Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ҳар бир оила тадбиркор бўлади

Дастур доирасида кредитлар кимларга, қандай мақсадлар учун берилади?

Ҳар бир оила тадбиркор бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратилади. Мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасини ошириш кўзда тутилган.

Адлия вазирлиги томонидан мазкур дастур доирасида кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Қуйида Дастур доирасида кредит ажратиш тартиби ҳақида тушунча берамиз.

Мақсади

Дастур доирасида имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.

Қандай мақсадлар учун берилмайди?

Кредитлар:

■ илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

■ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

■ савдо-воситачиликни амалга ошириш;

■ умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

■ ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олишга берилмайди.

Кимларга берилади?

► жисмоний шахслар;

► якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар, кичик корхоналар;

►деҳқон ва фермер хўжаликлари;

►оилавий тадбиркорлар.

Қанча миқдорда?

Энг кам иш ҳақининг 150 бараваридан 1000 бараваригача (самарадорлиги юқори лойиҳаларга 1000 бароваридан ортиқ) миқдорда.

Фоизи

Кредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 7 фоиз миқдорида.

Муддати

Микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Кредитлар амалга ошириладиган лойиҳанинг бизнес-режасига мувофиқ ўзини ўзи қоплаш жиҳатларидан келиб чиқиб, 2 йилгача имтиёзли давр билан 5 йил муддатгача ажратилиши мумкин.

Керакли ҳужжатлар

Жисмоний шахслар учун:

■ ариза;

■ паспорт нусхаси;

■ кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.

Кичик тадбиркорлик субъектлари учун:

■ ариза;

■ бизнес-режа;

■ тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатнома, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно);

■ таъминот турларидан бири (учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, мол-мулк, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги).

Тижорат банклари қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектларига юқорида назарда тутилган таъминот турларини талаб қилмасдан энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда ишончли микро­кредит бериш ҳуқуқига эга.

Кўпроқ маблағ керакми?

Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин.

Самарали лойиҳалар тегишли ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан танлаб олинади ва ушбу лойиҳанинг ҳақиқатда мазкур ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамияти қайд этилган ҳолда имтиёзли кредитлашга хулоса тайёрланади ва хулоса ишчи гуруҳларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади.

Неча кунда?

Қарз олувчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, тижорат банки томонидан уч иш кунидан ошмаган муддатда ушбу ариза бўйича асослантирилган қарор қабул қилинади.

Тижорат банки кредит беришни рад этган тақдирда, банк қарз олувчига ҳамда тавсифнома берган тегишли секторлар раҳбарларига ва маҳалла фуқаролар йиғинига бу ҳақда кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ёзма шаклда асослантирилган маълумот тақдим этади.

Нақд пул шаклида бериладими?

Кредитлар қарз олувчига алоҳида кредит ҳисобварағи очиш ва унинг тўлов топшириқномаларига мувофиқ, ушбу ҳисобварақдан нақд пулсиз шаклда пул ўтказиш йўли билан берилади.

Жисмоний шахсларга лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари товарни пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш имконияти бўлмаган ҳолда микрокредитнинг бир қисми нақд пулда берилиши мумкин.

Кандай қайтарилади?

Қарз олувчи кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда, банк пластик карточкалари орқали ёки қарз олувчининг ҳисобварағидан пул ўтказиб бериш йўли билан тўлаши мумкин.

        

Ер ажратиш

Дастурга асосан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда фойдаланилмаётган ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиб, белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда бекор қилиниши ҳамда ушбу ер майдонларини тадбиркорлик субъектларига ажратиши белгиланган.

Кредит

Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар миқдори энг кам иш ҳақига нисбатан қуйидаги талаблар асосида ажратилади.

150 бараваригача миқдорда

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномаларига асосан.

1000 бараваригача миқдорда

Учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллиги ва қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турларига асосан.

1000 бараваридан ортиқ миқдорда

Тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан.

 

Намунавий тарздаАндижонда

Жорий йилнинг 10 июнидан намунавий тарзда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида «Ҳар бир оилатадбиркор» ҳудудий дастури амалга оширилиши бошланди. Бунинг учун Андижонга хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади.

Андижон вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик, идора ҳамда Халқ банки билан биргаликда қуйидаги вазифаларни амалга ошириши белгиланган:

■ бир ой муддатда наслли қорамол, парранда ва қуёнларни маҳаллий шароитларга мослаштирувчи махсус фермаларни ташкил этиш;

■ мазкур фермаларга чет элдан маҳсулдорлиги юқори бўлган наслдор қорамол, эчки ва қуён зотларини олиб келиш, кўпайтириш, вилоятнинг табиий-иқлим шароитига мос зотларини яратиш, уларни аҳолига мақбул нархларда сотиш учун кўргазмалар ташкил этиш ҳамда молларни сунъий қочиришнинг илғор технологияларини жорий этиш;

■ аҳолига махсус фермалардан сотиб олинган чорва моллари, қуён ва паррандаларни боқиш технологияларини тушунтириш, келгусида уларни вакцинация қилиш, сунъий қочириш ва узлуксиз ветеринария хизматлари кўрсатиш тармоғини кенгайтириш;

■ сифатли омихта ем ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш борасида лойиҳа ташаббускорларига ҳар томонлама кўмаклашиш, аҳолининг йиллик эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда омихта ем, витаминлар, премикслар, қўшимчалар ҳамда ветеринария препаратларини етказиб бериш.

Газета саҳифаланаётганда:

12 июнь куни Президент Шавкат ­Мирзиёев Олтиариқ туманида вилоят фаоллари билан учрашувда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини Фарғона вилоятида амалга ошириш учун камида 100 миллион АҚШ доллар ажратиш борасида топшириқ берди.

Дастур ва Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали матерали асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Ерлар дронларда ўлчанади

Ерлар дронларда ўлчанади

🕔16:55, 18.10.2018 ✔2

Ер қонунчилиги талаблари қўпол бузилди. Икки юз мансабдор шахс нега жаримага тортилди?

Батафсил
Истеъмолчи кўпаймоқда ресурслар камаймоқда…

Истеъмолчи кўпаймоқда ресурслар камаймоқда…

🕔16:55, 18.10.2018 ✔5

Бу табиий неъмат захираси битмас-туганмас эмас. Ундан тежаб фойдаланиш лозим.

Батафсил
Узумимиз ўнта давлатга боради

Узумимиз ўнта давлатга боради

🕔16:54, 18.10.2018 ✔10

Сифат тизимларининг жадал суръат билан жорий этилаётгани туфайли мамлакатимизнинг экспорт кўлами ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар