Давр нафаси      Бош саҳифа

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Юртбошимиз амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик инвестиция лойиҳалари билан танишди, вилоят фаоллари билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари Қува туманида ташкил этилган «Фарғона анорчилик» агрофирмасида бўлди. Марғилон шаҳрида ижодкорлар боғига ташриф буюриб, бу ерда Эркин Воҳидов ҳайкали пойига гул қўйди. Нуронийлар масканида меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашди. Марғилон «Наримтекс» МЧЖнинг фаолиятини кўздан кечирди. Олтиариқ туманида «Исмоил Нозим обод» фермер хўжалигида ҳамда Қапчиғой маҳалласида бунёд этилган замонавий «Smart kids» нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишди. Олтиариқ туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Юртбошимиз амалга оширилаётган ишлар билан батафсил танишиб, тармоқ ёки соҳани ривожлантириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Беш юзга яқин кишининг бандлиги таъминланган, майдони 300 гектарлик «Фарғона анорчилик» агрофирмаси анор етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва экотуризм хизматлари кўрсатишга ихтисослашган. Бу ерда 15 хил навли 272 минг тупдан зиёд анор кўчати парваришланмоқда.

Президентимиз Фарғона давлат университетида анорчиликни ривожлантириш кафедраси очиб, янги навлар яратиш, мутахассислар тайёрлаш юзасидан кўрсатма берди.

«Наримтекс» корхонаси жорий йилда экспорт ҳажмини 800 минг долларга етказиш ниятида. 2012-2015 йилларда корхонада хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқариш жараёни модернизация қилинди. 

Хотин-қизларнинг муносиб ҳаёт кечиришида кийиниш маданиятининг ўрни катта. Либоси ўзига ёқса, ярашса, аёл кишининг кайфияти яхши бўлади. Бундай чиройли ва бежирим, замонавий ва айни пайтда миллий менталитетимизга мос кийимларни кийган хотин-қизларнинг дунёқараши ҳам кенгаяди. Бу йўналишни ривожлантириш учун ҳамма шароитни яратиб беришга тайёрмиз. Чунки аёлларни ҳаётдан рози қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишидир, — деди ­Шавкат Мирзиёев тикувчи аёллар билан мулоқотда.

Давлатимиз раҳбари ўтган йили вилоятга ташрифи чоғида ижодкорлар боғини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шу асосда бу ерда қурилиш ишлари амалга оширилди.

Боғ майдони 16,7 гектар бўлиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқизилган, гулзорлар ташкил этилган. Ўзбекистон халқ шоири Эркин ­Воҳидов ҳайкали ўрнатилган.

«Smart kids» нодавлат мактабгача таълим муассасаси 210 ўринга мўлжалланган бўлиб, кичкинтойларни ҳар томонлама ривожлантирадиган ўйинчоқ ва инвентарлар билан жиҳозланган. 

Шу ерда мамлакатимиз мактабгача таълим тизимида татбиқ этилаётган Интеграциялашган мониторинг электрон тизими тақдимоти ўтказилди. Бу тизимда ҳар бир боланинг туғилишидан то вояга етгунга қадар бўлган ҳолати, соғлиғи, улғайиши, ўзлаштириши ҳақида маълумотлар жамланади. Шунингдек, унда тарбиячилар, боғчалар, уларга эҳтиёж тўғрисида ҳам барча ахборотлар бўлади.

Бу таълим-тарбия тизимининг асоси, ўзига хос ойнаси, — деди Шавкат Мирзиёев. — Ундаги маълумотларни кузатиш, таҳлил қилиш орқали таълим-тарбияда нималарга эътибор беришимиз кераклигини аниқлаймиз. Бизнинг фарзандларимиз энг яхши, замонавий шароитларга муносиб.




Ўхшаш мақолалар

Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

🕔11:09, 19.07.2018 ✔27

Замоннинг ўзи «инсон капитали»га сармоя киритишни кўпайтиришни тақозо этмоқда.

Батафсил
Ташлаб кетилган болалар

Ташлаб кетилган болалар

🕔10:46, 12.07.2018 ✔52

Бундайларга давлат ота-оналик қилади.

Батафсил
Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

🕔10:46, 12.07.2018 ✔49

Самарқанд вилоятидаги 18 мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 мактаб капитал таъмирга муҳтож. Қатор мактаблар ачинарли аҳволда, 35-45 йиллар давомида капитал таъмирланмаган, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда ажратилган, дея маълумот берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz.га.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

    Ўқитувчининг ижтимоий мавқеи ошади

    Замоннинг ўзи «инсон капитали»га сармоя киритишни кўпайтиришни тақозо этмоқда.

    ✔ 27    🕔 11:09, 19.07.2018
  • Ташлаб кетилган болалар

    Ташлаб кетилган болалар

    Бундайларга давлат ота-оналик қилади.

    ✔ 52    🕔 10:46, 12.07.2018
  • Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

    Қирқ йил давомида таъмирланмаган мактаблар

    Самарқанд вилоятидаги 18 мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 мактаб капитал таъмирга муҳтож. Қатор мактаблар ачинарли аҳволда, 35-45 йиллар давомида капитал таъмирланмаган, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда ажратилган, дея маълумот берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати Kun.uz.га.

    ✔ 49    🕔 10:46, 12.07.2018
  • Молиялаштириш нега кечиктирилмоқда?

    Молиялаштириш нега кечиктирилмоқда?

    Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги иккита қишлоқ «Обод қишлоқ» дастурига киритилиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларига 7 миллиард 173 миллион сўм маблағ ажратилган.

    ✔ 79    🕔 12:51, 05.07.2018
  • Солиқ концепцияси: янгиликлар, имтиёзлар

    Солиқ концепцияси: янгиликлар, имтиёзлар

    Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони солиқ сиёсатида янги саҳифа очди.

    ✔ 71    🕔 12:51, 05.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар