Даромад манбаи      Бош саҳифа

Анорзорларга туташ ҳовли

Анор мевасининг йирик-йирик, таъми асалдай бўлишининг сири нимада?

Анорзорларга туташ ҳовли

Уватга чордона қуриб олган хатирчилик Сувон ака гап бошлади: «Манави анор кўчатларини Дашнободдан олиб келганман. Шунгаям ўн йилдан ошди. Бизнинг иқлимга яхши мослашиб, шиғил ҳосилга кирди. Анорзоримга, асосан, «Кўк анор» навидан экканман. Бу нав жуда серҳосил, меваси ичи қип-қизил, мазаси ширин. Бир донасини сиқсангиз, коса тўлиб шарбат чиқади. Ҳосилнинг мўл бўлишида гулини тўкмаслик муҳим аҳамиятга эга. Агар дарахтлар май ойидаги гулини тўкмай, ўзини тутиб олса, кузда меванинг ҳар қайсиси бир, бир ярим килограммгача тош босишини тажрибамда кўп синаганман. Маромида парваришланиб, вақтида суғорилган, калийли ўғит, гўнг, девор кесаги берилган анор дарахти гулини камдан-кам тўкади...»

Сувон ака омборидан беш дона анор олиб чиқди-да, бирини пичоқда тилимлади. Чиндан ҳам мазаси, таъми таърифлаганича бор экан. Худди, Дашнобод, Қува анорларига ўхшаб, донаси йирик-йирик, сувли...

— Анор мевасининг йирик-йирик, таъми асалдай  бўлишининг сири нимада?  — сўрайман ишбилармон томорқачидан.

— Ҳеч қандай сири йўқ. Бари меҳнатга, парваришга боғлиқ. Анорзорда доим шамол эсиб туриши керак. Ана шунда сиз айтгандай меваси йирик, таъми асалдай бўлади. Ҳосил берадиган анорзорлар орасига оралиқ экин экмаган маъқул. Сабаби, у анор олиши керак бўлган озуқани сўриб олади. Натижада дарахт керакли озиқ ва кучни ололмай қолади. Қатор оралари тез-тез юмшатиб турилса, зараркунандалар ҳам яқин йўламайди, бегона ўт босмайди. Таги яхши чопилган, бирор бегона ўт кўринмайдиган анор дарахти шиғил мева солади. Кўп мевали шохлари шамол ёки бошқа сабаб билан синиб кетмаслиги учун улар тиркагичлар билан суяб қўйилади.

Боғбоннинг ўттиз туп анори бор экан. Ўтган йил яхши ҳосил олибди. Омбори анорга тўлибди.

— Бу йил ҳам насиб этса, бултургидан кам ҳосил бўлмайди. Харидорлар ҳозирданоқ анорга буюртма беришяпти. Анор дарахти беш йилда тўла ҳосилга киради ва унинг салмоғи йилдан-йилга ортиб бораверади. Бу йилги ҳосилни янги анор пишгунга қадар уринтирмай сақлашни уста боғбонлардан ўрганиб олганман, — дейди боғбон.

Дарҳақиқат, Сувон ака истиқомат қиладиган Хатирчи туманидаги Ширин қишлоғи аҳли анор етиштиришнинг яхшигина ҳадисини олган. Ҳовлисида анор дарахти бўлмаган хонадоннинг ўзи топилмайди. Қишлоқ аҳлининг турмуши томорқасидаги анорлар туфайли фаровон, тўкис. Бугун анорзор орқасидан одамлар енгил машина олмоқда, данғиллама уйлар қуриб, фарзандларини ўқитмоқда. Шунингдек, анорзорлар ҳосилдорлигини ошириб бориш учун илғор тажрибаларни қўллаш зарур бўлади.

— Кўпинча, анор ҳақида гап кетганда, албатта, Дашнобод ва Қува ҳудудлари тилга олинади, — дейди боғбон Сувон Одилов. — Мазкур гўшаларда етиштириладиган анорларнинг довруғи кенг тарқалган. Мен ҳам томорқамдаги анорларни улардан сира кам деб ўйламайман. Ўғилларим ҳам анорзор боғ яратган. Ҳозир юз эллик туп анор дарахтини парваришлашмоқда.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Юзни сотиб, икки юз олди

Юзни сотиб, икки юз олди

🕔11:30, 16.08.2018 ✔4

Олдин аҳолига сотилади,  кейин аҳолидан сотиб олинади ва яна аҳолининг ўзига сотилади...

Батафсил
Ўзимизда эластик жинси мато чиқади

Ўзимизда эластик жинси мато чиқади

🕔11:29, 16.08.2018 ✔3

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ип-калава ва жинси матоси ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона — «Bostan Mega Tekstil» масъулияти чекланган жамияти иш бошлайди.

Батафсил
Шартномага амал қилинмаса...

Шартномага амал қилинмаса...

🕔11:29, 16.08.2018 ✔2

Шартномавий муносабатларни бажармаган буюртмачига нисбатан қонун йўли билан қандай жарималар белгиланган?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юзни сотиб, икки юз олди

    Юзни сотиб, икки юз олди

    Олдин аҳолига сотилади,  кейин аҳолидан сотиб олинади ва яна аҳолининг ўзига сотилади...

    ✔ 4    🕔 11:30, 16.08.2018
  • Ўзимизда эластик жинси мато чиқади

    Ўзимизда эластик жинси мато чиқади

    Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида ип-калава ва жинси матоси ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона — «Bostan Mega Tekstil» масъулияти чекланган жамияти иш бошлайди.

    ✔ 3    🕔 11:29, 16.08.2018
  • Шартномага амал қилинмаса...

    Шартномага амал қилинмаса...

    Шартномавий муносабатларни бажармаган буюртмачига нисбатан қонун йўли билан қандай жарималар белгиланган?

    ✔ 2    🕔 11:29, 16.08.2018
  • Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Етти хазинанинг биридан минг фойда

    Бу аслида хонадонда бемалол амалга оширса бўладиган иш экан...

    ✔ 52    🕔 11:34, 09.08.2018
  • Янгиободда Италия гилоси

    Янгиободда Италия гилоси

    Маҳсулотни сақлаш муҳим. Хўш, бунинг камхаражат йўли борми?

    ✔ 34    🕔 11:33, 09.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар