Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Тўкинлик ва ўғиллар

Бачинт КАУР

Май ойининг бешинчи санаси эди, лекин қари Баруни олиб кетишга ҳали ҳеч ким келмади: унинг эса, гарчи келини Видья зўрға гаплашса ҳам, неваралари  умуман қулоқ солмаса ҳам, ростини айтганда, ҳеч қаерга кетгиси келмасди. Бару журъат тўплаб, ўғли Картар Сингхга:

Тўкинлик ва ўғиллар

— Мени жўнатиб юборма, ўғлим, — деди, — сеникида қолишимга рухсат бер. Бошқаларникида нон ейишни истамайман.

— Бунга исташ-истамасликнинг нима дахли бор, ота? — эътироз билдирди Картар Сингх. — Онамиз вафот этганда, бизлар — беш ака-ука — ўзаро ҳар биримиз сизга галма-галдан бошпана бериб, боқишга келишганмиз. Меникида уч ой яшадингиз — муддат биринчи санадаёқ тугаган. Притуникига бориш пайти келди.

Чол бунга ҳеч нима демади — нима ҳам дея оларди? Ўз ихтиёрига қарши бўлса ҳам, Притуникига кетишига тўғри келади.

Банто, Притунинг хотини, ҳафсала қилиб, қайнотасига қарарди — ҳафтада икки марта кийимларини ювар, едириб-ичирарди. Болаларига ҳам ўргатарди: «Бувангизни ҳурмат қилинг, айтган ҳамма ишини бажаринг. Сизларга савоб бўлади. Тангри қарияларни ҳурмат қилишаётганини кўрганда, севинади».

Аммо Бантонинг ўзи кам севинарди — эри кўп ичарди. Уйга тун оққанда келар ва ўпка-гина, айблаш, уришиш бошланарди: у хотини билан уришиш учун арзимаган баҳона изларди. Болалар ҳам қуруқ қолмасди — отаси уларни ҳам бир талай «ширин» гаплар билан сийларди. Ғазабини сочишга ҳеч ким бўлмаса, Приту отасининг ёнига келарди. Бару ётган каравотни оёғи билан тепиб, «Сизга ҳали узоқ қараб, боқаманми?» дерди. Чол бутун вужуди билан титраб, индамай кўз ёшларини ичга ютарди. Дунё кўзига хунук кўриниб кетарди. Айниқса, ўз кексалиги кўзига аянчли кўринарди. Унинг ёши эса саксонда эди. Приту эса тийилолмасди. Бару ундан қанча ранжитадиган гаплар, ҳақоратларни эшитди, аммо бирон марта ҳам жимликни бузмади.

Ҳозир у ўзининг беш ўғли, уларнинг болалари ҳақида ўйларкан, хаёлида бир қарор етилди: бир амаллаб Картардан отасини умрининг охиригача уйида қолдиришга кўндирса-чи? Балки, рози бўлар? Акс ҳолда, Талокникига кўчишга тўғри келади — Притудан кейин унинг навбати. Талокнинг отасига муомаласи яхши, шекилли, уни хафа қилдириб қўймаган, ҳеч нимадан кам бўлмаслиги учун ҳаракат қилади. Талокнинг хотини ҳам қайнотасига гўё ғамхўр эди: биринчи бўлиб овқат берар, биринчи бўлиб чой узатарди. Ҳар куни кийимларини юварди. Лекин чолга улар бу ишни ўзларини мажбурлаб қилишаётгандек туюларди, ҳеч ширин гап айтишмайди, буюмдек муомала қилишади. Ахир, бу муҳаббатми? Зерикарли, чарчатадиган мажбурият, холос!

Чол адашмаганди. Талок хотинининг қайнотасига яхши қарашини назорат қиларди. Лекин хотини барибир пайтини топиб, чолдан ўпка-гина қиларди: «Дадажон, сиз ўғилларингиз учун умрингиз давомида нима қилдингиз? Ерингиз кам. Беш қисмга бўлганда, ҳар бирига нима тегади? Арзимаган нарса! Пул ҳам тўплаб қўймагансиз. Сизни нима учун ҳурмат қилиш мумкин?»

Келиннинг аччиқ гаплари Барунинг юрагига ханжардек ботиб, ичида қаттиқ қайғурарди. Боши оққан томонга кетишни шунчалик истардики! Аммо Талокни ҳеч нимада айблаб бўлмайди, шунинг учун чол индамасди, келинига ҳам эътироз билдирмасди, ўғлига ҳам ундан шикоят қилмасди, уни деб жанжаллашишларини истамасди. «Келин ҳақ, — деб ўзини юпатарди у. — Талокнинг ойлиги кам, болалари бор, уларни катта қилиш керак».

Вақт ўтиб борар, қари Бару эса қандай қилса, яхшироқ бўлишини ўйларди. Баъзида ерининг ярмини Талокнинг номига ўтказиб беришга қарор қиларди. Бошқа ўғиллари яхшироқ яшайди, ўз уйлари бор, ўзига тўқ. Бунисига эса оғир. Аммо у, Бару ерининг ярмини Талокка берса, қолган тўртови тоқат қилмайди-ку. Улар бу ерни тишлаб узишга тайёр. Масалан, Диалани — тўртинчи ўғлини олайлик, у ҳозир ерда ишлаяпти — ер ҳайдайди, экин экади, суғоради. Ахир, у Талокка ён берадими? Диаланинг уйида ҳам тўкинчилик, ҳам ўғиллар бор. Лекин нияти ёмон: яширинча танобчининг ёнига қатнайди, отасининг ҳамма ерини ўзлаштириб олиш ҳақида у билан маслаҳатлашади. Шунинг учун ҳам чолни уйига шундай хушламай қабул қилади.

Бу ўйлардан Бару қаттиқ хафа бўлди. Оиласи жуда катта эди, қўшнилар уни «катта оила бошлиғи» дейишарди. Ҳаммаси бирга тўпланганда, Бару баъзан ким кимнинг ўғли эканини адаштириб юборарди. Хотини Бхагванти тириклигида, Бару ўз уйида яшарди. Диала унга тахмонга, пичан устига ўрин солиб берарди. Бхагванти ўлгач эса, унга жой ҳам қолмади. Ҳар бир ўғил отасини бошқасиникига жўнатишга ошиқарди. Мана сенга катта оила! Баъзида, буткул умидсизликка тушган Бару хаёлан марҳума хотинига мурожаат қиларди: «Бхагванти, эсингдами, ўғиллари кўп одам кексайганда бахтли яшайди, дердинг? Мени кўр. Қай аҳволга тушганимни кўряпсанми? Болалар учун мен, қарияни боқиш оғир!»

У яна ўғилларининг ҳар бирини хаёлидан ўтказди. Бешинчиси ҳали уйланмаган. У бу ердан беш юз миля узоқда шаҳарда ишлайди. Чол ундан ўпка-гина қила олармиди?

Йил ўтди. Яна Картарнинг чолни уйида қабул қилиш навбати келди. Чол жуда хурсанд эди: ахир ўғлиникида турган укаси унинг қўшниси эди. Унинг ерни тақсимлаш ҳақида ўйлашига ҳожат йўқ: ўғли битта эди.

«Бирам яхши! — деб ўйларди Бару. — Энди бахтсизликларим ҳақида гапириб берадиган одамим бўлади! Олдинда ҳали нақ уч ой бор!»

 

Комила НОСИРОВА

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Ростгўйлар

Ростгўйлар

🕔17:38, 11.10.2018 ✔129

Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

Батафсил
Почта мудири билан суҳбатим

Почта мудири билан суҳбатим

🕔11:18, 04.10.2018 ✔47

Антон ЧЕХОВ

Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

Батафсил
Бир бурда нон

Бир бурда нон

🕔11:17, 04.10.2018 ✔43

Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ростгўйлар

    Ростгўйлар

    Раҳбар деганлари бу даражада ростгўй бўлмаслиги керак-да. Эса ходимларининг ҳолига вой деяверинг.

    ✔ 129    🕔 17:38, 11.10.2018
  • Почта мудири билан суҳбатим

    Почта мудири билан суҳбатим

    Антон ЧЕХОВ

    Почтмейстердан бир сўм солинган пакетни олатуриб:

    ✔ 47    🕔 11:18, 04.10.2018
  • Бир бурда нон

    Бир бурда нон

    Умрининг сўнгги куни қазоси кўзига қир бўлиб кўринган дам кекса генерал ўғлини ёнига чақирди.

    ✔ 43    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Олча гуллаган кун

    Олча гуллаган кун

    Қобил ота бомдод намозини ўқиб бўлгач, аёлининг ҳаққига узоқ дуо қилди. Жойнамоздан оҳиста қўзғалар экан, деразадан ҳовлига мўралади.

    ✔ 72    🕔 11:38, 20.09.2018
  • Ҳаёт бу — саёҳат

    Ҳаёт бу — саёҳат

    «Кутиш хонасида ўтирганимда шифокорнинг онамга секин пичирлаётганини кўрдим. Тахминимча, у қон таҳлилимнинг натижалари ҳақида сўзлаётган эди. Бир ҳафта ичида бу ерга учинчи марта келишим эди ва мен ҳам асабийлашар, ҳам қўрқардим. Мен ўйлаган нарса содир бўлгандек эди...»

    ✔ 68    🕔 11:37, 20.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар