Туризм      Бош саҳифа

Мактаб вазифасини ўтаган чинор

Ургут тумани марказидаги «Чор чинор» зиёратгоҳида бир юз йигирмадан зиёд баҳайбат чинор дарахти яшнаб турибди. Улар минг йилдан ошиқ умр кўрган. Мажмуа дарвозасидан ичкари киришингиз билан марказий йўлакнинг икки томонида ўсган баҳайбат чинорларга кўзингиз тушади.

Мактаб вазифасини ўтаган чинор

Қадимдан ўзбек хонадонларида бу дарахтга баҳодирлик ва паҳлавонлик рамзи сифатида қаралган. Чинор ёғочи ноёб қурилиш материали сифатида ҳам ишлатилади. Уларни кузата туриб, шоирнинг: «Магар чинор бўлсанг, чинордай яша, Бевақт узилмасин бирор япроғинг», деган мисралари кўнгилдан кечади.

Зиёратгоҳдаги энг катта чинорнинг ёши 1300 йилдан ошган. Ўша чинор кавагига ўрнатилган эшикдан ичкари кирдик. Кавак кенг ва каттагина экан. Бу исталган кишини лол қолдиради. Илгари бу ерда кўплаб толиби-илмлар сабоқ олган экан. Ривоятларга кўра, араб саркардаларидан бири Хўжа Абу Толиб Ургутдаги булоқ атрофига тўрт туп чинор дарахти эктиради. У вафот этгач (866-867 йиллар), шу чинорлар яқинига дафн этилади. Хуллас, бу жой «Хожа Чор чинор», деган бошқа ном билан ҳам аталади. «Чор чинор» мажмуаси ичида 1914 йилда Шайх Муҳиддинхон томонидан барпо этилган масжид ҳам бор.

Зиёратгоҳда сокинлик, орасталик ҳукмрон. Тоғ бағридан сизиб чиқаётган ҳовуз-булоқ жимирлаб, қайнаётганга ўхшайди. Бунга сабаб ҳовуз-булоқ ўртасидаги кўзлардан чиқаётган сув. Булоқ суви муздай ва ширин. Сувда балиқлар эмин-эркин сузиб юрибди. Қора, қизил ва бошқа туслилари... Айтишларича, балиқлар булоқ атрофидан ҳеч қачон узоқ кетмас экан...

Чиндан ҳам она табиатимизнинг сир-синоати, бориб томоша қиладиган ошёнлари кўп. Улар ҳақидаги бир-биридан қизиқарли афсона-ю ривоятлар эса, унданда кўп...

Зиёратгоҳдан бир олам таассурот  билан қайтдик.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Улоқни учирган қуюн

Улоқни учирган қуюн

🕔23:24, 06.02.2019 ✔31

Қулқудуқ овулида Тулкибой чолнинг ҳангисига етадигани йўқ. Жониворнинг жуссаси анча йирик, салкам отдай келади.

Батафсил
Писта чақар балиқлар

Писта чақар балиқлар

🕔11:10, 31.01.2019 ✔40

Баъзида табиат ишига қойил қолмасдан илож йўқ. 

Батафсил
Айдаркўл — Қизилқум денгизи

Айдаркўл — Қизилқум денгизи

🕔09:07, 21.12.2018 ✔120

Ўтган аср бошларида  «Катта тузли кўл», «Тузкон», деган номлар билан юритиб келинган Айдаркўлни бугунги кунда кўпчилик Қизилқум денгизи дея таърифлайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Улоқни учирган қуюн

    Улоқни учирган қуюн

    Қулқудуқ овулида Тулкибой чолнинг ҳангисига етадигани йўқ. Жониворнинг жуссаси анча йирик, салкам отдай келади.

    ✔ 31    🕔 23:24, 06.02.2019
  • Писта чақар балиқлар

    Писта чақар балиқлар

    Баъзида табиат ишига қойил қолмасдан илож йўқ. 

    ✔ 40    🕔 11:10, 31.01.2019
  • Айдаркўл — Қизилқум денгизи

    Айдаркўл — Қизилқум денгизи

    Ўтган аср бошларида  «Катта тузли кўл», «Тузкон», деган номлар билан юритиб келинган Айдаркўлни бугунги кунда кўпчилик Қизилқум денгизи дея таърифлайди.

    ✔ 120    🕔 09:07, 21.12.2018
  • «Гуноҳкор» касб эгалари

    «Гуноҳкор» касб эгалари

    Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

    ✔ 143    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Шоҳруҳия қалъаси

    Шоҳруҳия қалъаси

    Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

    ✔ 129    🕔 17:26, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар