Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Нархни сунъий оширишга қандай жазо бор?

Рамазон ойи бошланиши муносабати билан бозорларда бу ойда харидоргир бўладиган айрим маҳсулотларнинг нарх-навосини тижоратчилар сунъий равишда ошираётгани ҳақида таҳририятимизга мурожаат бўлди. Шу масалага ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон мусулмонлар идорасига мурожаат қилдик.

Нархни сунъий оширишга  қандай жазо бор?

Исомиддин АҲРОРОВ,

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ходими:

— Рамазон рўзадорлар учун барча шароитлар яратиладиган, уларнинг рўза ибодатини тўла-тўкис, қийналмасдан адо этишига кўмаклашиладиган ой. Жумладан, рўзадорга кенгфеъллик ва саховат кўрсатиб, саҳарлик ва ифтор қилиб бериш, эҳтиёжмандларга моддий ёрдамлар кўрсатишга имкон қадар камарбаста бўлишимиз керак. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) яримта хурмо (садақа қилиш) билан бўлса ҳам ўзингизни дўзах оловидан қутқаринглар, дея марҳамат қилганлар.

Шунингдек, бу ойда қилинган ҳар бир яхшилик учун савоблар бир неча баробар кўпайтириб берилади. Инсон саҳардан шомгача рўзадор ҳолда бўлар экан, унинг бу амали кун бўйи муттасил савобларга нойил бўлишига сабабдир.

Инсонларга оғирлик қилиб, азият етказадиган ишни қилиш Рамазондан бошқа ойларда ҳам мумкин эмас.

Айниқса, озиқ-овқат молларини нарх кўтарилганда сотиш учун ушлаб туриш ёки улар нархини сунъий равишда оширишдан шариатимиз қатъий қайтарган.

 Бу бозорларда айрим маҳсулотларга сунъий танглик пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Тижоратчи агар ўз вазифасини сидқидилдан ҳалол ва холис бажарса, жуда катта савобларга эга бўлади. Ҳатто жаннатда Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) билан бир сафда бўлиши ҳам ҳадисларда алоҳида таъкидланган.

Кўплаб тижоратчилар савдо молининг устига қанча миқдорда нарх қўйиб сотиш кераклигини сўрашади. Шариатимизда бу миқдор айнан бирон аниқ рақам билан белгилаб қўйилмаган. Аммо тижоратчи молнинг таннархи ва бошқа харажатларини ҳисоблаб чиқиб, ўзи учун қанча кам фойдани кўзласа, бунда ёлғон ва ғирромликни аралаштирмаса, молининг айбини яширмасдан, айтиб-билдириб сотса, харидорлар ундан рози бўлади. Тижоратнинг баракаси пул ва молнинг кўплигида эмас, унинг инсоф билан қилингани, ҳалол ва холислигидадир.                    




Ўхшаш мақолалар

Қалбни ўлдирувчи хасталик

Қалбни ўлдирувчи хасталик

🕔11:03, 19.07.2018 ✔9

Бундайлар энг яқин кишисининг ҳам терисини шилиб олишни кўзлайди.

Батафсил
Эҳсон ҳалол, холис ва исрофсиз бўлиши зарур

Эҳсон ҳалол, холис ва исрофсиз бўлиши зарур

🕔10:41, 12.07.2018 ✔38

Шайх Абдулазиз МАНСУР,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби

Батафсил
Ота уйига ўт қўйган ким?

Ота уйига ўт қўйган ким?

🕔12:45, 05.07.2018 ✔146

«Айб ўзида, болани бошидан талтайтирмаслик керак эди... Бу эркатой ҳали чўпонни тириклайин гўрга тиқади».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар