Туризм      Бош саҳифа

Бақа кўзими ё тоғ лоласи?

Нурота тоғ тизмаларида ноёб табиий манзаралар бор. Нураш, эрозия, шамол ва бошқа жараёнлар улкан тошларга нақш ва ишлов берган. Бу маконларда қадимги даврда яшаган ҳайвонларнинг излари, суяклари, ўсимликларнинг қолдиқларини ҳам кўриш мумкин.

Бақа кўзими ё тоғ лоласи?

Жанубий Нурота тоғ тизмалари гуруҳига кирувчи Оқтовнинг жанубий ёнбағрида палеозой даврига мансуб гранитда ҳосил бўлган ва ерли аҳоли орасида «Сангижумон» номи билан аталувчи тебранувчи улкан харсангтош бор. Ўша атрофдаги қишлоқ ҳам Сангижумон (Сангижумон — форсчада «тебранувчи, қимирловчи тош» дегани) номини олган.

Тош Сангижумон сойи бўйида денгиз сатҳидан 900 метр баланликда жойлашган, айланаси 19-20 метр, баландлиги 6 метрга етади. Дунёда бундай жойлар бармоқ билан санарли. Бундай тошлар Буэнос-Айрес (Аргентина) даги Даваско тоши ва Қуддус шаҳри (Исроил) яқинида мавжуд. Аммо иккиси ҳам шакли, катталиги ва тебраниш амплитудаси жиҳатидан Сангижумон тошига тенг кела олмас экан. Унга яхшироқ разм солинса, тоғ лоласини ҳам эслатиб юборади. Ҳажми тахминан 75-78 кубометр, оғирлиги 250-270 тонна атрофида. Нураш, емирилиш жараёни кучли бўлгани сабаб юзасида ҳар хил чуқурчалар ҳосил бўлган. Ён томонида шамоллар таъсирида пайдо бўлган икки чуқур узоқдан бақанинг кўзларини эслатади. Остки қисми кўпроқ емирилган.

Агар Сангижумонни Ғарб томонга қараб туртсангиз, қимирлайди ва 7-10 мартагача тебраниб туради. У шунчалик енгил ва осон тебранадики, уни ҳатто, ўн икки ёшли бола ҳам бемалол қимирлата олади.

Унинг яқинида яна бир сирли харсанг тешик тош бор. Ундан 300-400 метр узоқда баландлиги 2 метрдан зиёд қўзиқоринсимон ва кобра илонини эслатувчи тошлар мавжуд. Хуллас, Сангижумонда юздан зиёд турли кўринишдаги ноёб табиат асарларини учратиш мумкин. Маҳаллий аҳоли уларни «Чилдирматош», «Кабутартош», «Қизил эгартош», «Элчибойдўкон», «Тегирмонтош», «Кобра» деб номлайди. Бу ердаги антиқа шакл ва кўринишдаги тошлар дунё сайёҳлари ва олимларини ўзига оҳанрабодек тортади.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

«Гуноҳкор» касб эгалари

«Гуноҳкор» касб эгалари

🕔17:26, 13.12.2018 ✔21

Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

Батафсил
Шоҳруҳия қалъаси

Шоҳруҳия қалъаси

🕔17:26, 13.12.2018 ✔22

Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

🕔17:37, 06.12.2018 ✔40

Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Гуноҳкор» касб эгалари

    «Гуноҳкор» касб эгалари

    Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

    ✔ 21    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Шоҳруҳия қалъаси

    Шоҳруҳия қалъаси

    Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

    ✔ 22    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

    ✔ 40    🕔 17:37, 06.12.2018
  • Қўқондаги хон ўрдаси

    Қўқондаги хон ўрдаси

    Аксар миноралар тепасига лайлаклар ин қурган. Қизиғи, улар иссиқ ўлкаларга учиб кетмай, шу ерда қишлар экан. Бунинг сирини биласизми?

    ✔ 60    🕔 16:03, 29.11.2018
  • Етти шарифу етти пир

    Етти шарифу етти пир

    Бухорои шариф қадим-қадимдан азиз-авлиёлар, илмли, кароматли кишиларни вояга етказган. Дунё аҳли бу маконни Етти пирга бешик бўлган табаррук замин, дея эъзозлайди.

    ✔ 67    🕔 17:26, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар