Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Яна 300 оила сақлаб қолинди

«Оила» маркази 100 кун ичида нималарга улгурди?

Яна 300 оила сақлаб қолинди

Не-не умидлар, яхши ниятлар билан бунёд бўлган оиланинг арзимас баҳона туфайли барбод бўлиши қанчалар ачинарли. Афсуски, бундай кўнгилсиз ҳолат борган сари кўпаймоқда. Ёшларнинг турмушга тайёр эмаслиги сабаб оиланинг бузилишини тушунса бўлар, лекин ота-оналарнинг ўзи бош бўлиб, фарзандининг ҳаётини остин-устун қилаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, шу кунгача марказга келиб тушган мурожаатларнинг учдан бир қисми ажрашиш билан боғлиқ шикоятлардир. Бу ажрашишларнинг қарийб етмиш фоизи оилага учинчи шахсларнинг аралашиши сабаб юзага келган.

«Оила» маркази 100 кун ичида — фаолият сарҳисоби ва истиқболи» мавзусидаги брифингда шу каби масалалар ва марказ ташкил этилганидан буён олиб борилган саъй-ҳаракатлар, олдинда турган режалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

— Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралда қабул қилган «Хотин-қизларни ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан марказимиз фаолияти тубдан янгиланиб, олдимизга катта вазифалар қўйилди, — дейди марказ директорининг ўринбосари Дилбар ­АЛИМЖОНОВА. — Шунга асосан, «Оила» марказининг низоми тасдиқланди. Жойларда марказнинг 14 та ҳудудий бошқармаси ҳамда 200 та туман ва шаҳар бўлими ўз ишини бошлади.

Марказ олдида оилаларни мустаҳкамлаш, уларнинг тинч-тотув ва соғлом ҳаётини кафолатлашдек муҳим вазифа турар экан, буни, албатта, соҳа билан боғлиқ барча давлат ва нодавлат ташкилотларнинг бошини бирлаштирмай туриб амалга ошириб бўлмас эди. Яъни, ҳар ким ўзича иш олиб борса, муаммо худди ўтган йиллардаги каби чуқурлашса, чуқурлашадики, ҳал бўлмайди. Шу мақсадда «Оила» маркази бевосита Халқ таълими, Мактабгача таълим, Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, мусулмонлар идораси каби қатор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Энди ўрганиш ва мурожаатлар натижасида аниқланган оилалардаги ҳар қандай муаммони тегишли ташкилотга тақдим этамиз.

Марказ томонидан олиб борилган дастлабки илмий-амалий тадқиқотлар натижаларига кўра, ёшларнинг кўпчилиги ҳали оилага тўла тайёр бўлмай туриб никоҳдан ўтмоқда. Бу эса ўзаро тушунмовчилик ва бошқа оилавий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Ушбу хулоса ёшлар таълим-тарбиясига жиддий ­эътибор қаратиш, улар орасида тушунтириш-тарғибот ишларини шунчаки хўжакўрсинга эмас, балки халқчил, доимий ва самарали олиб боришни тақозо этади. Ёшларни жисмоний, ҳуқуқий, руҳий ва маънавий, иқтисодий-ижтимоий томондан оилага тайёрлаб бориш мақсадида таълим тизимига аҳолишунослик, оила соҳасига йўналтирилган фанларни киритиш, турмуш қуришдан аввал ёшларнинг психологик мутаносиблигини текшириш, тиббий назорат самарадорлигини ошириш, энг асосийси, оила ва никоҳ ҳақидаги билимларни ёшларга етказа олиш зарур. Шу мақсадда «Оила» маркази томонидан ҳар бир ФҲДЁ қошида ёшларни оилага тайёрлашга қаратилган мажбуруй ўқув курсларини очиш таклифи ишлаб чиқилган.   

Ажримнинг тўрт сабаби

Марказда ажримлар сабабини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган «Аҳил оила» акциясида 300 дан ортиқ оиланинг сақлаб қолинганиёқ бу борадаги ишларнинг салмоғини белгиламоқда.

Аҳоли билан бевосита мулоқот ва мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, мутахассислар фикрлари таҳлил қилинди, оилани парокандаликка бошлайдиган сабаблар аниқланди.

Ажрашиш учун ариза топширган аксарият ёшлар бир-бирларини тушунмаслиги, ўртада ишончнинг йўқолишини асосий сабаб қилиб кўрсатишган.

 

Ажримларнинг яна бир омили бу оилага ота-оналарнинг асоссиз аралашуви, ёш оилани турли кўйга солишга уринишидир. Оилада иқтисодий етишмовчиликдан келиб чиққан низолар, эр ёки хотиннинг хорижга ишлагани кетиши ҳам ажримга олиб бормоқда. Шунингдек, зўравонлик, ичкиликка берилиш, оғир касалликлар ҳам оилаларни барбод қилмоқда. Фарзандсизлик сабаб ажрашаётганлар умумий ажримларнинг ўн беш фоизини ташкил қилмоқда.

Ажримлар энг кўп кузатилаётган ҳудудлар орасида биринчи ўринда Тошкент шаҳри турибди. Бунинг ўзига хос сабаблари ҳаммага маълум. Бироқ мамлакат аҳолисининг бор йўғи 2,5 фоизини ташкил этаётган Сирдарё вилоятида 2012 — 2017 йиллар оралиғида ажрашишлар сони ундан олдинги йилларга нисбатан 92 фоизга ошиб кетган. Шу боис Сирдарё вилоятининг тўртта шаҳар ва еттита туманида олимлар, психологлар ва марказнинг масъул ходимлари хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини ўрганяпти.

Оилалар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Жамоат фондининг асосий вазифалари этиб, хотин-қизлар ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлганларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишга, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни эгаллашга кўмаклашиш белгиланган.  

Май ойининг иккинчи ўн кунлигида ўтказилган «Мустаҳкам оила ҳафталиги»да «Оила» марказининг ҳудудий бўлимлари ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга республикамиз бўйлаб оилалар барқарорлигини таъминлашга қаратилган маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар, савол-жавоблар, викториналар, спорт-соғломлаштириш мусобақалари, илмий-амалий конференциялар, китобхонлик кунлари ва бошқа тадбирлар катта кўтаринкилик билан ўтказилди.

Албатта, юртимизда яшаётган ҳар бир оила жамиятимизнинг бир бўғини. Бугун бутун дунёда оилавий муносабатларнинг инқирозга юз тутаётгани, оилавий ажримларнинг ошиб бораётгани, асрлар давомида асраб келинган оилавий қадриятларга дарз кетиши кузатилмоқда. Бундай шароитда мамлакатимизда ­оилаларни мустаҳкамлаш «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази зиммасига катта масъулият юклайди.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«ТИЛИ ОМОН БЎЛСА, ЎЛМАЙДИ МИЛЛАТ»

«ТИЛИ ОМОН БЎЛСА, ЎЛМАЙДИ МИЛЛАТ»

🕔17:08, 18.10.2018 ✔2

Тилимизнинг эртанги тақдири нима бўлади?

Унинг таназзули ҳақидаги гаплар қанчалик асосли?

Батафсил
Оқибат

Оқибат

🕔17:46, 11.10.2018 ✔37

«Бошлиқ ҳозир сиз билан боғлана олмас экан, гапингиз бўлса ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин...»

Батафсил
«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

🕔17:46, 11.10.2018 ✔35

Шом вақти. Эндигина беш ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар