Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Дарё» бўйидаги ҳақиқатлар

Инсонлар дарёда икки хил мақсадни кўради: бири уни тирикчиликнинг манбаи сифатида беаёв ўмаради. Иккинчи тоифа эса...

«Дарё» бўйидаги ҳақиқатлар

Дарё нега тўлғониб оқади? Нега унинг тўлқинларидан гоҳ аламли нола, гоҳ аччиқ фарёд эшитилаётгандай бўлади? Дарё суви нимадан бунча пўртана?

Дунёдаги барча дарёлар шу зайл оқиб ўтаверади. Улар ичида анча-мунча улкан ҳақиқатлар яширин. Неча-неча бегуноҳ инсонлар мурдасидан тортиб, ошкору пинҳон улоқтирилган сон-саноқсиз кераксиз матоҳлар, чиқинди-ю ахлатлар — ҳамма-ҳаммаси дарё бағрида жо...

Ҳатто ўзга сайёраларни ҳам ўзининг ваҳший мақсадлари йўлида тажриба майдончасига айлантириб олган «ҳазрати инсон»дан неча асрлардан бери оқиб турган муаззам дарё ва унинг жонзотлари ҳам азият чекади. Инсонлар дарёда икки хил мақсадни кўради: бир тоифа уни бугунги тирикчиликнинг манбаи сифатида беаёв ўмаради. Иккинчи тоифа эса, нафақат бугунги куни, балки эртаси учун ҳам муҳим бўлган тириклик манбаи деб тушунади, шундан уни асраб-авайлашга интилади. Бу йўлда атроф-муҳит ва табиат олдидаги ўз мажбуриятини ҳам унутмайди. Дарёнинг ҳар қатраси, ундаги ҳар бир жонзотга ҳурмат билан муомалада бўлади.

Шу зайл дарё бўйидаги одамлар икки тоифага ажралиб, ҳар ким ўз аъмолини тўғри санаб, кескин кураш давом этаверади. Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Дарё» романи қаҳрамони Тоҳир дарёнинг жонкуяри ва ҳимоячиси сифатида умр йўлдошидан айрилганда ҳам ўз маслагидан воз кечмайди, ортга чекинмайди. Қишлоқ аҳли, қариндошлари, ўз опаси, жиянлари ундан юз ўгиради. Ҳатто, ўз фарзанди Тоҳирнинг кўпчиликнинг энсасини қотирадиган бундай фидойилигидан зада бўлиб, қишлоқдан бош олиб кетмоқ истайди. Хизмат улови саналган қайиғига ўт қўйиб, ўзини калтаклаб, туҳматлар ёғдириб, ишини терговга оширишганида ҳам Тоҳир киприк қоқмай тураверади. Сабаби, дарё унинг учун бир гала манфур кимсалар ўз билганича фойдаланиб-қуритиладиган жой эмас. У инсониятга дахлдор бойлик. Унда келажак авлоднинг ҳам ҳақи-улуши бор. Бу омонатга Тоҳир каби поквиждон кишилар ўзини масъул ҳисоблайди. Уларни на пул, на таниш-билиш, на мансаб-лавозим ўз қатъий маслагидан адаштира олади. Бундай инсонлар қаршисида ҳамиша бир нокас қора тортиб туради. Романда Бердиқул ва унинг ҳамтовоқлари ана шу ғояни ифодалаш учун маҳорат билан тасвирланган.

Бердиқулларнинг ҳам ҳаётда ўз қатъий қараши бор: қандай қилиб бўлса ҳам бугунидаги оний ғаразига эришиш. Шу йўлда ўзини ҳар кўйга солиб, ҳеч нарсадан тап тортмай, ҳатто хаста онаизорнинг риоясини ҳам қилмай, ғарази сари интилиш ва бу йўлига тўсқинлик қилувчи ҳаммани ё ўз йўриғига юргизиш, ёки йўқ қилиш.

Романда келтирилгани каби ҳаётда ҳам бердиқуллар кўп. Неча-неча тўғри йўллар, жамиятда ўрнатилган қонуну тартиб-қоидалар, азалий қадриятлар уларнинг ҳавойи-хоҳишлари йўлида барбод қилиняпти. Шунинг орқасидан ўзини хон, кўланкасини майдон санаб юрганлар ҳам бор. Лекин ишларнинг оқибати қандай якун топиши, натижа нима бўлиши инсоннинг қўлида эмас. Шу туфайли ҳаётда ҳамиша кучлилар, пулдорлар, муштумзўрлар, зўравонлар билан бир қаторда, оддий ҳокисор кишилар ҳам ёнма-ён яшайверади. Бердиқуллар қанчалик кўп ёки қанчалик кучли бўлмасин, қисмат битигига бир нуқта ҳам қўя олмайди.

«Дарё» воқеалари ҳаётимиздаги ана шу қизғин ҳодисалардан баҳс қилади. Бу ҳодисалар ҳар куни ҳар биримизнинг ҳаётимизда юз бераётганини кўриб-билиб турганимиз учун асар ҳам, унинг қаҳрамонлари ҳам китобхонга яхши таниш. Ундаги бирор бир ҳолат ё қаҳрамон йўқ жойдан сунъий равишда шунчаки тўқиб чиқарилмаган. Ҳаммаси шу — ён-веримизда, кундалик ҳаётимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, қиёфалар. Шубҳасиз, воқеалар ичида китобхоннинг ўзи ҳам бор. Айни шу сабабга кўра асар завқ билан ўқилади.

Шунингдек, қалбидаги сўнмас бир туйғу тақозоси билан ўз автомобилини сотиб, Тоҳирга беғараз ёрдам қўлини чўзган Гулноза, ёши катта бўлиб, ҳатто ўз уйига ҳам сиғмай қолганига қарамай ор-номусини ­мол-дунёга алмашмаган ҳамшира қиз — Гўзал, бойвачча отасининг соясида қолиб кетмаслик учун келажагини ўз пешона тери билан қуришга бел боғлаган Дилшод, салкам дарёнинг қирғоқлари каби қадрдон бўлиб қолган қариялар Турғунбой, Октабр, Серсенбой оталар сиймоси ўқувчига туганмас эзгуликдан дарс берса, бойлик орттириш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган Муҳиддинбой, Рустам, Дилобар, Тамара, Жўрабой, Тожибой, Тош каби тимсоллар эзгулик билан эгиз — ёвузлик ҳам ҳамиша атрофимизда барҳаёт эканини уқтириб туради. Асарни ўқиётган ўқувчи бу икки сафдан қай бирида бўлишини эса, ўзи танлайди.

...Дарёнинг икки соҳилида мана шундай бир-бирига зид, қарама-қарши ғалаёнлар мангу давом этаверади...




Ўхшаш мақолалар

Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔52

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔83

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
«Болани мажбурлаш керак!»

«Болани мажбурлаш керак!»

🕔23:28, 06.02.2019 ✔125

Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
— Янги романим чиқди, ўқидингми?
— Қаҳрамони  ким эди?
— Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 52    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 83    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 125    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 96    🕔 23:27, 06.02.2019
  • «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

    ✔ 131    🕔 17:37, 24.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар