Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

Совға: қаерда қандай тушунилади?

Ҳар бир халқ, миллат ва элатнинг ўз турмуш тарзи, урф-одат, анъаналари бор. Жумладан, совға бериш ва олишда ҳам уларнинг ўз қоидалари мавжуд.

Агар сиз хорижга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, албатта, борадиган мамлакатингизнинг урф-одатларини яхши ўрганиб олишингиз керак бўлади. Акс ҳолда, ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Турмуш ўртоғи ҳақли

Ҳар бир мамлакатда «тақиқлар рўйхати»га киритилган совғалар бор ёки совға қилинмайдиган буюмлар мавжуд. Масалан, Францияда оилали аёлга парфюмерия буюмлари совға қила кўрманг. Чунки бу каби буюмларни фақат унинг турмуш ўртоғигина совға қилиши керак.

Тоқ эмас, жуфт

Хитойликларга қўл соатидан бошқа соатларни совға қилиш керак эмас. Соат сўзи хитойликларга ўлим, сўнгги йўл, деган маънони  англатади. Оддий ­хитойлик тухумни совға сифатида олса, ўзини ҳақоратлангандек сезади. Боиси тухум сўзи хитой тилида сўкиш маъносини англатади. Қуён, ўрдак, ит, бўри, илон акс этган ҳайкалчалар ҳам хитойликларда ёқимсиз таассурот қолдиради. Уларга совға сифатида тоқ буюм берилмайди. Ўз ҳурматини билган хитойлик уч марта совға олишдан воз кечади. Тўртинчи марта мажбур қилганингиздан кейингина, сизнинг совғангизни олади.

Нега бу гуллар?..

Европа мамлакатларида гул совға қилишнинг ҳам турли икир-чикирлари бор экан. Француз аёлларига хризантема, чиннигул  ва қизил атиргул совға қилинмайди.

Сариқ ва оқ бўлмасин

Хитойликлар совға бериш ва совға олишни яхши кўришади. Аммо эркакларига асло қурол ёки ханжар, пичоқ, тўппонча совға қила кўрманг. Улар бу каби сувенирларни хуш кўришмайди. Хитойликлар ўқ отар қуроллар дўстликка рахна солади, деб ўйлашади. Аёлларга эса сариқ ва оқ гуллар совға қилинмайди. Чунки бу ранглар мотам маросимларини англатар экан.

«4» ва «9» нима?

Японияда совға шунчаки берилмайди. Чунки кутилмаганда совға олган япониялик сизга қандай миннатдорлик билдиришни билмай, ташвишга тушади. Янги йил муносабати билан қимматбаҳо совға бериш урф эмас. Болаларга ҳам конфет ва ўйинчоқлар эмас, конвертга солинган пул бериш удумга айланган. Кунчиқар юртда  бериладиган совға тўртта ёки тўққизта бўлмаслиги керак. Сабаби, японча «тўрт» ёзуви «ўлим» сўзига ўхшайди, «тўққиз» эса «касал» деган сўзни эслатади. Японияда ҳам оқ гуллар дафн маросимигагина олиб келинади. Шу сабаб оқ гулларни совға сифатида беришмайди. Катта ёшдаги ёки бемор кишиларга тувакка солинган гул ёки кўчат совға қилинмайди. Чунки бу –  ер, тупроқ  ва қабристонни англатар экан.

Пала-партишсан, демоқчимисиз?

Германияда канцелярия буюмлари, жумладан, кундалик дафтар, тақвим мутлақо совға қилинмайди. Бу билан гўёки, унинг пала-партишлигини эслатиб қўйган бўласиз.

Совғанинг чеки бўлсин

Сўнгги вақтларда Америка Қўшма Штатларида совғага қўшиб, ўша буюмнинг харид қилингани тўғрисидаги чек ҳам берила бошланди. Яъни мабодо совға қилинган буюм ёқмай қолса, дўконга қайтариш ёки алмаштириш имкони пайдо бўлади.  Янги йил байрамларидан кейин Америка дўконларида узундан-узун навбатда турган харидорларни кўриб қолсангиз,  асло ажабланманг. Чунки улар совға қилинган буюмларни дўконга қайтараётган ёки алмаштираётган бўлади.

Қизилни хуш кўришмайди

Корейс халқи учун қизил ранг қон ва ўлим рамзи сифатида қаралади. Шу сабабли табрикномаларга қизил сиёҳда ёзиш ярамайди. Шунингдек, қизил рангли сиёҳда тирик одамларнинг исм-шарифлари ҳам битилмайди. Севишганлар бир-бирига асло пойабзал совға қилмайди. Шунингдек, улар асло дастрўмол ҳам ҳадя қилишмайди. Чунки дастрўмол йиғини англатар экан.

Гул ҳадя қилманг

Африканинг кўплаб мамлакатларида гул совға қилинмайди. Гул фақат дафн маросимларидагина ишлатилади ва кўнгил сўрашга хизмат қилади. Қитъа­да мева-чева, сабзавотларни совға қилиш мумкин эмас. Африкаликлар гигиена маҳсулотларини, жумладан совун, шампунь, душ учун гелни совға сифатида олса, ўзларини ҳақорат қилингандек сезади. Улар фотоаппарат совғасини ҳам ёқтиришмайди. Айтишларича, сурат инсонлардаги қалбни тортиб олар экан.

Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2559

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2559    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2866    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар