Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

Жар ёқасида турган одамга биргина эпкин ҳам ҳалокатли таъсир этиши мумкин. Жанжаллашиб турган эр-хотинга биргина ортиқча гап бу оилани инқирозга учратиши ҳеч гап эмас. Ёки аксинча...

Одамзод шундай: муаммоли вазиятда унинг фикрини яхши томонга ўзгартириб, ҳаётини сақлаб қолишга кўмаклашадиган, далда берадиган инсонга эҳтиёж сезади.  Бу, айниқса, оилавий муносабатларда жуда муҳим аҳамият касб этади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази олдига, таъбир жоиз бўлса, ана шундай нажоткорлик вазифаси қўйилган. Жамиятнинг энг муҳим бўғини ҳисобланган оилани асраш, мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ёшларни оилага тайёрлашга кўмаклашиш каби ўта муҳим вазифани адо этишда марказ кўплаб ишларни амалга оширмоқда. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ажримларнинг олдини олиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш каби йўналишларда амалий қадамлар қўймоқда. Марказнинг вилоятлардаги бошқармалари ва туманлардаги бўлимлари ҳам ўз фаолиятини бошлагани саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, масалага тизимли ёндашишда қўл келмоқда.

Яқинда марказнинг вилоят бошқармалари бошлиқлари учун 72 соатлик ўқув семинари ташкил этилиб, муассаса олдида турган вазифаларни тизимли тарзда бажариш, фаолият самарадорлигини янада ошириш масаласи кўриб чиқилди. Марказнинг катта илмий ходимлари, масъуллари ва психолог олимлар ҳудудларда оилалар билан ишлаш, улардаги муаммоларни ҳал этиш усуллари, аҳолининг фикрларини ўрганиш борасида иштирокчиларга аниқ кўрсатмалар беришди.

— Олдимизда катта вазифалар турибди, — дейди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором ­ТОШМУҲАМЕДОВА. — Республикамизнинг турли ҳудудларида юриб, хонадонларга кириб, уларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб англадикки,  оилалардаги вазиятни ўша ҳудуднинг демографик ҳолатини ўрганмасдан, элнинг анъаналари, қадриятларини ҳисобга олмасдан туриб, умумий қоидалар асосида ҳал этиб бўлмайди. Бу нарса, албатта, бизнинг вилоятлардаги ва туманлардаги ходимларимиз зиммасига катта масъулият юклайди.  

Жамиятимизда оила институтини мустаҳкамлаш борасида қатор камчилик ва муаммолар ҳам етарли. Ажрим ёқасига келиб қолган оила то судга қадар етиб боргунча, албатта, психолог кўригидан ўтиши керак. Озгина руҳий зўриқиш ёки эр ва хотиннинг бир-бирини тушунолмаслиги ҳам вазиятни зўрайтириб, катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олди олиниб, оила аъзоларига маслаҳатлар берилса, муаммо ўз вақтида ҳал бўлади. Лекин афсуски, бизда айнан психолог мутахассислар етарли эмас. Шу сабаб психологларни етиштириш учун ҳам алоҳида ўқув курслари очиш ҳамда шу соҳа бўйича таълим олган мутахассисларни оила психологиясига йўналтириш зарур.

— Ҳақиқатан ҳам, оила билан юзма-юз учрашиб, дардини, муаммосини эшитиб, кейин шунга кўра иш кўрилса, натижа яхши бўлар экан, — дейди «Оила» марказининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ­Мўътабар МАҚСУДОВА. — Бошқармамиз ўз фаолиятини бошлагач, бир ой ичида юзга яқин оилани яраштиришга муваффақ бўлдик. Биз оилалар билан тажрибали психолог, педагог, олим ва катта ҳаётий тажрибага эга намунали хонадон вакиллари билан бирга суҳбатлар ўтказяпмиз. Натижа эса кутилганидан ҳам аъло. Вилоятдаги намунали, низоли, ночор ва ўртаҳол оилаларни аниқлаб, уларнинг маълумотлар базасини яратишга киришдик. Мақсадимиз, хонадонлардаги муаммоларни аниқ манзилли ҳал этиш, ҳеч қайси оилани назардан четда қолдирмасликдир.

— Вилоятимиз аҳоли сони кўплиги билан ажралиб туради, — дейди «Оила» марказининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Башоратхон Жалилова. —  19 та туман ва шаҳримизнинг ҳар бирида «Оила» марказининг бўлимлари ташкил этилиб, фаолиятини бошлади. Вилоятимиз ҳокими ва вилоят хотин-қизлар бўлими раиси билан ҳамкорликда оилаларни ўрганиш, улардаги муаммонинг туб илдизигача эътибор қаратиб, ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз.

Низоли оилаларни кириб ўрганганимизда ёшларнинг оилага тайёр эмаслиги жуда кўп учрайдиган муаммоларни келтириб чиқараётганига амин бўлдик. Кўп қизлар оила қуришга, йигитларимиз рўзғор тебратишга лаёқати етмаслигини кўрдик. Лекин бу ягона масала эмас. Ҳатто, қайноналар, баъзида қайноталар ҳам ёш оилалар ҳаётига асоссиз аралашмоқда. Демак, бундай ҳолатларда оила психологларига, тажрибали инсонлар панд-насиҳатига, шахсий намунасига эҳтиёж катта бўлиши табиий. 

Семинарда марказ ходимларининг ана шундай жиҳатларга эътиборли бўлиши, оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш йўлида бор куч-ғайрати, салоҳиятини ишга солиши муҳимлиги таъкидланди.

Навбатдаги ўқув семинарларни ҳудудларда, марказнинг туман бўлимлари ходимлари ҳамда ФҲДЁ органлари вакиллари учун давомли ўтказиб боришга келишиб олинди.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔34

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔53

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

🕔17:35, 24.01.2019 ✔70

Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 34    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 53    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 70    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 140    🕔 09:14, 21.12.2018
  • «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    «Хотиним гапимга кирмаяпти...» 

    Муштарий мактуби:

    Эркак киши бўлсам ҳам сизга ёзишга, ўз дардимни дастурхон қилишга куч топдим. Уйланганимга эндигина уч ой бўлди. Лекин ҳалитдан бошим муаммодан чиқмай қолди. Хотиним жуда эрка ўсганми, билмайман, ҳеч сўзимни олмайди.

    ✔ 153    🕔 09:13, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар