Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Икки мингта китоб туҳфа этилди

Китобхонлик маданиятини оширишдаги энг муҳим қадамлар.

Икки мингта китоб туҳфа этилди

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятининг оширилиши жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори соҳа тараққиёти учун муҳим қадам ва ўзига хос дастуриламал бўлди.

Шу мақсадда янги ташаббусга қўл урилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Нуроний» жамғармаси томонидан юздан ортиқ номдаги икки мингдан зиёд китоб Балиқчи туманидаги тўртта сектор штабига ва «Омон ариқ» маҳалла фуқаролар йиғини кутубхонасига тақдим этилди.

Ёшларнинг маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларига жавоб берадиган китобларни чоп этиб, жойларга вақтида ва мақбул нархларда етказиб бериш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини таржима қилиш, фарзандларимизда болаликдан бошлаб китоб ўқиш кўникмасини шакллантириш долзарб вазифадир.

Тадбир давомида китобларни, айниқса, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани, адабий-бадиий, ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-оммабоп ва кўргазмали адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш тизими такомиллаштирилаётгани таъкидланди. Ихтисослаштирилган китоб дўконлари фаолияти ривожланаётганига, ахборот-ресурс марказларининг кутубхона фондлари, ташкилот ва муассасаларнинг «Маънавият хоналари» ўқув-услубий, техник адабиётлар, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан бойитилаётганига алоҳида урғу берилди.  

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга доир тарғибот ишларини тизимли ва самарали ташкил этиш, бу борада китобхонлар, кутубхоначи ва тарғиботчилар ўртасида «Энг китобхон мактаб», «Энг китобхон маҳалла», «Энг китобхон оила», «Энг фаол кутубхоначи» каби кўрик-танловларнинг саралаш ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш йўлга қўйилди.

Шу тариқа секторлар штабларида биринчи маротаба кутубхоналар тизимини ташкил этиш иши йўлга қўйилмоқда. Тақдим этилган жамланмалар орасида жаҳон адабиётининг нодир дурдоналари таржималаридан тортиб, ўзбек муаллифларининг автобиографик асарлари, қисса ва ҳикоялар, эссе ва шеърлари, мактаб ўқувчилари учун фанлардан қизиқарли қўлланмалар, луғатлар, ҳикматлар хазинаси, бадиий-публицистик мақолалар тўпламлари, бадиий очерклар, миллий халқ эртаклари, дарсликлар ўрин олган.   

Айниқса, тақдим этилган китоблар орасида Алишер Навоий, Абдулла Қодирий, Пиримқул Қодиров, Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Ҳошимов, Тоҳир Малик, Муҳаммад Юсуф каби ёзувчи ва шоирларнинг китоблари ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

 

Лазиз РАҲМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔42

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔87

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Мактуб

Мактуб

🕔15:41, 07.06.2019 ✔123

Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 42    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 87    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 123    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 107    🕔 15:40, 07.06.2019
  • Эл одамлари

    Эл одамлари

    Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

    ✔ 120    🕔 11:13, 31.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар