Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Ижтимоий аҳволи бироз оғирроқ, «қўли калтароқ» фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда кўплаб, арзон уй-жойлар қурилмоқда. Аксарият уйга мухтож оилалар бундай типдаги хонадонларга эга бўлиб, умргузаронлик қилмоқда.

Хўш, бу йилги арзон типдаги уй-жойларнинг нарх-навоси бироз кўтарилишига қандай омиллар сабаб бўлди? Уларнинг лойиҳасида бирон ўзгариш борми?

«Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси директори ўринбосари Акмал ШУКУРОВ шу каби саволларга жавоб берди.

— Арзон типдаги уй-жойлар лойиҳасига ҳеч қандай ўзгартириш киритилгани йўқ, — дейди Акмал Шукуров. — Ўтган йилдагиси билан бир хил. Уйларнинг нарх-навоси қимматлашганининг бошқа сабаблари бор. Иқтисодиётнинг либераллашиши туфайли қурилиш материалларининг нарх-навоси қимматлашди. Шу боис бу йилги уй-жойларнинг нархида ҳам ўзгаришлар бўлди.

Жорий йилда қуриладиган арзон типдаги уй-жойларнинг нарх-навоси қуйидагича этиб белгиланди: Икки қаватли уйларнинг икки хоналиги 110 миллион сўм, уч хоналиги эса 135 миллион сўм этиб белгиланди. 2 сотихли хонадонларники эса 175 миллион сўмга тенг.

Тўғри, мазкур маблағни уй-жойга мухтож, кам таъминланган оилалар тўлаши қийин. Шу сабабли айни пайтда, мазкур масала юзасидан қарор лойиҳаси ­тайёрланган. Унга кўра, жорий йилда арзон типдаги уй-жойлардан хонадон олган фуқаролар ўтган йилгига нисбатан бир қатор қулайликларга эга бўлади. Яъни, уларнинг кредит муддати йигирма йил этиб белгиланмоқда. Бошланғич бадал эса умумий қийматнинг ўн фоизини ташкил этади. Назаримда, бу аҳолига қийинчилик туғдирмайди.

— 2018 йилда жами 22 минг 145 та янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Мазкур уйларнинг қурилиши йил сўнггига қадар якунланиб, ўз эгаларига топшириладими? Ҳарқалай, йилнинг ярми якунланяпти...

— Ҳақиқатан ҳам, 22 минг 145 та уй-жойни қуриш ва ўз вақтида топшириш оғир. Лекин тўла ишонч билан айтаман, мазкур уйларнинг қурилиш ишлари бошланган. Насиб қилса, барчасига улгурамиз. Ўз вақтида топширишга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари, яна қўшимча уйлар қуриш борасида таклифлар бўляпти. Уй-жойлар ўз эгаларига шартномада кўрсатилган муддатда топширилади. Бунинг учун барча зарур чоралар кўриляпти.

— Ўтган йилда қурилиб, ўз эгаларига топширилган арзон типдаги уй-жойларнинг айримлари чала топширилди. Инфратузилма талаблари бажарилмай, йўлакларга асфальт ётқазилмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Аслида қурилиш қоидасига кўра, йўл энг охирида, барча ишлар битгач, амалга оширилади. Масалан, сентябрь-октябрь ойларида қурилиши якунланиши режалаштирилган уй-жойлар қишнинг декабрь-январь ойларида якунлангани боис асфальт қилинмаган бўлиши мумкин.

Айни пайтда, 2017 йил дастури бўйича Республика йўл жамғармасидан маблағлар ажаратилган. Масалан, 2017 йилда арзон типдаги уй-жойларда 259 километр масофага тенг йўл қуриш керак бўлган бўлса, шундан, 134 километри якунланди. Ҳозирги кунда 125 километрига асфальт ётқазиш бошлаб юборилган.

— Уй-жойларнинг қурилиш материаллари қандай ҳал этил­япти?

— Мазкур қурилишда, асосан, ўзимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан фойдаланилмоқда. Уларни белгиланган ҳажмда, белгиланган имтиёзлар асосида сотиб оляпмиз. Фақат тунука ва ёғоч бошқа давлатлардан олиб келиняпти. Лекин жорий йилдан ўзимизда етиштирилган ёғоч маҳсулотларидан ҳам фойдаланишни йўлга қўймоқчимиз. Тунука масаласида эса, ҳозирча импортдан фойдаланишга мажбурмиз.

 

«Оила даврасида» мухбири

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

🕔10:17, 16.03.2019 ✔25

ёхуд тадбиркорлик шаштини сўндиришга «установка» қилинганлар

Халқни тадбиркорликка ўргатиш, шубҳасиз, элни ҳам, мамлакатни ҳам боқади. Бу аҳоли ўртасидаги ишсизлик, жиноятчилик, коррупция, боқимандалик каби ўнлаб иллатлар ўз-ўзидан барҳам топишига шароит яратади. Айниқса, оилавий тадбиркорлик аҳоли сони кўпайиб бораётган мамлакатда иқтисодий барқарорликни сақлашнинг муҳим ечими саналади. Хитой тажрибаси ҳам бутун дунёга бу борада яққол ўрнакдир.

Батафсил
«Ўлик тил» ўрнига тириги

«Ўлик тил» ўрнига тириги

🕔11:59, 07.03.2019 ✔44

«Чўл» сўзини «Чол» деб ёзувчи авлод қисматига бефарқ бўлмайлик!

Батафсил
ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

🕔11:58, 07.03.2019 ✔124

Бир бемор ҳамроҳлигида ўтказилган журналистик кузатув натижалари

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

    КРЕДИТ КЎЧАДА ЁТМАЙДИ

    ёхуд тадбиркорлик шаштини сўндиришга «установка» қилинганлар

    Халқни тадбиркорликка ўргатиш, шубҳасиз, элни ҳам, мамлакатни ҳам боқади. Бу аҳоли ўртасидаги ишсизлик, жиноятчилик, коррупция, боқимандалик каби ўнлаб иллатлар ўз-ўзидан барҳам топишига шароит яратади. Айниқса, оилавий тадбиркорлик аҳоли сони кўпайиб бораётган мамлакатда иқтисодий барқарорликни сақлашнинг муҳим ечими саналади. Хитой тажрибаси ҳам бутун дунёга бу борада яққол ўрнакдир.

    ✔ 25    🕔 10:17, 16.03.2019
  • «Ўлик тил» ўрнига тириги

    «Ўлик тил» ўрнига тириги

    «Чўл» сўзини «Чол» деб ёзувчи авлод қисматига бефарқ бўлмайлик!

    ✔ 44    🕔 11:59, 07.03.2019
  • ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

    ШИФО излаб «ДАРД»ГА ЙЎЛИҚИБ...

    Бир бемор ҳамроҳлигида ўтказилган журналистик кузатув натижалари

    ✔ 124    🕔 11:58, 07.03.2019
  • Икки сарфлаб бир олаётганлар

    Икки сарфлаб бир олаётганлар

    уқувсиз дангасаларми ёки...

    Томорқачиликни ривожлантириш, ҳовлидан унумли фойдаланиш ҳақида сўнгги йилларда кўп айтиляпти. Одамлар орасида томорқага фалон нарса экса жуда даромадли эмиш, фалон экиннинг ҳосилидан баъзилар машина минаётганмиш, деган гаплар ҳам оралаб қолади.

    ✔ 68    🕔 14:14, 01.03.2019
  • ТИЛАНЧИНИНГ  ТЕМИР  ҚОЗОНИ

    ТИЛАНЧИНИНГ ТЕМИР ҚОЗОНИ

    Қўрқитиш ёки жазолаш билан муаммога ечим топиладими?

    Бу ишдан ҳамма ор қилади, жуда катта номус санайди. 
    Лекин у билан шуғулланувчилар бутун дунёда бор. Негадир турли кўринишда ва шаклда давом этаверади. 
    Бу — тиланчилик!

    ✔ 67    🕔 14:09, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар