Саломатлик      Бош саҳифа

Замонавийлик ортидан қувиш

Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

Замонавийлик ортидан қувиш

Ўғлим эндигина бир ёшни қаршилади. Аста-секин юришга ҳаракат қиляпти. Аммо унинг оёқларини маймоқланиб, қийшиқ босаётганидан ташвишга тушяпман. Бу хасталикнинг келиб чиқиш сабаблари нима? Шифокорлар «улғайиши билан яхшиланиб кетади», дейишди. Чиндан ҳам ҳеч қандай даво чораларини кўриш шарт эмасми? 

Салима Каримова,

Сирдарё вилояти

— Маймоқлик — икки хил бўлади: туғма ва орттирилган. Ҳомиланинг икки-беш ойлигида оёқ панжалари ривожланади, — дейди ортопед-травматолог Рустам ШАРОПОВ. — Шу вақт оралиғида онанинг қандайдир хасталикни бошдан кечириши ёки оилавий келишмовчиликлар, асаб бузилиши ҳолатлари ҳомилага салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қолаверса, шифокор назоратисиз турли дори воситаларини қабул қилиш ҳам шундай ҳолатга олиб келади. Рентген ёки иш жойидаги шароит тақозоси сабаб нурланишлар ҳам болада туғма оёқ қийшиқлигига сабаб бўлади.

Орттирилган маймоқликка эса мия тўқималари ва нерв толаларидаги ўзгаришлар, жароҳат, суяк синишлари олиб келади.

Икки ҳафталигидан бошлаш

Бола туғилганда, албатта, ортопед назоратидан ўтиши зарур. Охирги йилларда туғуруқхоналарда қўшимча мутахассислар фаолияти яхши йўлга қўйилмаяпти. Шу масала бўйича бир неча марта мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдик. Аммо ҳеч қандай натижа йўқ. Агар туғилганиданоқ ташхис қўйиб, даволаш бошланса, оёқни юмшоқ бойлам ва енгил уқалаш билан даволаш имкони анча юқори. Боланинг киндиги тушгач, яъни икки ҳафтадан кейин даволаш чораларини бошлашнинг айни вақти. Бизда чилла даври деб қирқ кунгача чақалоқнинг олдига ҳеч кимни киритишмайди. Ёш она боланинг оёғи қийшиқлигини қаердан билсин? Ўзи шундай бўлар экан-да, деб эътибор бермайди. Қирқ кундан кейин эса даволаш нисбатан қийин кечади.

Энг осон ва арзон даво

 Шифокор болани кўриб, зарурий текширувлардан ўтказгандан кейин аниқ ташхис қўяди. Касалликнинг турли даражалари мавжуд. Енгилроқ кўриниши бўлса, турли уқалаш, физиодаво ва шиналар буюрилади. Секин-аста боланинг оёғи тўғриланади.

Қийшиқлик кўпроқ бўлганда, яъни оғир даражаларида уқалаш ва шиналарнинг ўзи кифоя эмас. Бундай вақтда босқичма-босқич гипс қилиш буюрилади. Бу даволашнинг энг осон ва арзон усули. Бемор тўлиқ шифо топгунча тўрт-беш марта гипс қўйишга тўғри келади. Оғир кўринишларини икки-уч ой давомида тўғрилаш мумкин. Шунда ҳам асоратлар қолиш эҳтимоли мавжуд. Тўғриланган оёқ пайлари тортилиб қолади. Бундай вақтда жарроҳлик усули билан улар узайтирилади. Шундан кейин шина тақилади ва махсус оёқ кийимлар тавсия этилади. Кечқурун суяк тўқималари бироз бўшашган ҳолатда бўлгани учун болага ухлаганда алоҳида тўғриловчи оёқ кийимни икки ярим йилгача кийдириш зарур.

Бир ёшдан сўнг бу усулларнинг фойдаси кам. Кейин фақатгина жарроҳлик йўли билан даво қўллаш мумкин, холос. Ҳатто оғир даражаларидан шикоят қилиб келган тўрт-беш ёшли болалар суякларининг ораларига махсус мосламалар қўйилади. 

Асоратлари

Бу хасталикка вақтида эътибор қаратмаслик кейинчалик боланинг ташқи кўринишида яққол намоён бўлади. Узоқдан ҳам унинг оёғи қийшиқлигини билиш мумкин. Қолаверса, бемалол юра олмайди, тез чарчайди. Унинг руҳиятида ҳам салбий ўзгаришлар пайдо бўлади. Бола бошқаларга кўринишдан уялади, одамови бўлиб қолади. Ўртоқлари билан бемалол ўйнай олмайди. Ота-она ҳам фарзандининг бу ҳолатидан сиқилади.

Қадамни қийшиқ ташласа...

Маймоқликнинг яна бир турида бола кичиклигида оёғини қийшиқ ташлаб, кейинчалик табиий равишда тўғриланиб кетади. Экологик муҳитнинг бузилиши, ҳамда техниканинг ривожланиши сабаб ҳозир аксарият болаларда бу ҳолат кузатилмоқда. Бола туғилган вақтда сон суяк бошчаси тўлиқ ривожланмайди. Шу боис бола сон суягининг тўғри ҳаракатланиши учун қадамини ичкарига қараб босади. Бу унга анча қулайлик туғдиради. Тўғри юрса, тез чарчаб қолади. Айрим чет давлатларда бундай ҳолатлар беморлик ҳисобланмайди. Маълум вақт ўтиб сон суяк бошчаси ўсиб, аста-секин жойига тушади. Оёғи ҳам тўғриланиб кетади. Нисбатан енгил турларида шундай, оғир даражаларини, албатта, даволаш зарур.

Шу билан бирга, овқатланишга алоҳида эътибор бериб, витаминларга бой таомлар истеъмол қилиш тавсия этилади. Суяк ривожланиши учун керакли бўлган кальцийга бой сут, творог каби маҳсулотлар тавсия этилади. Шунингдек, уни тоза ҳаво ва қуёшда чиниқтириш ҳам яхши самара беради.

Қулай ва табиий бўлсин

Авваллари ёш болалар кенг шим, шалварлар кийишарди. Тор тикилган шимда бола қийналиб юради. Ҳатто оёғини ташлай олмайди. Ҳозир ҳамма замонавийлик ортидан қувиб болаларни ҳам қийнаб қўйиш­япти. Шу тарзда боланинг оёғи қийшайишига ўзимиз сабабчи бўлиб қоламиз. Кийимларининг тоза пахтадан, юришга қулай бўлишига алоҳида эътибор бериш жуда муҳим.

Боланинг оёқ кийими эса тоза теридан тикилган, енгил ва таг қисми юмшоқ бўлиш керак. Шунда боланинг оёғи эркин букилиб, ёзилади. Унинг олди учли эмас, думалоқ бўлишига алоҳида эътибор беринг. Ҳар бир боланинг оёқ кийими ўзига мос бўлсин. Баъзан ота-оналар бир-икки ўлчам катта оёқ кийим олишади. Бу жуда зарарли. Унинг ичида ўйнаб турган оёқ қийшайишга мойил бўлади. Битта пайпоқ билан лойиқ туриши керак. Пойабзалнинг товон қисми текис эмас, албатта, бир сантиметр баланд бўлиши керак. Болада таянч-ҳаракат тизимининг тўғри ривожланишида бу каби жиҳатларни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. 

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Вакцина гриппдан  сақлай оладими?

Вакцина гриппдан сақлай оладими?

🕔16:30, 08.11.2018 ✔50

Ҳозир шамоллаш ва гриппнинг айни мавсуми. Бурун битса, томоқ оғриса, кимдир «шамоллабман» деса, бошқа биров «грипп бўлдим шекилли», дейди.

Батафсил
Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

🕔16:29, 08.11.2018 ✔53

Беҳини барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Ундан тайёрланадиган мураббо ва шарбат эса қишда заифлашган организм учун айни муддао.

Батафсил
Қаришни тезлаштирувчи омиллар

Қаришни тезлаштирувчи омиллар

🕔16:29, 08.11.2018 ✔51

Ёш ўтган сари аёлларда бир савол пайдо бўлади. Қандай ёш кўриниш мумкин? Тўғри, бунга йиллар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Аммо юзни тўғри парваришлаш, кўпроқ эътибор бериш, зарарли одатлардан воз кечиш юздаги қариш жараёнини секинлаштириши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Вакцина гриппдан  сақлай оладими?

    Вакцина гриппдан сақлай оладими?

    Ҳозир шамоллаш ва гриппнинг айни мавсуми. Бурун битса, томоқ оғриса, кимдир «шамоллабман» деса, бошқа биров «грипп бўлдим шекилли», дейди.

    ✔ 50    🕔 16:30, 08.11.2018
  • Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

    Ҳиқичоқни тўхтатишдан, юрак касалликларигача

    Беҳини барчамиз севиб истеъмол қиламиз. Ундан тайёрланадиган мураббо ва шарбат эса қишда заифлашган организм учун айни муддао.

    ✔ 53    🕔 16:29, 08.11.2018
  • Қаришни тезлаштирувчи омиллар

    Қаришни тезлаштирувчи омиллар

    Ёш ўтган сари аёлларда бир савол пайдо бўлади. Қандай ёш кўриниш мумкин? Тўғри, бунга йиллар ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Аммо юзни тўғри парваришлаш, кўпроқ эътибор бериш, зарарли одатлардан воз кечиш юздаги қариш жараёнини секинлаштириши мумкин.

    ✔ 51    🕔 16:29, 08.11.2018
  • Носоғлом фарзанд туғиш  ёш билан боғлиқ...ми?

    Носоғлом фарзанд туғиш ёш билан боғлиқ...ми?

    Жаҳон тиббиёт мутахассислари маълумотига кўра, тиббиётда ҳар йили юзга яқин янги касалликлар аниқланади. Уларнинг аксарияти ирсий касалликлар билан боғлиқлиги эса ҳар қандай кишини хавотирга солиши тайин.

    ✔ 55    🕔 18:52, 01.11.2018
  • Ёшлигингизни қайтариб беради

    Ёшлигингизни қайтариб беради

    Ибн Синонинг «Тиб қонунлари» китобида шолғомнинг фойдали хусусиятлари ҳақида жуда кўп маълумотлар келтирилган. «…Шолғомда ҳар хил қувват бор.

    ✔ 89    🕔 18:51, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар