Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Юртдошларимиз умра сафарида

Мамлакатимизда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мўмин-мусулмонларнинг барча ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун имкониятларни кенгайтирмоқда.

Юртдошларимиз умра сафарида

Ҳаж ва умра зиёратларини намунали ташкил этишга бўлган эътибор йил сайин ортиб бораётганида ҳам буни кўриш мумкин. Ушбу ибодатларни адо этишга муяссар бўлаётган юртдошларимизнинг амалларини соғ-саломат бажариб келишлари учун барча қулайликлар яратилмоқда.

Жорий йилги «Умра — 2018» зиёратлари 31 майдан 17 июнгача давом этиб, унда 1500 нафар ҳам­юртларимиз умра зиёратини адо этишга муяссар бўлишяпти. Зиёратчиларга малакали шифокорлар, қўли ширин ошпазлар ва ишчи гуруҳи аъзолари хизмат қилмоқда. Ўзбекистон миллий авиакомпаниясининг «Тошкент — Жидда» йўналиши бўйича қатнови билан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги Подшоҳ Абдулазиз халқаро аэропортига етиб борган зиёратчиларни Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги Бош консулхонаси масъуллари кутиб олиб, барча қулайликларга эга бўлган замонавий, юмшоқ ўриндиқли автобусларда Мадинаи Мунаввара шаҳрига кузатиб қўйишди. Зиёратчилар Мадина шаҳридаги «Масат ул-Бустан» меҳмонхонасига жойлаштирилди. Мазкур меҳмонхона «Масжидун-Набавий»га яқин бўлгани боис барча зиёратчилар беш вақт намозларини ушбу масжидда адо этишмоқда. Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик, Президентимизга соғлик-саломатлик ва халқимизга фаровонлик сўраб дуои хайрлар қилишмоқда.

Меҳмонхонада ташкил этилган саҳарлик ва ифторлик дастурхонига юртимиздан борган ошпазлар зиёратчиларга манзур бўладиган таомлар тақдим этишди. Зиёратчилар учун Мадина шаҳридаги Уҳуд тоғи, Қиблатайн ва Қубо масжидлари каби тарихий ҳамда муқаддас масканларга зиёрат ташкил этилган.

Мадинаи Мунаввара шаҳрида уч кун турган зиёратчилар тўртинчи куни Маккаи Мукаррама шаҳрига кузатиб қўйилмоқда. Маккаи Мукаррама шаҳрида улар «Аброжул Кисва» меҳмонхонасига жойлаштирилган.

Ҳозирги кунгача Саудия Арабистонига жами 1097 нафар зиёратчи етиб борган бўлиб, улардан 673 таси Мадинаи Мунавварада ибодатларини давом эттирмоқда, қолган 424 нафари Маккаи Мукаррама шаҳрига етиб бориб, умра зиёратини адо этиш бахтига муяссар бўлишди. Зеро, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазон ойида қилинган умранинг савоби ҳажнинг савобига тенгдир», деганлар. Бошқа бир ривоятда эса: «Мен билан бирга ҳаж қилганнинг савобига тенг», деганлар.

Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг барча ибодатларини ўз даргоҳида мақбул айласин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси




Ўхшаш мақолалар

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔50

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

Йил олимлари маълум, улар кимлар?

🕔16:17, 29.11.2018 ✔32

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

Батафсил
Вақт кимлигингизни фош этади

Вақт кимлигингизни фош этади

🕔19:02, 22.11.2018 ✔64

Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 50    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 32    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 64    🕔 19:02, 22.11.2018
  • Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Бугун оилаларда эркакларнинг ўрни камайиб кетаётгандай назаримда. Аёлларнинг ҳуда-беҳуда дийдиёлари ортиқча исрофгарчилик, сарф-харажатларга сабаб бўлаётганини эркак жимгина кузатиб туриши мумкинми?

    ✔ 46    🕔 19:01, 22.11.2018
  • Бу офатдан қачон қутуламиз?

    Бу офатдан қачон қутуламиз?

    «Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

    ✔ 70    🕔 13:33, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар