Саломатлик      Бош саҳифа

Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

Туш

Сақлаш муддати: 3 ойдан 6 ойгача. Пардоз воситалари орасида «умр»и энг қисқаси шу.

Муддат ўтгач: қуриб қолади ва  қўллашга ярамайди. Аммо аёллар кўпинча қуриган туш флаконига турли суюқлик қуйиб, уни суюлтирмоқчи бўлишади. Натижада тушнинг кимёвий таркиби ўзгариб кетади. Бу эса кўзнинг шоҳпардаси яллиғланишига олиб келади.

 

Тенлар

Сақлаш муддати: 1 йил.

Муддат ўтгач: қовоқ терисида аллергик реакция келтириб чиқаради: кўзлар қизариб, шишиб кетади.

 

Кўз, қош ва лаб учун қалам

Сақлаш муддати: 2 йил

Муддат ўтгач: қаттиқлашиб қолади, яхши суртилмайди. Кўз учун қалам кўзга механик зарар етказади — кўз милкини тирнайди. Тирналган жойга бактерия тушиб, касаллик келтириб чиқаради.

 

Ёғупа

Сақлаш муддати: 1 йилдан 1,5 йилгача.

 Муддат ўтгач: увадаланиб, сочила бошлайди. Юзга суртилганда, думалоқ-думалоқ бўлиб ушоқланади. Тери аллергиясини келтириб чиқаради: қичишиш, қизариш, шишлар юзага келади.

 

Кремлар

Сақлаш муддати: 6 ой.

Муддат ўтгач: таркибидаги сув юзага чиқади, асос эса тубига чўкади, замбуруғлар, бактериялар кўпаяди. Юзга ҳуснбузар, турли тошмалар тоширади. Бундан ҳам ёмони, касаллик келтириб чиқарувчи микроблар тери орқали қон томирларига тушиб, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Лаббўёқ

Сақлаш муддати: 1,5 йил.

Муддат ўтгач: нохуш ҳид чиқара бошлайди, ўзида бактерияларни йиғади. Улар лаб териси ва оғиз орқали организмга, биринчи навбатда, ошқозонга тушади. Ички касалликларни келтириб чиқаради.

 

Атир

Сақлаш муддати: 2 йилгача.

Муддат ўтгач: ифори сусаяди, ифорнинг танада сақланиш муддати ҳам камаяди.

 

Тирноқ учун лак

Сақлаш муддати:  узоғи 6 ой.

Муддат ўтгач: қурийди, жилосини йўқотади. Тирноқларга яхши суртилмайди, тез кўчиб кетади. Шунингдек, тирноқларни емиради, синувчан қилиб қўяди.

 

Юз терисини тозаловчи воситалар

Сақлаш муддати: 1 йил.

Муддати ўтгач: ҳиди ўзгаради ва ранги хиралашади. Натижада тозаловчи эмас, зарарлантирувчи воситага айланади.

Интернет материаллари асосида Лайло АББОСОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Бола нутқида нуқсон бўлса

Бола нутқида нуқсон бўлса

🕔10:55, 19.07.2018 ✔26

Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

Батафсил
Ўсманинг  сеҳрли кучи

Ўсманинг сеҳрли кучи

🕔10:54, 19.07.2018 ✔18

Ҳар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.

Батафсил
Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

🕔10:54, 19.07.2018 ✔21

Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола нутқида нуқсон бўлса

    Бола нутқида нуқсон бўлса

    Айримлар бора-бора нуқсоннинг ўзи тузалиб кетади, деб ўйлайди. Ундай эмас...

    ✔ 26    🕔 10:55, 19.07.2018
  • Ўсманинг  сеҳрли кучи

    Ўсманинг сеҳрли кучи

    Ҳар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.

    ✔ 18    🕔 10:54, 19.07.2018
  • Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

    Пардозсиз ҳам гўзал бўлиш сирлари

    Косметологлар вақти-вақти билан юзга дам бериш эрта қаришнинг олдини олиши ҳақида кўп такрорлашади. Кундалик пардоздан чарчаган юз териси аёл ёшини катта кўрсатиб, бор чиройини ҳам йўққа чиқаради.

    ✔ 21    🕔 10:54, 19.07.2018
  • Замонавийлик ортидан қувиш

    Замонавийлик ортидан қувиш

    Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

    ✔ 98    🕔 10:37, 14.06.2018
  • Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    ✔ 100    🕔 10:35, 14.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар