Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Музейларга реставратор зарур

Археология ўта мураккаб соҳа. Бу касб эгаси фидойи бўлиши керак. Қадимшуносларнинг кўп вақти олис чўлу биёбонлар, бепоён қир-адирларда ўтади. Замин бағридан қадимий ашёни кавлаб олгунича яхшигина тер тўкишига тўғри келади. Топилмани турли текширувлардан ўтказади, олинган маълумотларни жамлайди, таққослайди ва илмий хулосага келади. Сўнг бирор музейга туҳфа этади.

Нодир буюмларни топилиши биланоқ музейга экспонат сифатида қўйиб бўлмаслигини ҳамма ҳам билавермаса керак. Унга олдин ишлов бериш, тозалаш, таъмирлаш, ямаш, реставрация қилиш талаб этилади. Бу ишни, албатта, етарли билим ва тажрибага эга мутахассис бажаради. Очиғи, бундай мутахассис мамлакатимизнинг барча музейларига керак. Лекин бу касб эгаси ҳозирда анқонинг уруғи.

Хўш, нима қилиш керак? Фикримча, музейлардаги осори-атиқаларни реставрация қиладиган мутахассисларни тайёрлашга киришиш лозим. Бу иш қанча тез амалга оширилса, шунча яхши. Бунда олий ўқув юртларига соҳа учун зарур мутахассис етиштириб бериш талаби ҳам қўйилиши керак, албатта.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

«ТИЛИ ОМОН БЎЛСА, ЎЛМАЙДИ МИЛЛАТ»

«ТИЛИ ОМОН БЎЛСА, ЎЛМАЙДИ МИЛЛАТ»

🕔17:08, 18.10.2018 ✔2

Тилимизнинг эртанги тақдири нима бўлади?

Унинг таназзули ҳақидаги гаплар қанчалик асосли?

Батафсил
Оқибат

Оқибат

🕔17:46, 11.10.2018 ✔37

«Бошлиқ ҳозир сиз билан боғлана олмас экан, гапингиз бўлса ўринбосарига мурожаат қилишингиз мумкин...»

Батафсил
«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

🕔17:46, 11.10.2018 ✔35

Шом вақти. Эндигина беш ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар