Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Мунисаларни ким қутқаради?

Агар китоб бошдан охиригача тушунарли бўлса, бу ўта зерикарли ҳолат. Ахир, менинг даражамда фикрлайдиган ёзувчи менга нима ҳам ўргата олиши мумкин?

Мунисаларни ким қутқаради?

Бир китобни ўқиб тугатгандан сўнг тушунмаган жойларим ҳақида бош қотираман. Бу ундаги воқеалар ёки кам учрайдиган сўзлар мисолидадир. Кейин эса адабиётни яхши биладиган ёки шу китоб ва унинг муаллифи ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлган инсонлар билан суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам китоб мени ҳаракатга келтириши зарур. Бу фақат жисм ҳаракати эмас, ақлий фаоллик ҳам деганидир. Ўқилган китоб ўзидан кейин яна бошқа бир китобни ўқишга мажбур қила олиши керак.

Отадан азиз зот

Ўқувчига тушунарли бўлиши учун ҳаммага таниш ва севимли бадиий асар мисолида буни кўриб чиқсак. Бу Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи бўлиб, бу асарни ўқимаган, ундан таъсирланмаган инсон кам топилса керак. Айтмоқчи бўлганларим китобдаги жумлаларгагина эмас, балки ундаги ҳолат, воқеалар ва муносабатларга тегишлидир.

Каминани кўп ўйлантирадиган жиҳатларнинг энг аввалгиси бу — ундаги қаҳрамонларнинг муомала-муносабати. Аждодларимиз шунчалик хушмуомала ва сўзга, лутфга уста инсонлар бўлгани қайта-қайта ҳайратимга сабаб бўлаверади. Ўғилнинг отага, қизнинг онага, хотиннинг эрига ва умуман қаҳрамонларнинг бир-бирига муносабати жуда гўзал ва самимийдир. Бу фақатгина муомала маданияти эмас, балки сўзларни қўллашга ҳам тааллуқлидир. Асар мутолааси давомида худди майин ва сокин бир куй узоқлардан қулоғингизга эшитилиб тургандек бўлади.

Ҳайратим сабабининг кейингиси Мирзакарим қутидор куёвининг тўйига боришидир. Одамгарчиликнинг чўққисини қаранг. Ўша пайтдаги муҳит, диний қарашларни инобатга олганимизда ҳам қайси қайнота куёвининг тўйига боради?.. Уч-тўрт кун меҳмон бўлиб, яна ҳеч нарса бўлмагандек уйига қайтиб кетади. Ахир, ўртада юрагининг бир парчаси, яккаю ягонаси — Кумуш ва унинг ҳаёти турган бўлса...

Яна бир ҳайратланарли ҳолат — Кумушнинг қайнотасига бўлган муносабатида. У онасига ёзган хатларида қайнотасининг рўзғор тутуми ҳамда оила аъзолари орасида адолатни таъминлашга қаратилган хатти-ҳаракатларига ҳурмати ошиб бораётганини ёзган. Бу борада ҳатто ўз отасидан ҳам ортиқ кўришини билдирган. Ҳозирда қайнота-келин, қайнона-келин ўртасидаги юксак ахлоқий муносабатлар тобора тансиқлашиб кетаётган бир давр учун бу ажиб бир манзара. Уй ичига тегишли бўлган, ташқари чиқиши маъқул кўрилмаган бундай муносабатлар ўша замонларда фақат насиҳат йўли билангина ҳал бўлгани ҳам ажиб. Бугунги кунимизга ўхшаб, аввал кўчага, сўнг маҳаллаларга ундан ҳам ўтиб, телевидение, радио, матбуотни ҳам доғда қолдириб, шармандали ҳолатлар ижтимоий тармоқларда тарқатилиши шарт эмас экан-да! Мана, адабиётнинг, китобхонликнинг инсонга, оилавий муносабатларни мувофиқлаштиришга бераётган жиддий ва асосли ечими!  

«Худди одамдек»

Япон ёзувчиси Кобо Абэнинг шу номли асари бошдан жуда зерикарли кўринса-да, унда билдирилган фикрлар аҳамиятлидир. Асардаги мен учун тушунарсиз бўлган ҳолат қандайдир савдо агентининг бош қаҳрамон уйига келиб, маълум соатларда уни марслик эканига ишонтириб чиқиб кета олишидир. Сўзга усталик ва унга ёндош яна бир сифат, яъни гапираётган гапига мос равишда юз ва тана ҳолатини ўзгартира олиш маҳоратига эга бўлган бу савдо агенти каби инсонлар ҳаётда ҳам бормикан, деган савол туғилади.

Баъзида яқинларимизни бирор бир рост гапга ишонтириш тугул, уларга шу гапларни айта олишдан ҳам ожиз қоламиз. Бу савдо агенти эса эс-ҳуши жойида бир одамни ўзга сайёралик эканига ишонтира олади. Ёзувчининг сўз маҳорати ва психологик ёндашувига тан бермай иложимиз йўқ.

«Тимсоҳнинг кўз ёшлари»

Ёзувчи Абдуқаюм Йўлдошевнинг бу қиссасидаги асосий воқеалар қайсидир таҳририятнинг торгина бир хонасида кечса-да, бутун дунё одамларига хос бўлган икки жиҳат ҳақида ҳикоя қилади. Бу мунажжимлар башоратига асосланиб қарор қилувчилар ва ёнида содир бўлаётган воқеаларга бепарво яшовчилар хусусида.

Қисса таҳририятда мусаҳҳиҳ бўлиб ишловчи инсон тилидан шу таҳририятнинг кичик мусаҳҳиҳи бўлган Мунисанинг ҳаётида содир бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Қиссани ўқиш давомида шу мусаҳҳиҳга нисбатан кучли нафрат ҳис қилдим. Қандай қилиб билиб туриб ёнида бўлаётган воқеаларга шу даражада эътиборсиз қараш мумкин. Ахир, шу бепарволик оқибатида бутун бошли бир инсон ҳаёти йўқликка қараб кетаётган бўлса. Сиз, мен, умуман ҳамма бундай ҳолатларга бепарво қараб тураверсак, Саломат опа каби инсонларни ким тарбиялайди? Мунажжимлар башорати билан кунини, ҳаётини бошқарадиган инсонларни ким тўғри йўлга солади? Мунисаларни ким қутқаради? Ахир, кимдир бизга, ҳаётимизга нисбатан бепарво бўлмагани учун ҳам ҳаётда бормиз, яшаяпмиз, китоб, газета ўқияпмиз, фикр юритяпмиз.

Мақолада атайин китоблардаги воқеалар хусусида айнан тўхталиб, китоблардан иқтибослар келтирмадим. Мақсадимиз ушбу китобларни ўқишга, агар ўқиган бўлсангиз, яна бир кўз югуртиришга ундашдир. Ахир, яхши нарсанинг такрори ҳам ширин бўлади, дейилган-ку...

Маҳлиё МУҲАММАДАЛИЕВА

 




Ўхшаш мақолалар

«Дарё» бўйидаги ҳақиқатлар

«Дарё» бўйидаги ҳақиқатлар

🕔10:41, 14.06.2018 ✔31

Инсонлар дарёда икки хил мақсадни кўради: бири уни тирикчиликнинг манбаи сифатида беаёв ўмаради. Иккинчи тоифа эса...

Батафсил
Масофавий китобхонлик

Масофавий китобхонлик

🕔10:40, 14.06.2018 ✔31

Уйимиздан чиқмасдан дунёнинг исталган кутубхонаси фондидан фойдаланиш мумкинми?

Батафсил
«Девону луғотит-турк»  қандай топилган эди?

«Девону луғотит-турк»  қандай топилган эди?

🕔13:52, 07.06.2018 ✔40

Ноёб қўлёзмани олтинга алмашмаган инсон ҳақида

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Дарё» бўйидаги ҳақиқатлар

    «Дарё» бўйидаги ҳақиқатлар

    Инсонлар дарёда икки хил мақсадни кўради: бири уни тирикчиликнинг манбаи сифатида беаёв ўмаради. Иккинчи тоифа эса...

    ✔ 31    🕔 10:41, 14.06.2018
  • Масофавий китобхонлик

    Масофавий китобхонлик

    Уйимиздан чиқмасдан дунёнинг исталган кутубхонаси фондидан фойдаланиш мумкинми?

    ✔ 31    🕔 10:40, 14.06.2018
  • «Девону луғотит-турк»  қандай топилган эди?

    «Девону луғотит-турк»  қандай топилган эди?

    Ноёб қўлёзмани олтинга алмашмаган инсон ҳақида

    ✔ 40    🕔 13:52, 07.06.2018
  • Мунисаларни ким қутқаради?

    Мунисаларни ким қутқаради?

    Агар китоб бошдан охиригача тушунарли бўлса, бу ўта зерикарли ҳолат. Ахир, менинг даражамда фикрлайдиган ёзувчи менга нима ҳам ўргата олиши мумкин?

    ✔ 63    🕔 15:35, 31.05.2018
  • Талабанинг «иқрорнома»си

    Талабанинг «иқрорнома»си

    Устоз нега айнан биринчи дарсдан Лев Толстойни таништирди, ўқишга ўргатди, вазифа қилиб берди?..

    ✔ 57    🕔 15:34, 31.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар