Ёшлар      Бош саҳифа

Ёш йигитга яна бир имконият

Қашқадарёда  илк бор  судланган йигит Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод этилди.

Ёш йигитга  яна бир имконият

Ҳаётнинг кутилмаган синовлари бисёр. Ҳали ғўр, қизиққон йигит-қизлар баъзан билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолади. Оқибатда бир умр «жиноятчи», деган тамғани кўтариб юришга мажбур бўлади. Бундай ёшларга атрофдагилар, жамоатчиликнинг муносабати, қараши ўзгаради, албатта. Бироқ бугун бундай ёшлар эътибордан четда эмас. Улар хатосини англаб, тўғрилаши учун яна бир имконият берилмоқда.

Бугун ўз қилмишидан пушаймон, қилган хатосини англаган ёшлар кафилликка олиниб, қамоқ жазосидан сақлаб қолиниб, суд залидан озод қилинмоқда. Қашқадарёлик Суннат Шомуродов ҳам Ёшлар иттифоқи кафиллигида суд залидан озод қилинди.

Эндигина 23 ёшга тўлган Суннат Қарши туманида бир гуруҳ тенгдошлари алдовига учиб, ўғрилик қилиш мақсадида босқинчилик жиноятини содир этди. Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида С.Шомуродовнинг жиноят иши кўриб чиқилди. Бу иш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми, «б» банди билан айбланган йигит беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бироқ муқаддам судланмагани, қилмишидан чин дилдан пушаймонлиги инобатга олиниб, унга нисбатан қўлланилган 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бекор қилинди ва судланувчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод этилди.

— Мен бугун қилган хатоимни англадим ва жиноятнинг оқибати аянчли, жазоси тайин эканига яна бир карра амин бўлдим, — дейди С.Шомуродов. — Ота-онам ва яқинларимнинг юзини ерга қаратдим. Бундан қаттиқ пушаймонман. Гарчи жиноятга қўл урган бўлсам-да, менга яна бир имкон берилди. Бу имкон қилган хатоларимни тузатишга, озодликни қадрлаб, жамият учун фойда келтирадиган инсон бўлишимга берилди, аслида. Ваъда бераман, келажакда оиламга юртимга нафи тегадиган инсон бўламан.

 

Аҳрор СОДИҚОВ




Ўхшаш мақолалар

Ўсмирни ўртаган дард нима?

Ўсмирни ўртаган дард нима?

🕔17:17, 27.12.2018 ✔282

Кимлар ўз фарзандини ташвишга қўймоқда?

Батафсил
Ҳар куни керак бўлган  «юқумли касаллик»

Ҳар куни керак бўлган «юқумли касаллик»

🕔17:17, 27.12.2018 ✔289

«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.

Батафсил
Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш  ўнлаб муаммоларни ҳал этади

Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш ўнлаб муаммоларни ҳал этади

🕔09:14, 21.12.2018 ✔263

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк билан боғлиқ мураккабликларни бартараф этиш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар