Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Табиий офат етказган зарарни ким тўлайди?

Мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида 14-18 май кунлари ёққан кучли ёмғир ва сел оқибатида кўплаб фуқаролар моддий ва маънавий зарар кўрди. Кимдир мол-ҳолидан айрилди, яна бировнинг уй-жойини сув босди. Мазкур офат саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Табиий офат етказган зарарни ким тўлайди?

Хўш, бу борада мутасадди ташкилотлар нима дейди? Табиий офатларга қарши туриш учун хавфни олдиндан аниқлашнинг иложи йўқми? Бу борада янги тизим жорий қилиш вақти келгандир?

— Ҳақиқатан ҳам, бу бизнинг хатомиз, сабаби, хавфни олдиндан кўра билмадик, — дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Шуҳрат ­ДАДАХОНОВ. — Оқибатда 14-18 май кунлари мамлакатимизда кузатилган кучли ёмғир туфайли айрим вилоятларга сел бостириб келди. Бу офат кўплаб хонадонларга моддий зарар етказди. Кимнингдир мол-ҳоли оқиб кетган бўлса, яна бировнинг уйини сув босди. Энг ачинарлиси, Самарқанд вилоятида беш нафар, Қашқадарё вилоятида  уч нафар фуқаро селда оқиб, оламдан ўтди. Табиий офат рўй берган жойдаги ҳолатларни кўздан кечирганимизда ирригация тармоқлари яхши тозаланмагани, дарё ва сой қирғоқлари талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Бу офат кўзимизни очди. Хато-камчиликларни тузатишга кеч бўлса-да, киришдик. Издан чиққан коммунал тизимлар, ирригация тармоқлари, дарё ва сой ўзанларини қайта таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Авваллари дарё ва сой ўзанларини обод қилиш учун жуда кам маблағ ажратилар эди. Жорий йилда мазкур ишларни амалга ошириш учун ҳукуматимиз 38 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратди. Лекин вилоятлардаги сел тошиш хавфи бўлган ўзанларнинг барчасини бирданига таъмирлаш учун бу маблағ камлик қилади. Шунинг учун энг муҳим жиҳатлар аниқланиб, маблағ шунга йўналтирилади.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари кўрсатмасига биноан «Хавфсиз дарё» номли унитар корхонасининг лойиҳаси тайёрланяпти. Унинг вазифаси нафақат давлат бюджетидан, балки тадбиркорларнинг маблағи ҳисобидан дарё ва сой қирғоқларини таъмирлашдан иборат бўлади.

— Тан олиб айтиш керак, охирги пайтларда бизнинг соҳада ҳам кўплаб оқсашлар кузатилмоқда, — дейди «Ўзгидромет» маркази бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Зоҳидов. — Шу боис юқоридаги каби табиий офатларни олдиндан аниқлаш ва бундан аҳолини хабардор этиш учун янги тизим жорий қиляпмиз. Бунинг учун «Ўзгидромет» фаолиятини тубдан янгилаш борасида қарор лойиҳаси тай­ёрланган.

— Кучли сел оқибатида жабр кўрган ҳамда моддий зарар етган фуқароларга қандай кўмак бериляпти?

 — Бу масала бўйича ҳозирги кунда жамоатчилик кенгаши асосида ҳукумат комиссияси тузилган, — дейди Шуҳрат Дадахонов. — Мазкур комиссиялар, асосан, мамлакатимизда кучли сел кузатилган вилоятлардаги талафотларни ўрганиб, зарурий чораларни кўрмоқда. Агар ҳақиқатан ҳам бирон бир хонадонга ёки фуқаронинг мол-мулкига зиён етган бўлса, ҳукумат томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларга қандайдир имтиёзлар яратиб берилади. Масалан, фуқаро то табиий офат оқибатида кўрган моддий зарарини қоплагунига қадар солиқдан озод этилиши каби. Бу бўйича ҳам аниқ чоралар кўриляпти.

— Хоразмда кузатилган кучли шамол туфайли деҳқончилик маҳсулотлари хавф остида қолди. Бу масала қандай бартараф этиляпти? Бирор чора-тадбирлар ишлаб чиқариляптими?

— Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол, асосан, Россиянинг ғарбий ҳудудларидан эсаётгани сабабли Орол денгизида йиғилиб қолган тузлар кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Бу муаммоларнинг олдини олиш мақсадида тегишли давлат идоралари билан бир нечта лаборатория таҳлиллари амалга оширилди. Таҳлил натижаларига кўра, деҳқончилик маҳсулотларига енгил таъсир кўрсатадиган ҳар хил майда касалликлар қайд этилди. Аммо инсон саломатлигига жиддий хавф соладиган унсурлар аниқланмади. Ҳозир шуларни бартараф этиш борасида иш олиб бориляпти.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Истеъмолчи кўпаймоқда ресурслар камаймоқда…

Истеъмолчи кўпаймоқда ресурслар камаймоқда…

🕔16:55, 18.10.2018 ✔2

Бу табиий неъмат захираси битмас-туганмас эмас. Ундан тежаб фойдаланиш лозим.

Батафсил
Узумимиз ўнта давлатга боради

Узумимиз ўнта давлатга боради

🕔16:54, 18.10.2018 ✔5

Сифат тизимларининг жадал суръат билан жорий этилаётгани туфайли мамлакатимизнинг экспорт кўлами ошмоқда.

Батафсил
Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

Олий ўқув юртларида янгича баҳолаш тизими

🕔17:41, 11.10.2018 ✔30

Талаба қандай ҳолларда курсда қолдирилади?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар