Халқ виждони      Бош саҳифа

«Қовурдоқ» дахмазаси

Қачонгача қиз узатганнинг бошини эгамиз, қарзга ботирамиз?

«Қовурдоқ» дахмазаси

Яқинда Тошкент шаҳридаги бир танишимнинг йиғинида иштирок этдим. Туғуруқхонадан чиқаётган келиннинг онаси қудасиникига қовурдоқ олиб бораркан. «Қовурдоқ», дея номланувчи мазкур маросимни кўриб, оғзим ланг очилди.

Тўрт хонали уйнинг учтаси меҳмонлар билан тўла. Салима опа биттасига бошлади. Дастурхондаги ноз-неъматларни кўриб, лол қолдим. Қанд-қурсдан тортиб, писта-бодомгача, турли хил пишириқ, чет элдан келтирилган меваларгача бор.

Кўринишидан хонтахтадаги егуликларга бир неча миллион сўм кетганга ўхшайди. Бироздан сўнг танишимнинг қизи Шалола патнисда нон ва салат, ликобчада қовурдоқ олиб кирди. Нари-бери овқатлангандек бўлиб, чақалоққа узоқ умр тилаб, ўрнимиздан турдик. Шу пайт бир аёл кириб келди ва Салима опага:

— Дастурхонни қайтадан безатиш керак. Чақалоқнинг дадаси ўртоқлари билан келаркан, — деди.

Тезроқ чиқиб кетишга ошиқдик. Йўлда кетаётиб, ўйланиб қолдим. Наҳотки, чилла деган удум унутилган бўлса? Ахир, бизда қадимдан чиллали уйга қирқ кун давомида  бегона одам киритилмаган. Чақалоқ ётган хонага фақат онаси ва бувиси кирган. Зеро, келинчак туғуруқ даврида анча ҳолдан тойгани сабабли касалликка тез чалинади. Шу боис куч йиғиб, олдинги ҳолатига қайтгунича онага яхши парвариш керак. Гўдак ётган уйда зараркунандаларга қарши тез-тез исириқ тутатиб турилиши ҳам бежиз эмас. Чилладан омон-эсон чиққан келиннинг ўзи ҳам, боласи ҳам соғлом бўлади. Шундан сўнг она-болани кўргани қавм-қариндошлар, опа-сингиллар, танишлар келиши мумкин.

Туғуруқхонадан чиққан келиннинг онасига ўша куниёқ тоғора-тоғора қовурдоқ қилиб бориш мажбуриятини ким юклаяпти? Бундай удумни йўқ қилиш мавриди келмадимикан? Ундан кўра, эндигина енгиллашган, камқон, титрабгина турган келин қувватли витаминларга бой таомлар билан сийлангани маъқул эмасми? Бу бемаъни тадбир келин неча бор туғуруқхонадан чиқса, шунча маротаба такрорланар экан. Қуда томон қиз узатиб ҳам қутулмас экан-да...

Наҳотки, маҳалла оқсоқоллари, нуронийлар бу удумни йўқотиш чораларини ўйлаб кўрмаган бўлса? Ахир, уларнинг бошида ҳам шу савдо бор-ку! Қачонгача қиз узатганнинг бошини эгамиз, қарзга ботирамиз? Қиз узатиб, ўғил уйлантирган ота-она яйраб-яшнаб ҳаёт кечириш ўрнига, бир умр фарзандларининг кам-кўстини ямаш билан ўтадими?

 

Хонбиби ҲИММАТ қизи




Ўхшаш мақолалар

Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

🕔12:48, 12.04.2019 ✔87

Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

Батафсил
Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

🕔11:15, 31.01.2019 ✔210

Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

Батафсил
Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

🕔17:36, 24.01.2019 ✔255

Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Муаммолар маҳаллада ечим топиши керак

    Раис ва масъул котиб ойлиги шунинг учун оширилмоқда

    Уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини аниқлаш, одамлар оғирини енгил қилиш давлат идоралари олдидаги асосий мақсад экани бот-бот айтилмоқда. Бу жараёнда аҳоли учун энг яқин ва уларнинг бор ташвишидан хабардор бўлиб турадиган маскан — бу албатта маҳалла идораси. Хўш, маҳаллалар одамлар ҳаётида бугун қанчалик ўрин тутмоқда? Уларнинг аҳоли билан иш олиб боришдаги фаолияти ўзгарадими?

    ✔ 87    🕔 12:48, 12.04.2019
  • Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Қоғозда «бўлди-бўлди», амалда…

    Бу мавзу маҳалла мутасаддисини қизиқтирадими ёки фақат юқори ташкилотларнинг ташвишими?

    ✔ 210    🕔 11:15, 31.01.2019
  • Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Тўйдан қолмас, жанозага бормас оқсоқоллар

    Вақти-соати келиб, яқин кишимиз ёки маҳалладошимиз бандаликни бажо келтирса, ич-ичимиздан қайғурамиз. Марҳумнинг оила аъзоларига  ҳамдардлик билдириб, уни сўнгги манзилига иззат-икром билан кузатиб борамиз. Сўнг, давраларда эл-юрт равнақи учун қилган эзгу амалларини ҳурмат ила ёд этиб, ёшларимизга хотиралар сўзлаймиз. Хайрли ишларини давом эттиришга даъват этамиз.

    ✔ 255    🕔 17:36, 24.01.2019
  • Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Дунёдаги учинчи энг бузрук маскан шу ерда

    Самарқанд шаҳридаги Шарқ маҳалласи ўтмиш ва келажакни акс эттираётган кўзгуга ўхшайди.

    ✔ 280    🕔 17:16, 27.12.2018
  • Юртободни обод қилаётганлар

    Юртободни обод қилаётганлар

    Маҳалланинг равнақ топиши раиснинг билими ва тажрибасига боғлиқ.

    ✔ 279    🕔 17:32, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар