Даромад манбаи      Бош саҳифа

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

Интенсив боғ қандай ерда унади?

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

Боғларимизда етиштирилган сархил меваларнинг сифати ва мазасини дунё бозори яхши билади. Айниқса, сўнгги пайтларда интенсив боғлардан ҳосил олишнинг афзалликлари яққол намоён бўлмоқда. Бундай боғларни бугун барака ва даромад манбаи, деб бежиз айтишмайди.

Интенсив боғлардаги дарахтларнинг танаси кичик бўлгани учун улар билан ишлаш, ишлов бериш қулай. Мевасининг сифати юқори ва териш осон. Бунда иш унуми юқори бўлади, терилган мева сифатига зарар етмайди, нобудгарчилик камаяди.

Қибрайлик фермер билан суҳбатлашиш учун унинг боғига йўл олдик. Интенсив усулда экилган ва бир текис ўсиб олма дарахтлари гуркираб ўсмоқда. Қатор ораларига саримсоқ, қизил ва оқ ловия, помидор, булғор қалампири, қулупнай, картошка, оқ ва қизил лавлаги, бақлажон ва беда экилган. Бир сўз билан айтганда, ернинг ҳар қаричидан оқилона фойдаланилган. «Янаги йил тўрт ёшли боғ орасига оралиқ экин экишни тўхтатамиз. Икки ёшли боғ орасига яна икки йил экин экса бўлади», дейди фермер. Салкам 11 гектар боғнинг 6 гектарига интенсив боғ экилганига тўрт йил бўлибди. Орадан икки йил ўтиб боғнинг қолган қисмига олма кўчатлари ўтқизилибди.

— 2012 йилда боғдорчилик билан шуғулланишга қизиқиб қолдим, — дейди қибрайлик «Intensiv agrofrukt» фермер хўжалиги раҳбари Зокир ­АРИПОВ. — Ўзим Тошкент давлат аграр университетининг Иқтисодиёт факультетини тамомлаганман. Боғдорчиликда университетда ўқиганларим ва ихтисослигим қўл келмоқда, албатта.

— Боғингиз бир текис унибди... — дейман унга.

— Ҳа, шунга ҳаракат қилдик ва менимча, уддаладик. Боғ ўрнида илгари қаровсиз қолган, ташландиқ узумзор бор эди. Уни тозалаб олгунча анча тер тўкишга тўғри келган. Майдонга сув келадиган олдинги ариқлар қамиш ва бегона ўт босиб, кўмилиб кетган экан. Қайтадан ариқ очиб, сув келтирдик. Кейин олмаларнинг интенсив усулдаги ярим пастак «Семеренко», «Старкримсон», «Бойко» ва «Голден Делишес» навларидан экдик. Натижада 10 киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Аммо ҳосил йиғишда камида 25 нафар ҳашарчи ва қўшимча техника ёллашга тўғри келса керак. Бу йил биринчи катта ҳосилимиз…

Бундан ташқари, фермернинг Паркент туманида ҳам 6 гектарли янги боғи бор экан. Унга олма, гилос, узум экибди. Ўзининг айтишича, даромад ҳақида гапиришга ҳали бироз эрта. Аммо бу йил шунга умид қилмоқда...

— Мана, олти йилдан кўпроқ вақтдан бери боғдорчилик билан шуғулланяпман, — дейди Зокир Арипов. — Ана шу давр ичида жамоа билан қандай ишлашни, унча-мунча одамларни тушунишни, умуман, кўп нарсани ўргандим. Айрим интенсив боғ яратишни бошламоқчи бўлганлар келиб маслаҳат сўрашади. Уларга ўзим тўқнаш келган ҳаётий тажрибамдан сўзлаб бераман. Аввало, боғ яратишда ерни тўғри танлай билиш жуда муҳим. Боз устига у ерга сув келиши маромида бўлиши лозим. Кейин ер тайёрлаб олинади. Бунда ернинг нишабини тўғрилаб олиш керак. Агар ернинг нишаблигига қарамай, кўчат ўтқизилса, уни кейин тўғрилаб бўлмайди. Сувнинг далага кирадиган ва ундан чиқиб кетадиган йўли бўлишини, албатта, инобатга олиш лозим. Агар боғ яратган жойингизда доим шабада эсиб турса, нур устига нур. Негаки, дарахтлар ва уларнинг шохлари орасида ҳаво айланиши керак. Агар шохлар ораси зичлашиб кетса, сийраклатиш талаб этилади. Яна бир муҳим томони, кўчатни тўғри танлаш, яъни уларнинг ҳосилдор, турли касалликларга чидамли навларини экиш керак. Суғориш ва ўғитлар билан озиқлантириш оби-тобида амалга оширилса, кўчатлар бўлиқ ривожланади.

Ҳа, бугунги фермер кўп нарсани билиши керак аслида. Кўнгилдагидек ҳосил ва даромад олиш учун у агрономия, ботаника, ҳуқуқшунослик, иқтисодчи, мелиоратор, ирригатор ва бошқа кўпгина соҳалардан ҳам хабардор бўлгани яхши.

 

Бобуршоҳ АБДУҒАФФОРОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Йилига беш марта кўпаяди

Йилига беш марта кўпаяди

🕔10:58, 19.07.2018 ✔29

Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

Батафсил
Асалнинг тотли даромади

Асалнинг тотли даромади

🕔10:57, 19.07.2018 ✔22

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Батафсил
Қўрқманг, аввало бошланг

Қўрқманг, аввало бошланг

🕔10:34, 12.07.2018 ✔63

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йилига беш марта кўпаяди

    Йилига беш марта кўпаяди

    Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

    ✔ 29    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Асалнинг тотли даромади

    Асалнинг тотли даромади

    Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

    ✔ 22    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Қўрқманг, аввало бошланг

    Қўрқманг, аввало бошланг

    Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

    ✔ 63    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

    ✔ 48    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

    ✔ 37    🕔 10:33, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар