Давр нафаси      Бош саҳифа

Гўшт нархи яна нега ошди?

Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

Гўшт нархи яна нега ошди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июнь куни ҳудудларда бюджетга қўшимча тушумлар ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш орқали нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда инфляциянинг олдини олишда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, солиқ ва молия идоралари раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда кўрилган масалалар бўйича ишларнинг мавжуд ҳолати атрофлича танқидий таҳлил қилиниб, муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маҳаллий ҳокимликлар, молия-солиқ органлари томонидан бюджетга қўшимча солиқ тушириш борасидаги резервлар ҳали ҳам тўлиқ ишга солинмаяпти.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида солиқларнинг 60 фоизини илгаригидек 171 та йирик корхона таъминлаб бергани буни яққол тасдиқлаб турибди.

Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида жами солиқ тушумининг 50 фоизи «ЎзКоргаз» ва «Устюртгаз» корхоналари, Навоий вилоятида эса 75 фоизи Навоий кон-металлургия комбинати ҳисобидан қопланган.

Йиғилишда Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида бу борадаги ишлар мутлақо талабга жавоб бермаслиги қаттиқ танқид қилинди. Мисол учун, бозордаги савдо-сотиқлар орқали тушадиган маблағларни таҳлил қиладиган бўлсак, афсуски, бу борадаги кўрсаткич Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 30 фоизга, Сергелида 7 фоизга, Яккасаройда 4 фоизга, Юнусободда 3 фоизга камайиб кетган.

Автотураргоҳларда тушум бўйича етарли назорат йўқлиги кузатилмоқда. Бунинг оқибатида маҳаллий бюджетларга 18 миллиард сўм тушмасдан қолган.

Мажлисда йўл қўйилаётган камчиликлар бартараф этилиб, икки ҳафта муддатда қўшимча равишда 8,1 триллион сўм солиқ тушириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Видеоселекторда мамлакатимизда ўтган 5 ой давомида эришилган иқтисодий кўрсаткичлар ҳам танқидий жиҳатдан чуқур таҳлил этилди.

Маълумки, ҳозирги кунда ҳудудларда мева-сабзавот, чорва, парранда, балиқ ва асал етиштиришни кескин кўпайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда тадбиркор ва фермерларга зарур миқдорда кредит маблағлари, озуқа етиштириш учун ер майдонлари, шунингдек, барча керакли имтиёзлар берилмоқда. Лекин афсуски, давлат миқёсида кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликнинг аниқ амалий натижалари жойларда ҳанузгача умуман сезилмаяпти. Бу, ўз навбатида, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаб туришга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Мажлисда шу нуқтаи назардан гўшт нархи бозорларимизда қимматлашиб бораётгани атрофлича таҳлил қилинди. Бунинг асосий сабабларидан бири — омухта ем, шрот ва шелуха етарли эмаслиги ва бу чорва озуқаларининг белгиланган нархларга нисбатан анча қиммат сотилаётгани билан боғлиқ.

Маълумки, ички бозоримизда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ўтган йили махсус жамғарма ташкил қилинган эди. Ана шу жамғарма фаолияти яхши йўлга қўйилмагани туфайли шу кунга қадар 155 миллион долларлик шакар, ўсимлик ёғи, картошка ва товуқ гўшти четдан импорт қилинган. Нарх-навони барқарорлаштириш бўйича жамғарманинг ўрни ва таъсири мутлақо сезилмаяпти. Жамғарма айрим тадбиркорлар манфаатига хизмат қиладиган кредит ташкилотига айланиб қолганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди, деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Ана шу танқидий фикрлардан келиб чиққан ҳолда, мажлисда мазкур жамғарма фаолиятини жиддий текшириш бўйича Бош прокуратурага тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари одамларнинг обод ва фаровон ҳаёт кечириши учун ўта муҳим бўлган қурилиш материаллари нархи йилдан-йилга ошиб бораётганини ҳам афсус билан қайд этди. Бу эса инфляция даражасига салбий таъсир кўрсатаётгани, йил бошига нисбатан қурилиш материаллари нархи мамлакатимиз бўйича 16 фоиз, жумладан, Тошкент вилоятида 23 фоиз, Сурхондарёда 20 фоиз ва Хоразмда 19 фоиз ошганига тегишли мутасадди ва раҳбарлар эътибори қаратилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси бўйича қатъий назорат ўрнатиш ва мунтазам равишда ахборот бериб бориш зарурлиги таъкидланди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

🕔10:54, 14.06.2018 ✔33

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Батафсил
Ватани севмоқ иймондандир

Ватани севмоқ иймондандир

🕔10:53, 14.06.2018 ✔34

Улар бюрократиянинг не-не тўсиқларига дуч келиб, йиллар мобайнида шу оддий паспортга эга бўлолмаган...

Батафсил
Гўшт нархи яна нега ошди?

Гўшт нархи яна нега ошди?

🕔14:50, 07.06.2018 ✔61

Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

    Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

    ✔ 33    🕔 10:54, 14.06.2018
  • Ватани севмоқ иймондандир

    Ватани севмоқ иймондандир

    Улар бюрократиянинг не-не тўсиқларига дуч келиб, йиллар мобайнида шу оддий паспортга эга бўлолмаган...

    ✔ 34    🕔 10:53, 14.06.2018
  • Гўшт нархи яна нега ошди?

    Гўшт нархи яна нега ошди?

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

    ✔ 61    🕔 14:50, 07.06.2018
  • Таълим энди жамоатчилик кенгаши назоратида

    Таълим энди жамоатчилик кенгаши назоратида

    Янги жамоатчилик кенгашлари олий таълим муассасаларидаги коррупцияга барҳам бера оладими?

    ✔ 62    🕔 14:49, 07.06.2018
  • ОКЕАН ОРТИГА  ТАРИХИЙ ТАШРИФ

    ОКЕАН ОРТИГА ТАРИХИЙ ТАШРИФ

    Ҳамкорлик, музокаралар ва битимлар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга келди, дея хабар бермоқда ЎзА махсус мухбири.

    ✔ 82    🕔 16:47, 17.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар