Халқ виждони      Бош саҳифа

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Ўтган йили 9 та жиноят содир этилган маҳаллада бугун жиноятчиликка чек қўйилди. Бунга қандай эришилди?

Жиноятларга қандай барҳам берилди?

Эрталаб хотиржам ишга бориш, меҳнат қилиш, оила даврасидаги шоду хуррамликда яшаш гаштига ҳеч нарса тенг келмайди. Буларнинг барчасига тинчлик ва осойишталик эвазига эришиш мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Шу боис ҳам бугун юртимизда осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишга катта эътибор қаратилмоқда.   

Жорий йилнинг 14 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, бугун жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлиб турибди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар, таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар ва амалий ишлар аста-секин ўз натижасини бермоқда. Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманидаги «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғинида 2017 йили тўққизта жиноят содир қилинган бўлса, жорий йилнинг беш ойида улар сони биттани ташкил этди. Аслида биргина жиноятчиликнинг олдини олиш қанчадан-қанча фуқароларни жабр чекишдан сақлаб қолишини ҳисобга олсак, бу борада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар оз эмас. 

Сергели тумани «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини жиноятчиликни бартараф этиш борасидаги яхши кўрсаткичлари учун Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашининг муносиб совғалари билан тақдирланди.

— Тошкент шаҳрида, айнан Сергели туманида жиноят содир этилмаган маҳаллалар сони кўп, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши бошқаруви бўлим бошлиғи Саодат БОЙМИРЗАЕВА. — Лекин айнан «Чорбоғ» МФЙга алоҳида урғу берилишининг ўзига хос сабаблари бор. Мазкур ҳудудда бундан бир неча йиллар аввал жиноятчилик анча кўпайиб кетган эди. Маҳаллада турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Табиийки, ҳар бири билан ўзининг миллий характеридан келиб чиқиб муомала қилиш керак. Ижобий натижага эришиш маҳалла мутасаддиларидан каттагина салоҳият ва тажриба талаб қилади. Шунинг учун ҳам биз шу маҳаллани танладик. Энди бу маҳалланинг оилалар билан ишлаш тажрибасини бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин.

Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалланинг 403 тасида уч ой давомида умуман жиноят кузатилмаган. Эришилаётган муваффақиятлар фақат бир кишиники эмас, албатта. Жиноятдан холи ҳудудларга эътибор берадиган бўлсак, барчасида иш ҳамкорликда ва жамоатчиликнинг самарали кўмаги билан тизимли ташкил этилган.

Тадбирга йиғилган Сергели туманининг бошқа маҳалла мутасаддилари  «Чорбоғ» МФЙнинг тажрибасига катта қизиқиш билдиришди. Улардан қандай усуллардан фойдаланганини ўртоқлашишини сўрашди.

— Маҳалламизда жиноятчиликнинг кескин камайишида ҳеч қандай сир йўқ, — дейди «Чорбоғ» МФЙ раиси Жовли ­ХЎЖАҚУЛОВ. — Барча фаоллар ва ходимлар жипслашиб, ўзимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдик. Тунни тун демай, дам олиш кунлари ҳам бетиним ишладик. Аҳоли билан янада яқинроқ бўлишга эриша олдик.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали қонунбузарликларнинг ўсишига чек қўйилмоқда. Ҳудуддаги учта тўқимачилик қўшма корхонасида жорий йилда 25 та маҳалла хотин-қизлари ишга жойлаштирилди. Жазо муддатини ўтаб қайтганларга ҳам иш топиб берилмоқда. Меҳнатга лаёқатли иш билан банд бўлмаган аҳоли сони ҳозирча 37 нафардан 20 нафарга камайди.

«Чорбоғ» маҳалласининг фаол кайвони нуронийлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, маҳалла раисининг ташкил этиладиган барча тадбирларида доим иштирок этиши, жамият ҳаётида содир бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб туришини алоҳида таъкидлашди. 

— Фаолиятимиз давомида ҳеч қандай маошсиз, жамоатчилик асосида халқимиз тинчлиги йўлида заҳмат чекаётган инсонлар билан бирга иш олиб боряпмиз, — дейди «Чорбоғ» МФЙ профилактика инспектори, подполковник ­Бобомурод ­ХУДОЙНАЗАРОВ. — Улар кечалари тунги навбатчиликка чиқади. Шубҳали ҳолатларни сезишса, бизга хабар беришади. Шунда ходимларимиз ўша жойга бориб, текширув ишларини олиб боради. Эътибор берилса, 80 фоиз жиноятлар асосан тунда содир этилади. Фидойи инсонларнинг ҳаракати эвазига тунда содир бўладиган жиноятларнинг олди олинмоқда. Агар бу ишлар кўламини янада кенгайтириб, маҳалла фаоллари жалб этилса, жиноятчиликнинг батамом олдини олиш мумкин.

Фуқаролар тинчлиги учун қанча жон куйдирсак, шунча оз. Ахир, халқимиз қўшнинг тинч — сен тинч, деб бекорга айтмаган. Бу хайрли ишда ҳар биримизнинг ўз ҳиссамиз бўлиши зарур. Шундагина хонадонимизда ҳаловат, кўнглимизда хотиржамлик ҳукмрон бўлади.  

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

🕔16:58, 18.10.2018 ✔94

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

Батафсил
Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

🕔16:57, 18.10.2018 ✔78

Ҳар бир луқмамиз қайси йўл билан топилаётгани биз учун жуда муҳим бўлмоғи зарур.

Батафсил
Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔253

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар