Саломатлик      Бош саҳифа

Вазн етишмаслигининг боиси нима?

Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

Вазн етишмаслигининг боиси нима?

Бола парвариши билан машғул бўлган оналарнинг кўпини фарзандидаги вазн етишмаслиги ташвишга солади. Оилавий поликлиникада кўрикдан ўтаётиб, бир онанинг фарзандидаги озғинликни қандай бартараф этишни билмай хуноб бўлаётганини эшитиб ўйланиб қолдим. Ортиқча вазнни қандай йўқотиш ҳақида кўп гапирганмиз. Бироқ вазн етишмаслигининг қандай олдини олса бўлади?

— Вазн етишмаслигининг бир неча сабаблари бор, — дейди  олий тоифали шифокор Нигора РЎЗМЕТОВА. — Булардан бири углеводлар алмашинувининг бузилишидир. Бунда нафақат, вазн етишмаслиги, балки тери остидаги ёғ қавати ва мушакларнинг ривожланишдан ортда қолиши ҳам кузатилади. Бундай вазиятда таомномада углеводга бой сабзавот ва мевалар кўпроқ бўлиши лозим.

Иккинчидан, овқат таркибида дармондориларнинг етишмаслиги ҳам вазн камлигига олиб келади. Болаларнинг қорни тўйса бўлди, деб эмас, балки уларни фойдали маҳсулотлар билан озиқлантириш керак. Акс ҳолда, вазн етишмаслиги юзага келади. Бунда калорияга бой бўлган, гўштли таомлар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Эндокрин касалликлар

Қалқонсимон без ёки буйрак усти бези касалликларида болада терлаш, юракнинг тез уриши, ич қотиши ёки ич кетиши, ақлий ривожланишдан ортда қолиш, бўй ўсмаслиги ва яна бошқа ҳолатлар кузатилиши мумкин. Бундай вақтда эндокринолог кўриги ва қон таркибидаги гормонлар миқдорини текшириш зарур.

Ферментлар етишмаслиги

Овқатлангандан сўнг оғирлик ҳисси, кўнгил айниши, зарда қайнаши, боланинг овқатдан бош тортиши, доимий тарзда тўқлик ҳисси кузатилиши фермент етишмаслигидан дарак беради. Бундай вазиятда зарурий таҳлиллар топширилади. Шундан кейин аниқ хулоса чиқариш мумкин. Овқат ҳазмини яхшилаш учун кам миқдорда ва тез-тез овқатланиш, овқатланаётганда чой ичмаслик тавсия этилади. Суюқлик ичиш зарурати туғилганида, шарбат ёки сув ичиш мақсадга мувофиқ. Қолаверса, ҳазм қилиш жараёнини яхшиловчи ферментларни педиатр кўрсатмаси билан қабул қилиш керак.

Ошқозон-ичак тизимидаги муаммолар

Гастрит ва бошқа ошқозон касалликларида шу соҳада оғриқ, оч қолганда оғриқнинг кучайиши, кўп овқатланганда ноқулайликни ҳис қилиш, ич қотиши ёки унинг акси каби ҳолатлар юзага келиши мумкин. Шунингдек, ошқозоности бези фаолияти бузилганда тез чарчаш, кўп овқат тановул қилишга қарамасдан, вазн ортмаслиги, асабий ва инжиқланиш каби белгилар кузатилади. Бундай вақтда гастроэнтеролог кўриги буюрилади. Мустақил равишда даволаниш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Гижжадан азият чекса

Бола гижжадан азият чекканда тана вазни етишмаслигидан ташқари, тез чарчаш, ҳолсизлик, асабийлик, бўғимларда оғриқ, терида ўзгаришлар, камқонлик, соч тўкилиши, терида оқ доғлар пайдо бўлиши келиб чиқади. Зурурий текширувлардан кейин касаллик ташхиси аниқ бўлгач, шифокор билан маслаҳатлашиб даволашни бошлаш лозим.

Витамин ва минераллар етишмаслиги

Болалар овқати таркибида микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги ҳам бу муаммони келтириб чиқариши мумкин. Улар тухум, мол гўшти, балиқ гўшти, парранда гўшти каби маҳсулотларни истеъмол қилиши жуда зарур.

Марказий асаб тизими

Кўп йиғлайдиган, асабий, инжиқ ва эмишдан бош тортадиган болалар туғилишида муаммо кузатилган бўлади. Бу киндик тизимининг бола бўйнига ўралиб қолиши, бола бошининг қисилиб туғилиши, туғуруқ жараёнидаги шикастланишлар, кесар кесиги  ёрдамида туғилиши кабилар билан боғлиқ. Бунда бола мунтазам невропатолог кузатувида бўлиш керак. Унинг тавсиясига кўра, тинчлантирувчи дорилар бериш мумкин.

Наслий мойиллик

Айрим ҳолларда инсон вазни ирсиятга боғлиқ бўлади. Бунда ота-онаси озғин бўлса, фарзандларининг ҳам келажакда шундай вояга етиши эҳтимоли 70-80 фоизни ташкил қилади.

Муддатига етмай туғилса...

Агар аёл узоқ муддат давомида бепуштликдан даволанган бўлса ёки бола муддатига етмай туғилса, кейинчалик унда вазн камлиги муаммоси юзага келади.

Агар она ҳомиладорликда гормонал даво қабул қилган бўлса, бундай болаларда ҳам вазн етишмаслиги аниқланади. Бу болалар учун махсус парҳез ва мунтазам равишда эндо­кринолог ва педиатр кўриги буюрилади.

Сунъий овқатланиш

Табиий овқатлантиришда бола вазни тез ортиб боради. Жуда эрта даврда сунъий овқатлантирилган болаларда бу жараён секинроқ кечади. 

 

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бола қачон касал бўлмайди?

Бола қачон касал бўлмайди?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔37

Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

Батафсил
Лаб қуриши асабдан...ми?

Лаб қуриши асабдан...ми?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔37

Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

Батафсил
Эски йўталга даво

Эски йўталга даво

🕔17:29, 13.12.2018 ✔36

Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола қачон касал бўлмайди?

    Бола қачон касал бўлмайди?

    Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

    ✔ 37    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Лаб қуриши асабдан...ми?

    Лаб қуриши асабдан...ми?

    Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

    ✔ 37    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Эски йўталга даво

    Эски йўталга даво

    Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

    ✔ 36    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

    ✔ 64    🕔 17:41, 06.12.2018
  • Линзалар кўз учун хавфлими?

    Линзалар кўз учун хавфлими?

    Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

    ✔ 77    🕔 16:06, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар