Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

«Сиз, барибир, тушунмайсиз»

— Катта ўғлим 15 ёшда. Орамизда тез-тез тушунмовчиликлар чиқиб туради.

«Сиз, барибир, тушунмайсиз»

Биламан, ҳозир у ўтиш ёшида. Лекин жиззакилигига чидаб бўлмайди. На отасининг айтганини қилади, на менинг. Ўтган сафар хафа бўлганимни билдириш учун икки кун гаплашмай қўйдим. У парво ҳам қилмади. Онаман-да, яна ўзим чидолмай, гаплашиб кетдим. Фанлардан баҳоси ҳам тушиб кетган. Ўзича катта режалар қилади: информатикадан уч баҳо олиб, дастурчи бўлмоқчи. «Аввал ўқиш керак», десак топган гапи битта: «Сиз, барибир, тушунмайсиз». Нима қилишга ҳайронман.

Гулмира ҲАЙДАРОВА,

Самарқанд вилояти

— Гулмирахон, фарзандингиз ўтиш ёшига — ўта мураккаб, ички қарама-қаршиликларга бой даврга қадам қўйган, — дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогика-психология факультети «Амалий психология» кафедраси мудири, психология фанлари номзоди, доцент Сабоҳат ЖАЛИЛОВА. — Бу давр нафақат ўсмирнинг ота-онаси ё яқинлари, аввало, уларнинг ўзи учун қийин палла.

(Давомини «Оила даврасида» газетасининг 2016 йил 28 апрельдаги 17-сонида ўқинг)

 

Ўсмирлик инсон ҳаётидаги энг кескин ва ёрқин ёш инқирози бўлиб, аксар ҳолларда ўжарлик, қайсарлик, катталар фикрини танқид қилиш билан намоён бўлади. Ўсмир катталарнинг талабини унинг мазмунига қараб эмас, балки талабни айнан улар қўяётгани учун рад этади. Ҳатто ўзи хоҳламаган тарзда, истакларига қарши бориб бўлса-да, талаб ёки буйруқнинг аксини бажаришга ҳаракат қилади:

1-ҳолат:

— Жуда кўп дарс қилдинг. Бироз дам ол, кўзинг ҳам чарчаб қолибди.

— Йўқ, дарс қилгим келяпти.

2-ҳолат:

— Бугун умуман дарс қилмадинг. Уйга берилган вазифаларни бажар.

— Йўқ, дам олмоқчиман.

Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсмирнинг атрофдагилар билан муносабатида агрессивлик, жанжалга мойиллик, интизомни бузиш ҳоллари кўп учрайди. Шу билан бирга, ички хотиржамликнинг йўқлиги, ўзидан қониқмаслик, ёлғизликка интилиш кузатилади. Болаларда негативизм қизларга нисбатан ёрқинроқ ва тез-тез кузатилади. Аммо бироз кечроқ, тахминан, 14-15 ёшларда бошланади. Айни шу палладан ўсмир ва ота-она ўртасида зиддиятлар чиқа бошлайди.

Ўн беш ёшли ўсмир ўзини вояга етган, мустақил шахс ҳисоблайди, шунга яраша муносабат кутади. Ота-она эса, аксинча, унга ҳали ҳам ёш боладек қарайди. Ўсмирнинг ички туғёнлари, фикр-мулоҳазалари билан ҳисоблашмайди. Сўнг вазият таранглашиб бораверади. 

Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Сиз, аввало, фарзандингизда юз бериши мумкин бўлган физиологик ва психологик ўзгаришларга ­эътибор беринг, муносабатларда буни ҳисобга олинг. Илгари барча буйруқни сўзсиз бажарган мўмин-қобил фарзанддаги ўзгаришларга фожиа деб эмас, ўсмирлик даврининг табиий жараёни деб қараш муҳим. Ўсмир катталар фикрини танқид қилиш орқали ўзидаги катталикни намоён этишга интилади. Агар ота-она унга ўзидаги катталикни намоён қилиши учун имконият (масалан, фикрини сўраш, қизиқишлари билан ўртоқлашиш, маслаҳатлашиш орқали) яратиб берса, ўртадаги чигаллик юмшай бошлайди. Назорат қилиш, топшириқ беришларни энди бошқача кўринишда олиб бориш керак. Назоратни унинг катталик ҳисларини топтамай, имкон қадар яширин тарзда бажарган маъқул. Буйруқ оҳа­нгида эмас, маслаҳатлашув ёки ёрдам сўрашга яқинроқ қилиб топшириқлар бериш ҳам мақсадга мувофиқ. Бир сўз билан айтганда, балоғат давридаги фарзанд билан муносабатларни қайта тузиш лозим.

Ўсмирлик ёши ички қарама-қаршиликлар, инқирозларга бой ўткинчи ҳолат. Ундан боланинг эсон-омон чиқиб кетиши кўп жиҳатдан ота-онанинг ўз вақтида ва меъёрида эътибор кўрсатишига боғлиқ. 

Моҳидил НОСИРОВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2560

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2560    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2866    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар