Саломатлик      Бош саҳифа

Ташхисни шифокор қўяди

Ўсмирликда тошадиган ҳуснбузар кўп ёшларни хавотирга солса керак. Бу ҳол уларга ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, юз чиройига ҳам зарар етказиши мумкин. Уни даволаш учун эса алоҳида эътибор талаб қилинади. Аммо кўпчилик бунга балоғат ёшгача ўтиб кетадиган ҳолат сифатида қарашади.

Ташхисни шифокор қўяди

— Ўсмирлик даври, яъни 13-20 ёшли йигит-қизларда ҳуснбузар чиқишини кузатамиз, — дейди косметолог Дилдора Юсупова. — Сабаби, бу давр  гормонлар энг фаол ишлайдиган пайт ҳисобланади. Яна кўпгина ҳолатларда бу танадаги бошқа касалликлар, яъни меъда-ичак, жигар, асаб касалликлари, модда алмашинуви тизимининг бузилиши ва яна кўпгина сабаблардан келиб чиқади. Ташхисни косметолог ва шифокор қўяди. Бундан ташқари, стресс, кучли зўриқиш, сиқилишдан кейин ҳам юзга ҳуснбузар тошиши мумкин.  

Бундай вазиятда тўғри овқатланишга эътибор бериш керак. Айниқса,  сут ва сут маҳсулотлари, мева, сабзавот, кўкатларни ва улар шарбатларини истеъмол қилиш лозим. 

Тошмани сиқмаслик, игна билан йирингини чиқармаслик, қўл билан тегинмаслик керак. Акс ҳолда, инфекция тушиши мумкин.

Эслатма!

Бундай вазиятда шоколад, газли ичимликлар, қаҳва, ёғли, қовурилган таомлар, тухум, писта-бодом, консерва маҳсулотлари истеъмол қилиш тақиқланади.

Маслаҳат

Юзни ювиш учун мойчечак ёки беда барглари қайнатмасини ишлатиш фойдалироқ. Агар бўлмаса, 1 литр қайнаган сувга ярим қошиқ туз солиб ҳам ювиш мумкин.

 2 маҳал (эрталаб, кечқурун) ёки уч марта юзни махсус гель ёки совун билан ювиш керак.

 Икки ошқошиқ қичитқи ўтига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва 2 соат тиндириб, сўнг докада сузиб олинади. Бу дамлама ҳар куни овқатдан 20 дақиқа олдин бир пиёладан (илиқ ҳолда) ичилади.

 Агар юзда тешикчалар кенгайган бўлса, мева ва сабзавотли ниқоблардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Дилфуза ТИЛЛАЕВА

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Боладаги иштаҳасизлик

Боладаги иштаҳасизлик

🕔16:50, 18.10.2018 ✔6

Ҳар қандай қўшимча озиқни бола хуш кўриб истеъмол қилгани билан у  гўдак организмига оғирлик қилиши мумкин.

Батафсил
Парҳез таом — қовоқ

Парҳез таом — қовоқ

🕔16:49, 18.10.2018 ✔3

Полиз экинлари ичида энг кўп фойдали хусусиятга эга қовоқбекалар таомномасининг безагидир. Ундан тайёрланган овқатлар ҳам мазали, ҳам витаминларга бойлиги билан ажралиб туради.

Батафсил
Қовоқости шишганда...

Қовоқости шишганда...

🕔16:49, 18.10.2018 ✔3

Эрталаб тургач, албатта аввало ойнага қараймиз. Бирдан кайфиятимиз бузилади: қовоқларимиз худди ари чаққандек шишиб қолган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Боладаги иштаҳасизлик

    Боладаги иштаҳасизлик

    Ҳар қандай қўшимча озиқни бола хуш кўриб истеъмол қилгани билан у  гўдак организмига оғирлик қилиши мумкин.

    ✔ 6    🕔 16:50, 18.10.2018
  • Парҳез таом — қовоқ

    Парҳез таом — қовоқ

    Полиз экинлари ичида энг кўп фойдали хусусиятга эга қовоқбекалар таомномасининг безагидир. Ундан тайёрланган овқатлар ҳам мазали, ҳам витаминларга бойлиги билан ажралиб туради.

    ✔ 3    🕔 16:49, 18.10.2018
  • Қовоқости шишганда...

    Қовоқости шишганда...

    Эрталаб тургач, албатта аввало ойнага қараймиз. Бирдан кайфиятимиз бузилади: қовоқларимиз худди ари чаққандек шишиб қолган.

    ✔ 3    🕔 16:49, 18.10.2018
  • Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

    Уйқуга тўймасликнинг хавфли оқибатлари

    Кимгадир бир-икки соат мизғиб олиш етарли, кимдир эса ўн соат ухламаса, ўзига келолмайди. Нега?

    ✔ 48    🕔 17:40, 11.10.2018
  • Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

    Қўлини чўзмаса, бошини бурмаса…

    Болалар церебрал фалажи қандай касаллик? Бўлғуси оналар нималарни билиши керак?

    ✔ 62    🕔 11:19, 04.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар