Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди

Янги университетга қандай вазифалар юклатилган? Амалда мавжуд журналистика факультетларидан нимаси билан фарқ қилади? Бу йилги қабул квоталари қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Ушбу университет — оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир нечта хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш,  соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.  

Йўналишлар ва қабул

■ 2018/2019 ўқув йилида университетда қабул квоталари қуйидагича белгиланган: бакалавриат — 100 (грант — 31, контракт — 69) ва магистратура  — 30 (грант — 8, контракт — 22).

■ Абитуриентларни университетга ўқишга қабул қилиш — кириш тест синовлари билан бир қаторда, уларнинг касб лаёқатини аниқлашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади. 

■ Сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталари 2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган қабул квоталарининг 30 фоизигача (яъни 30 нафаргача) белгиланади.

■ Университет учун бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:6 нисбатда ўрнатилади.

■ 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Журналистика» таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, «Олий журналистика курслари» бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунига қадар мазкур олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттирадилар.

Таълим ва малака ошириш

■ Ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар кенг жалб этилади;

■  Университетнинг профессор-ўқитувчилари чет давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказларига малака ошириш (стажировка)га юборилади;

■ профессор-ўқитувчиларнинг базавий лавозим маошлари миқдорига 30 фоиз устама қўшиб ҳисобланади;

■ Иқтидорли талабалар ҳар йили республикамизнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарига амалиёт ўташ учун юборилади; 

■  Ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақлари тайинланади.

Инфраструктура

■ Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-5, 88-уйда жойлашган Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул берилади. Талабалар турар жойи қурилади;   

■ Босмахона ва ўқув телестудияси фаолияти йўлга қўйилади; 

■ Университетда «Ёшлар ижодиёт клуби» ташкил этилиб, унинг базасида қуйидаги ижтимоий ҳудудлар яратилади:

□ Медиа марказ;

□ Бук-кафелар;

□ Wi-Fi зона;

□ Мусиқа ва овоз ёзиш студияси;

□ Талабалар театр студияси;

□ Пресс-клуб.  

Янгилик

■ Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлиги белгиланган.

 

Қарор ҳужжати асосида

Бахтиёр ҲАМИДОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Болани боғчадан ким олади?

Болани боғчадан ким олади?

🕔11:40, 09.08.2018 ✔22

Боғчада болани ота-онадан ташқари яна кимлар олиб кетиши мумкин? Боғча ходими ўзини қариндоши сифатида таништирган ва аввал кўрмаган фуқарога тарбияланувчини олиб кетишига рухсат бериши мумкинми?

Батафсил
Ер майдонининг геопортали яратилади

Ер майдонининг геопортали яратилади

🕔11:38, 09.08.2018 ✔24

Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

Батафсил
Тест натижасидан норозимисиз?

Тест натижасидан норозимисиз?

🕔11:33, 09.08.2018 ✔22

Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

Барно РАВШАНОВА, 

Бахмал тумани

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болани боғчадан ким олади?

    Болани боғчадан ким олади?

    Боғчада болани ота-онадан ташқари яна кимлар олиб кетиши мумкин? Боғча ходими ўзини қариндоши сифатида таништирган ва аввал кўрмаган фуқарога тарбияланувчини олиб кетишига рухсат бериши мумкинми?

    ✔ 22    🕔 11:40, 09.08.2018
  • Ер майдонининг геопортали яратилади

    Ер майдонининг геопортали яратилади

    Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

    ✔ 24    🕔 11:38, 09.08.2018
  • Тест натижасидан норозимисиз?

    Тест натижасидан норозимисиз?

    Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

    Барно РАВШАНОВА, 

    Бахмал тумани

    ✔ 22    🕔 11:33, 09.08.2018
  • Хорижда ўқишни хоҳлайсизми?

    Хорижда ўқишни хоҳлайсизми?

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили учун магистратурага қўшимча квоталар ажратилди.

    ✔ 20    🕔 11:32, 09.08.2018
  • Абитуриентларга яна бир имконият

    Абитуриентларга яна бир имконият

    Биринчи хусусий ОТМ ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.

    ✔ 22    🕔 11:32, 09.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар