Ёшлар      Бош саҳифа

Бу клиплардан ким манфаатдор?

Бундан бир неча ой олдин ижтимоий тармоқларда «ZO‘R»TV телеканалида эфирга узатилаётган «Севги изтироби» телесериали бўйича сўров ўтказилди. Кўплаб телетомошабинлар танқиди ва норозиликлари натижасида ушбу сериал эфирдан олиб ташланган эди. Бунга сериалдаги воқеаларнинг миллий менталитетимизга мос эмаслиги, ёшлар онгини бузиши хавфи мавжудлиги сабаб. Бугун шу телеканалда «Гуллар изтироби» номли янги сериал намойиш этилмоқда. Бемаънилик, беандишалик жиҳатидан биз юқорида тилга олган сериалдан ўтса ўтадики, асло қолишмайди. Хўш, қачонгача хусусий телеканалларда эфирга узатиладиган сериаллар назоратига беэътибор бўламиз? Ушбу кинолар бирор назорат комиссиясидан ўтказилганми? Ким эфирга розилик берган? Бу каби фильмлар ёшларимиз тафаккурини эзгу хислатлар билан тўлдириш сари қилинаётган заррама-зарра саъй-ҳаракатларни бир зумдаёқ чиппакка чиқариб юбормайдими?

* * *

Яқинда хонанда Жасур ­Умировнинг бир қўшиғи ва унга ишланган клипни кўриб ҳайратга тушдим. Унда ҳали паспорт олмаган қизни отаси турмушга бериш ниятида. Афсуски, қизнинг ҳам хаёли ўқиш ёки билим олишда эмас. «Тўйни паспорт олганингдан кейин қиламиз». Ушбу жумла эрта никоҳ ва унинг оғир оқибатлари олдини олишга қаратилган ишларни сариқ чақалик қилади. Ўзингиз ўйлаб кўринг, паспорт 16 ёшда берилади. Бу ҳали қиз оила қуришга тайёр дегани эмас-ку?! Қачонгача бу каби клип ва қўшиқларни аудиторияга тақдим қиламиз. «Ўзбекконцерт» қошидаги бадиий кенгаш наҳотки шу клипни назоратдан ўтказган бўлса? Ҳар бир клип ва қўшиқни аудиторияга тақдим қилишдан олдин унинг савияси кўриб чиқилишини ва бу назорат амалда бўлишини истардик.

Шоҳсанам МИРЗАОЛИМОВА,

Фарғона вилояти




Ўхшаш мақолалар

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

Имтиёзли кредитлар кимлар учун

🕔11:42, 20.09.2018 ✔19

Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

Батафсил
Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

🕔11:25, 13.09.2018 ✔63

Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

Батафсил
Яна имконият берилди

Яна имконият берилди

🕔11:24, 13.09.2018 ✔41

70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Имтиёзли кредитлар кимлар учун

    Янги иш бошлаш остонасидаги қўрқув ва иккиланишларни енгиб ўтишнинг ўзи биринчи муваффақият дегани.

    ✔ 19    🕔 11:42, 20.09.2018
  • Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Ёшлар учун йигирма етти туҳфа

    Фарзандининг билимли инсон бўлиб улғайишини истаган ота-она унинг қўлига китоб тутади.

    ✔ 63    🕔 11:25, 13.09.2018
  • Яна имконият берилди

    Яна имконият берилди

    70 нафар ёш «рўйхат»дан чиқарилди. Уларнинг эндиги тақдири кимнинг қўлида?

    ✔ 41    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Яхши ғоя — яхши натижа

    Яхши ғоя — яхши натижа

    Бугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.

    ✔ 31    🕔 11:24, 13.09.2018
  • Қарс икки қўлдан

    Қарс икки қўлдан

    Иш сизни излаб келмайди, сиз ишни топинг ва меҳнат қилишдан қочманг.

    ✔ 106    🕔 12:07, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар