Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Муҳаббат ва ғурур чорраҳасида

Машҳур асар сийратига  яна бир назар.

Муҳаббат ва ғурур чорраҳасида

Ёзувчининг асл маҳорати унинг ёзган асарларида ўз аксини топади. Дунё юзини кўрганига салкам бир аср бўлган «Чолиқуши» романи Рашод Нури Гунтекиннинг ижод чўққисини забт этган асарларидан бири, десак, муболаға бўлмайди. Асарнинг ўзгача оҳанрабоси сабаб тугатибоқ қайтадан ўқигингиз келаверади...

Аёл қалби жуда нозик ва сирли бўлади. Унга йўл топиш учун баъзан минг сўқмоқдан ўтиш керак бўлса, баъзан бир сўз кифоя. Бироқ асар қаҳрамони ҳеч кимникига ўхшамаган қалб соҳиби. У бутунлай ўзгача ва ҳеч такрорланмайдиган ўтли муҳаббат асири. 

Ота-онасидан эрта айрилган Фериде қалби табиатга ошно бўлди. Болаликнинг беғуборлиги билан улғайди. Доим кимгадир тош отиб, қувлаб, жанжаллашишга одатланган қизалоққа «Чолиқуши», дея ном беришди.  Табиатан Феридега мос бу ном унинг ўзига ҳам ёқиб тушди.

Иккинчи қаҳрамонимиз эса, бутунлай ўзгача, Фериденинг аксини такрорлайдиган Комрон. Ўқувчи қалбида унга нисбатан илиқлик уйғонмаслигига ҳам балки шу сабабдир. Қизларга хос назокатли бўлган бу йигит, ошиқ қалбининг гўзал боғига бир қанча азоб-уқубат тошларини отган инсон бўлди. Кибор оиланинг кибор ўғли ҳаётида бир қанча таниш аёллар бўлади. Бироқ уларнинг ичида ҳеч қайси бири «Чолиқуши» сочган нурни таратолмайди. Бу икки қалбнинг бир-биридан узоқлашиб кетишига тушунмовчилик сабаб бўлган бўлса, Комроннинг журъатсизлиги ва Фериденинг ғурури бахтли ҳаётга соя солди.

Ўзидан ҳам кўпроқ суйган инсонини ҳеч иккиланмай ташлаб кетиш  фақат «Чолиқуши»гагина хос хислат. Мустаҳкам тўғонларни ҳам яксон қилгудек бўлган бу муҳаббатни кичик юракка кўма олган ва уни ҳатто, ўзи учун ҳам очишни истамаган Фериденинг қайсарлиги ҳаётини турли оқимларга оқизиб юборади. Бу йўлда у янги инсонлар, янги муҳит ва янги муҳаббат қиссалари билан юзлашди. Йўқ, бу севги қиссаларини ҳам унинг ўзи яратади. Қирмизи юз, ўтли нигоҳлар яна қанчадан-қанча қалбларга ишқ ўтини ёқди. Бироқ лола каби гўзал бўлган бу қиёфанинг ортидаги қора рангга бурканган кўнгилни ҳеч ким тушуна олмасди.

Йигитларча мардликни ўзида мужассам этган яна бир қаҳрамонимиз Эҳсонбейдир. «Чолиқуши»га телбаларча ошиқ бўлган йигит уни қафасда бир умрлик тутқун бўлишини истамайди. Қўлига қўнган шўх ва бетакрор қушни ўз истаги билан муҳаббати томон учириб юборади.

Пок муҳаббатини бахшида қилиб, ўз фарзандидек кўрган Мунисани ҳам бешафқат тақдир Фериденинг қалбидан, ҳаётидан юлиб олади. Келажакдаги бахт қасрини Муниса билан биргаликда хаёл қилган Фериденинг умидларини эрта келган ўлим шамоли ўзи билан бирга учириб кетади. Дунёдаги ягона қувончига айланиб улгурган қизалоқнинг вафот этиши уни бутунлай синдиради. Ўн етти кун беҳол, ҳушсиз ўтган кечалар Фериденинг Мунисага бўлган бетакрор оналик, опалик ҳисларини қанчалар самимий бўлганини исботлайди.

Қайсар ва ўжар қизларни хуш кўрувчи яна бир асосий қаҳрамонимиз Хайруллабейдир. Поёни кўринмаган мусофирлик йўлларида Феридега ҳамроҳ бўлган, ёрдам қўлини чўзгани ўқувчи қалбида унга нисбатан соф меҳр туйғусини уйғотади. Фериденинг бошқаларга ўхшамаган, беғараз юраги Хайруллабейнинг қалб қасридан ўз ўрнини эгаллайди. Қалби ошиқлик асири бўлганини тан олмаган Фериденинг ҳис-туйғуларни ҳам ёлғиз мана шу инсон тушуниб етади.

Феридедан Чолқушига, Чолқушидан Гулбашакарга айланган шаддод қиз умри тутқич бермас асов сувдек кечди. Ғурур билан босиб ўтган йўлларида кўп йиқилди, хўрланди, зорланди, соғинди, топди ва айрилди... Қочишни истамаса-да, қочган, унутишни истаса-да, унута олмаган бир умрлик муҳаббатига қайтди.

 

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

Китоб ўқимаган она

Китоб ўқимаган она

🕔11:41, 20.09.2018 ✔27

Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

Батафсил
Стимул нима, мукофот ёки жазо?

Стимул нима, мукофот ёки жазо?

🕔11:20, 13.09.2018 ✔41

Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

Батафсил
Тарих қайта тилга кирди

Тарих қайта тилга кирди

🕔11:19, 13.09.2018 ✔41

Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 27    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 41    🕔 11:20, 13.09.2018
  • Тарих қайта тилга кирди

    Тарих қайта тилга кирди

    Ўзбек халқи кўчманчи ё келгинди эмаслиги илмий исботини топди.

    ✔ 41    🕔 11:19, 13.09.2018
  • Уфққа ботган тақдирлар

    Уфққа ботган тақдирлар

    Уфқни ҳеч кузатганмисиз? Унинг рангин туси ортида алам, қайғу, бардош, мардлик, садоқат, ғирромлик, қўрқоқлик, айрилиқ, висол ва ҳижрон яширин...

    ✔ 69    🕔 10:56, 24.08.2018
  • Асардан олган ибрат

    Асардан олган ибрат

    Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, бирор асарни мутолаа қилган ўқувчи, шу асар ҳақида  ўттиз фоиз маълумотга эга бўлар экан. Уни мустаҳкам тушуниши учун  эса, асарни таҳлил қилиш ва уни ўқиган инсон билан фикрлашиш катта аҳамиятга эга. Шунда асар ҳақида жуда кўп маълумот ёдда қолар экан. 

    ✔ 55    🕔 10:55, 24.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар