Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ер остидан сув олишга рухсат керакми?

— Юртимизда қанча  ерости сув конлари бор? Кўп жойларда сув танқислиги сезилмоқда. Бу мамлакатимизда сув ресурслари камаяётганини англатадими?

А.ПЎЛАТОВ,

Самарқанд вилояти

Ер остидан сув олишга рухсат керакми?

— Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг обиҳаётга бўлган эҳтиёжи, асосан, ерости сувлари ҳисобига қондирилади, — дейди Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Гидрогеология, инженер геологияси ва геоэкология бўлими бошлиғи Мансур ­ТОШПЎЛАТОВ. — Фарғона водийси, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида аҳолини ерости чучук сув билан таъминлаш анча яхши йўлга қўйилган. Ерости чучук сувлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида кам учрайди. Айни пайтда сувдан фойдаланувчилар сони 8118 тага етган бўлса, эксплуатацион қудуқлар сони 38 минг 717 та, улардан ишлайдиганлари 16 минг 611 та. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида 145 та булоқнинг ерости сув захираси аниқланган ва улардан унумли фойдаланилмоқда. Ерости сувидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш, самарали мониторинг тизимини яратган ҳолда уларнинг захирасини янада кўпайтириш ва ифлосланишидан муҳофаза қилиш, шунингдек, аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 2017 йил 4 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда ерости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда узоқ муддатли истиқболда ичимлик сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва мақсадли дастурларни амалга ошириш асосида аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш устувор йўналишларидан бири ҳисобланиши қайд этилган.

Шу кунга 97 ерости сув кони аниқланган бўлиб, улардан 19 таси қўриқланадиган табиий ҳудудлардадир. Биргина ўтган йилнинг ўзида 21 мингдан зиёд қудуқ хатловдан ўтказилди, шундан 18 мингтаси ишлайди, 3 мингтасида эса сувдан фойдаланиш лицензияси мавжуд. Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида Деҳқонобод сув олиш иншоотини барпо этиш ишлари жадал олиб бориляпти. Суғориладиган ер майдонларининг кўпайиб бориши, аҳоли ва саноат корхоналарини сув билан таъминлаш, коллектор-дренаж ҳамда саноат оқова сувларининг асосий дарёларга туташиши оқибатида 40-50 йил ичида ерости чучук сув ресурслари 35 фоизга камайди. 2020 йилга бориб ерости чучук сувлари 8,2 миллион кубни ташкил этади.

— Рухсатнома қанча миқдордаги сув учун берилади?

— Бир суткада беш кубгача сув чиқариш қувватига эга қудуқ учун рухсатнома зарур бўлмайди. Негаки, ушбу сув билан тўрт сотих ерни суғориш мумкин. У олти кишининг эҳтиёжи учун бемалол етади. Агар ундан кўпроқ миқдорда сув чиқадиган бўлса, рухсатнома олиш керак. Яқинда қўмита мутахассислари Фарғона вилояти, Олтиариқ туманидаги Қапчиғай адирларида бўлганида қизиқ бир ҳолатга дуч келди. Ҳудудда деҳқончилик қиладиган фермер хўжалиги раҳбари тегишли ташкилотдан рухсат олмай, 20 та қудуқ қазиб, ишлатаётган экан. Мулкдорга бу иш қонунга хилоф эканини тушунтирганимизда, «Мен тадбиркорман, ишимга тўсиқ бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!», дея жавоб қайтарди. Аммо фермернинг бу ҳаракати қонунга зид. Келгусида қонунни бузган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ҳам назарда тутилган.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Болани боғчадан ким олади?

Болани боғчадан ким олади?

🕔11:40, 09.08.2018 ✔22

Боғчада болани ота-онадан ташқари яна кимлар олиб кетиши мумкин? Боғча ходими ўзини қариндоши сифатида таништирган ва аввал кўрмаган фуқарога тарбияланувчини олиб кетишига рухсат бериши мумкинми?

Батафсил
Ер майдонининг геопортали яратилади

Ер майдонининг геопортали яратилади

🕔11:38, 09.08.2018 ✔24

Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

Батафсил
Тест натижасидан норозимисиз?

Тест натижасидан норозимисиз?

🕔11:33, 09.08.2018 ✔22

Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

Барно РАВШАНОВА, 

Бахмал тумани

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болани боғчадан ким олади?

    Болани боғчадан ким олади?

    Боғчада болани ота-онадан ташқари яна кимлар олиб кетиши мумкин? Боғча ходими ўзини қариндоши сифатида таништирган ва аввал кўрмаган фуқарога тарбияланувчини олиб кетишига рухсат бериши мумкинми?

    ✔ 22    🕔 11:40, 09.08.2018
  • Ер майдонининг геопортали яратилади

    Ер майдонининг геопортали яратилади

    Аҳоли кўпайгани сари уй-жой, озиқ-овқат, ер масаласи долзарб муаммога айланади. Бу эса, ўз навбатида, бўш ерлардан самарали ва оқилона фойдаланишни талаб этади. Хўш, бу борада бугун мамлакатимизда қандай муаммолар мавжуд? Уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриляптими?

    ✔ 24    🕔 11:38, 09.08.2018
  • Тест натижасидан норозимисиз?

    Тест натижасидан норозимисиз?

    Ўғлим 4 балл етмасдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига  ўқишга кира олмади. У ечган жавобларининг тўғрилигига ишонмоқда. Бунга қандай ишонч ҳосил қилиш мумкин? Апелляция масаласида қаерга ва қандай мурожаат қилинади?

    Барно РАВШАНОВА, 

    Бахмал тумани

    ✔ 22    🕔 11:33, 09.08.2018
  • Хорижда ўқишни хоҳлайсизми?

    Хорижда ўқишни хоҳлайсизми?

    Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тошкент давлат аграр университетига 2018/2019 ўқув йили учун магистратурага қўшимча квоталар ажратилди.

    ✔ 20    🕔 11:32, 09.08.2018
  • Абитуриентларга яна бир имконият

    Абитуриентларга яна бир имконият

    Биринчи хусусий ОТМ ҳужжатлар қабул қилишни бошлади.

    ✔ 22    🕔 11:32, 09.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар