Халқ виждони      Бош саҳифа

Ўқимишли келин

«Ахир, мен қайнонаман, келинга хизматкор эмас...»

Ўқимишли келин

  Кўп қаватли уйда яшайдиганлар жуда яхши билишади, қўшнининг уйидан сал баланд овоз чиқса ҳам барчага эшитилади. Айниқса, келин туширган хонадонларда. Сабаби, барчанинг диққат эътибори янги келин келган уйга қаратилади.

Икки йил олдин ён қўшнимиз келин олди. Олий маълумотли, яхши жойда ишлайдиган қиз. Тўйдан сўнг келинлик вазифаларини бажарар, сўнгра ишга кетиб, тушдан сўнг қайтарди. Ҳар куни тонгда туриб йўлакни супуриб, ювиб қўярди. Қўни-қўшнилар билан ҳам танишиб олган. Ширинсўз, доим қўли кўксида, ўқимишли экани шундоққина билиниб турарди. Уйда ёши улуғлар борлиги учун келди-кетдили хонадон. Келин барчасига улгурарди, ҳам ишга, ҳам уй ишларига, ҳам меҳмон кутишга. Бу орада магистратурага ҳам киришга улгурганди. Лекин бора-бора унинг ишлаши уйдагиларга ёқмай қолди. Ҳар куни эрталаб боласини онасига ташлаб, тушгача ўқишга борарди. Бир куни келин кўринмай қолди. Қўшниларнинг бир йиғинида бувиси «Келинни кеткизиб юбордик, бизга ўқимишли келин керак эмас. Набирамга ўқимаган, уйдаги ишларни қилиб ўтирадиган келин олиб бераман. Уйимизга меҳмонлар кўп келишади. Келин ўқишда вақти мен чой дамлайманми? Қизларим бунга ҳеч қачон йўл қўйишмайди. Ахир, мен қайнонаман, келинга хизматкор эмас», деди. Ахир, гулдек бола бор-ку, десак, болани бошқасиям туғиб бера олади, дейди. Тўғриси, ҳеч нима деёлмай қолдик. Шундай ёши улуғ онахондан бундай гапни кутмагандик. Наҳотки, келин уйда йўқлигида бир чойнак чой дамлаш ҳам малол келса?!

Яқинда ўша келин билан кўришиб қолдим. «Болам учун қайтаман, дедим, лекин эримнинг уйидагилари ўқишимни, ишимни ташлашимни талаб қилишди», дейди. Эри эса уйимдагилар нима деса, шу дебди. Наҳотки, иш ёки ўқиш бир ­оилани бузишга арзиса. Оиланинг катталари тўғри йўл кўрсатиш ўрнига, ажраштириб юбораверса, тирик етимлар уволига қолишмасмикан?

 

Умидахон ТИЛАВБЕКОВА




Ўхшаш мақолалар

Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔85

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Чаққон келин ҳаммасига улгуради

Чаққон келин ҳаммасига улгуради

🕔11:48, 28.06.2018 ✔88

Камини яшириб, кўпини оширадиган қайноналар шунчалик ноёбми?

Батафсил
Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

🕔10:13, 21.06.2018 ✔107

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар