Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Уйлар қуриляпти, аммо боғча, мактаб, поликлиника-чи?

Пойтахтимизда замонавий кўп қаватли уйларнинг асосий қисми Сергели туманида қад кўтармоқда. Бу, ўз навбатида, ҳудудда аҳоли сонининг ортиши, бўш иш ўринларига эҳтиёжни ҳам оширади.

Уйлар қуриляпти, аммо боғча, мактаб, поликлиника-чи?

— Жорий йил сўнггига қадар туманда яна 120 та кўп қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилади, — дейди Сергели туман ҳокими Нозим ­ҲУСАНОВ. — Натижада мос равишда аҳолининг мактаб, боғча ва тиббий хизматларга бўлган талаби ҳам ортади. Шу боис йил якунига қадар 1400 сиғимли 12 та мактабгача таълим муассасаси 2 та янги мактаб қуриб, фойдаланишга топшириш кўзланган. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида эса, 150 дан ортиқ лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни пайдо бўлишига замин яратади.

— Ақлли шаҳар лойиҳаси бўйича Сергели туманида кўп қаватли уйларга кузатув камералари ўрнатиш ишлари қай даражада кетмоқда?

— Туманда жами 1178 та кўп қаватли уй мавжуд бўлса, шу кунга қадар уларнинг қарийб 70 фоизига камералар ўрнатилди. Бироқ бу жараёнда дастлаб, муқобил камералар ўрнатилиб, кейинчалик рақамли камералардан фойдаланила бошланди. Шу сабаб камера ўрнатилган кўп қаватли уйларнинг 25 фоизини рақамлисига алмаштириш лозим.

— Ҳудуддаги айрим оилавий поликлиникалар ҳолати талабга жавоб бермайди, таъмирталаб. Бу масала ўрганилдими?

— Чиндан ҳам оилавий поликлиникаларнинг ҳолатини яхшилашга эҳтиёж бор. Бу масалани ўргандик ва шу йилнинг иккинчи ярим йиллигида поли­клиникаларни реконструкция қилиш учун 2 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилди. Йил сўнггига қадар тамирлаш учун 12-сонли оилавий поликлиникага 400 миллион сўм, 11-сонлига 200 миллион сўм, 10-сонли оилавий поликлиникага 180 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш кўзда тутилган.

— Сергели ярмарка бозорининг бузилиши кўпчиликнинг норозилига сабаб бўлди. Бозорнинг бузилишига сабаб нима?

— Савдо майдони дастлаб, фақат сабзавотлар бозори эди. Аста-секин кенгайтирилди, натижада бозор санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормаларига тўғри келмай қолди. Шунинг учун ҳам, уни бузишга қарор қилинди. Савдо майдончаси бўлган тадбиркорларга бошқа жойлардан ҳудуд таклиф қилинди. Жами 103 та юридик шахс рўйхатга олинган, 46 нафар тадбиркор ер кўринишида товон пули олишга рози бўлди. 

 

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Цементимиз сифати четникидан пастми?

Цементимиз сифати четникидан пастми?

🕔17:42, 06.12.2018 ✔14

Қурилиш соҳасида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири буцемент. ​​​​​​​

Батафсил
Уй-жой ширкатига нега  пул тўлаймиз?

Уй-жой ширкатига нега пул тўлаймиз?

🕔16:07, 29.11.2018 ✔39

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига (ХУЖМШ) тўланадиган ҳар ойлик мажбурий тўлов миқдори нималар асосида белгиланади? Бунда қандай харажатлар инобатга олинади?

Батафсил
Муаммолар ечимига  янгича ёндашув

Муаммолар ечимига янгича ёндашув

🕔16:07, 29.11.2018 ✔37

Қонунчиликда шундай бир атама бор: медиация. Бу сўзни кўпчилик эшитган бўлса керак, аммо унинг маъносини билмайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Цементимиз сифати четникидан пастми?

    Цементимиз сифати четникидан пастми?

    Қурилиш соҳасида энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлардан бири буцемент. ​​​​​​​

    ✔ 14    🕔 17:42, 06.12.2018
  • Уй-жой ширкатига нега  пул тўлаймиз?

    Уй-жой ширкатига нега пул тўлаймиз?

    Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига (ХУЖМШ) тўланадиган ҳар ойлик мажбурий тўлов миқдори нималар асосида белгиланади? Бунда қандай харажатлар инобатга олинади?

    ✔ 39    🕔 16:07, 29.11.2018
  • Муаммолар ечимига  янгича ёндашув

    Муаммолар ечимига янгича ёндашув

    Қонунчиликда шундай бир атама бор: медиация. Бу сўзни кўпчилик эшитган бўлса керак, аммо унинг маъносини билмайди.

    ✔ 37    🕔 16:07, 29.11.2018
  • Хонадон йилига қанча энергия тежаши мумкин?

    Хонадон йилига қанча энергия тежаши мумкин?

    Электр қувватидан тежаб фойдаланиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Мазкур жараёнда, айниқса, светодиод лампаларининг ўрни беқиёс.

    ✔ 59    🕔 17:31, 22.11.2018
  • Газ ва «свет» Юнусободда экспериментдан ўтказилади

    Газ ва «свет» Юнусободда экспериментдан ўтказилади

    Республикамизда ёнилғи-энергетика ресурсларининг аҳоли учун нархи йилига камида икки марта ўсиши кузатилмоқда. Бу аҳолининг, айниқса, кам таъминланган фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 50    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар