўқиш экан-да, деб ҳали бир-биримизни яхши таниб улгурмаган бўлсак-да, муҳокама қила кетдик.

Хайрият, ҳажми кичик экан. Тезда ўқиб бўламан дея уйга йўл олдим.

Муаллиф асарида ўзининг ҳаётини бор бўй-басти билан тасвирлаган. Ҳеч кимдан қўрққан эмас, уялган ҳам эмас. Ҳаётдаги барча чигалликлар, адолатсизлик, такаббурлик, имонсизлик фақат унинг ҳаётида содир бўлаётгандек кўринади. Толстой хотираларни ёзишга уринаркан, ўша давр эшигидан ўтишга ҳам ҳаракат қилади.

«…Манфаатпарастлик, шуҳратпарастлик ҳокимиятпарастлик, шаҳвоният, мутакаббирлик, ғазаб, интиқом — буларнинг ҳаммаси ҳурматга сазовор эди. Бу ҳисларга берилганимда мен катта одамларга ўхшаб қолардим ва мендан  мамнун эканликларини ҳис қилардим…»

Ёзувчининг биргина шу жумласи ўтмишда ҳам, бугун ҳам айримлар ниқобсиз юра олмасликларига ишора эмасмикан?!

«Иқрорнома»да Шарқ масалидан бири келтирилади. Муаллифнинг ёзишича, сайёҳ саҳрода бир йиртқичга дуч келади. Ундан қутулиш мақсадида сувсиз қудуққа сакрайди. Қудуқ тубида эса уни аждаҳо кутарди. Сайёҳ нима қиларини билмай қудуқ ёриғидан ўсиб чиққан бутага осилади. Пастда аждаҳо, юқорида йиртқич. Бутани эса атрофидан бири қора, бири оқ сичқон кемира бошлабди. Сайёҳ муқаррар ўлишини билиб, бута баргидан томчилаб турган асални ялашга ҳаракат қилади.

Муаллиф ўзини худди ўша сайёҳ каби ночор ҳис қилади. Бу дунё қийинчиликларга, азоб уқубатга, зулмга тўла эканини айтади.

Ушбу масалдаги сайёҳ ҳақиқатан ҳам чорасиз аҳволдаги инсон. Аммо унда кичик бўлса-да, умид пайдо бўлди — буталар. Бироқ куну тун дея таърифланган сичқонлар чорасиз қолган инсоннинг бор умидини бута билан бирга кемириб ташлади.

Шуларни ўқир эканман, бир нарсага иқрор бўлдимки, ҳаёт бешафқат, у кутиб турмайди. Аммо омон қолишинг ёки ҳалок бўлишинг ҳам ўз қўлингда. Ваҳоланки,  яшаб турган ҳар бир инсонга умид ва иккинчи имконият албатта берилади.

Асарни охиригача ўқимай ўз «иқрорнома»мни ёза бошладим. Гап аввалида бошлаганим тўрт йил ўқишга киролмаганим сабаби ҳам ўзимда эканини англадим. Ҳар гал китоб ўқиш баҳонасида ҳамма ишлардан озод қилиниб, китоб ўқирдим, аммо туб маъносини, мағзини чақиб кўришга бирор марта ҳаракат қилмаган эканман. Ҳар гал «йиқилганимда» эса буни омадсизликка йўйдим, худди менда омад деган нарсанинг ўзи йўқ. Омадим бўлганда биринчи, иккинчи, қўйинки, учинчи йил ўқишга кирар эдим, деб ўзимга таскин берардим. Ҳеч билимим камлигидан ёки мавзуни яхши ўзлаштирмаганимдан эканини тан олгим келмасди…

Ушбу асарни ўқиган киши албатта ўз иқрорномасига қўл уради.

Нега айнан устозимиз биринчи дарсдан Лев Толстойни таништирди, ўқишга ўргатди, вазифа қилиб берди?..

Кейинроқ катта курслар билан суҳбатлашганимизда устоз улардан ҳам илк дарсида «иқрорнома» олган экан. У бу усули билан талабалар ҳақида илк таассуротга эга бўлар, бизнинг  ички оламимиз, кечинмаларимиз,  ҳаёт ҳақидаги фикрларимиз ҳақида маълумот олар экан. Устозимиз биргина асар орқали бутун бир синфдаги талабаларни билиши у кишининг нафақат ўқитувчи, балки яхши психолог эканидан бўлса керак.

 

Камола СОБИТЖОНОВА,

ЎзМУ журналистика факультети талабаси




Ўхшаш мақолалар

Уйга қайтишда бир китоб билан

Уйга қайтишда бир китоб билан

🕔17:32, 13.12.2018 ✔21

Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

Батафсил
«Мутолаага бефарқ эмасмиз»

«Мутолаага бефарқ эмасмиз»

🕔17:32, 13.12.2018 ✔15

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

Батафсил
Аскарга ноёб жўнатмалар

Аскарга ноёб жўнатмалар

🕔16:10, 29.11.2018 ✔57

Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уйга қайтишда бир китоб билан

    Уйга қайтишда бир китоб билан

    Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

    ✔ 21    🕔 17:32, 13.12.2018
  • «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

    ✔ 15    🕔 17:32, 13.12.2018
  • Аскарга ноёб жўнатмалар

    Аскарга ноёб жўнатмалар

    Тақдир менга икки улуғ инсон: Турсунбой Адашбоев ва Матназар Абдулҳакимдан маънавий улги олишимни насиб қилди. Бу икки шахснинг бир-бирига ўхшаш жиҳатлари кўп эди. ​​​​​​​

    ✔ 57    🕔 16:10, 29.11.2018
  • Ҳаётга янгича нигоҳ

    Ҳаётга янгича нигоҳ

    Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

    ✔ 58    🕔 16:09, 29.11.2018
  • Ботинга сафар

    Ботинга сафар

    Жойс феномени

    Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

    ✔ 70    🕔 17:32, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар