Даромад манбаи      Бош саҳифа

Озгина жойдан кўп ҳосил

Бугун картошкани хитойча усулда экиш ҳақида кўп гапирилмоқда. Бу усул мўл ҳосил олишга ёрдам беради, кам жой талаб қилади ва ўсимлик парваришини анча енгиллаштиради.

Озгина жойдан  кўп ҳосил

Хитой аҳоли сони кўплигидан ташқари, жуда улкан ҳудудга эга давлат ҳам. Аммо ҳудудининг каттагина қисми тоғ тизмаларидан иборат ва ҳосилдор ерлар кам. Ҳар бир қарич ер ҳисобда, дейиш мумкин. Шу боис хитойликлар картошка экишнинг анъанавий усулидан деярли фойдаланмайди. Уларга том маънодаги инновацион усуллар зарур.

Уруғи

Ерга картошка экиш учун унча катта бўлмаган (масалан, товуқ тухуми катталигидаги) тугунаклар сараланади. Тугунаклар +15 даражадан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади. Фақат экишдан олдин бир неча кунга иссиқ ва узлуксиз чироқ билан ёритиладиган хонага олинади. Тугунаклар бироз яшил тусга кириб, ниш отиши керак. Чириган жой бўлмаслиги учун тугунак этининг бир қисми кесиб олинади.

Экиш

Картошка тугунаги жуда чуқур ва кенг жойга экилади. Унинг диаметри 70 сантиметрдан кам бўлмагани маъқул. Таги чопиқ қилиб юмшатилмайди, ўтоқ қилинмайди. Шунчаки, тугунак устидан ҳаво ўтказадиган сомон ёки маҳаллий гўнг тупроққа аралаштириб, кўмилади. Ва тупининг ўсишига қараб, аралашма билан кўмиб борилади. Мазкур усулда битта тугунакдан кўп ҳосил олиш мумкин. Картошка жўяклари кам суғорилади, колорадо қўнғизи ҳам кам тушади. Ёки жўяклар ўртасига саримсоқ экилса, колорадо қўнғизи яқин йўламайди. Аммо жойларда картошканинг қайси навини экишни барибир синаб кўришга тўғри келади. Негаки, Хитойда яхши ҳосил берадиган нав, бошқа жойда яхши ҳосил бермаслиги мумкин. Шу боис ҳам экишни серҳосил навларни синаб кўришдан бошлаган маъқул. Алоҳида ерда бир неча навни бирданига синаб кўрса ҳам бўлади.

Чуқурча ўртасига бир дона картошка тугунаги қўйилади ва устидан тупроқ-гўнг ёки чириган органик ўғит-фосфорли ўғит аралашмаси солинади. Аралашма тугунакни 10 сантиметр қалинликда ёпиши керак. Картошка пояси 15 сантиметр ўсгандан сўнг учи 5 сантиметр чиқиб қолгунча яна биринчи галдаги каби аралашма солинади. Кейинги сафар поя 20 сантиметр ўсгач, яна учи озгина қолдирилиб, аралашма билан кўмилади. Бу бир неча марта такрорлангач, чуқур тўлиб, дўнгча ҳосил бўлади. Ўсимликка ҳафтада бир марта сув қуйиш мумкин. Вақти-вақти билан поя тагига оз-оздан калий тузи ёки қушлар гўнгги (парранданики эмас) солиб турилса, ҳосилдорлик ошади. Тупроқнинг ортиқча юмшатилмаслигига сабаб унинг зичлиги ошиб, ўсимликка ҳаво етмай қолиши мумкин.

Хитойликлар, асосан, сомон ва тупроқ аралашмасидан фойдаланишади. Негаки, у пояни ҳаво ва сув билан жуда яхши таъминлайди, натижада картошка тез ўсади. Ана шу усулда ҳар хил муддатларда икки марта картошка экиб, пишишига қараб, бир жўякдан икки марта ҳосил олиш мумкин. Хитойда картошка иссиқхоналарда ҳам ўстирилади.

 

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Йилига беш марта кўпаяди

Йилига беш марта кўпаяди

🕔10:58, 19.07.2018 ✔29

Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

Батафсил
Асалнинг тотли даромади

Асалнинг тотли даромади

🕔10:57, 19.07.2018 ✔22

Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

Батафсил
Қўрқманг, аввало бошланг

Қўрқманг, аввало бошланг

🕔10:34, 12.07.2018 ✔63

Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Йилига беш марта кўпаяди

    Йилига беш марта кўпаяди

    Бизнесни кенгайтиришга имконият бор, аммо шароити йўқ. Норин тумани ҳокимига қилинган мурожаат ҳамон жавобсиз.

    ✔ 29    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Асалнинг тотли даромади

    Асалнинг тотли даромади

    Энди қанот чиқарган асаларилар бир кун олдин ғуж-ғуж бўлиб қути атрофида учади. Нега?

    ✔ 22    🕔 10:57, 19.07.2018
  • Қўрқманг, аввало бошланг

    Қўрқманг, аввало бошланг

    Ишни бошлагач, кредит олиш умуман қўрқинчли эмаслигини тушунасиз.

    ✔ 63    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Болалар аравачаси энди ўзимизда

    Майда ва машаққатли иш бўлгани учун юртимизда ҳали ҳеч ким бунга қўл урмаган...

    ✔ 48    🕔 10:34, 12.07.2018
  • Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Тадбиркорга хорижий валютада кредит

    Энди якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорга энг кам иш ҳақининг минг баробари миқдорида хорижий валюта кредити берилади.

    ✔ 37    🕔 10:33, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар