Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Муҳтожлик мажбур этади...ми?

Ўзи порахўр бўлса-ю, «Чироқларим, ҳалол бўлинг», дея уқтирса...

Муҳтожлик мажбур этади...ми?

Сканворд ечаётган картошкафуруш хотин ёнидаги эркакдан сўради:

— Аристотелнинг миллати нима? Тўртта ҳарф экан.

Эркак ҳеч ўйлаб ўтирмасдан:

— Швед бўлса керак. Ўзи физик олим бўлган, — дея жавоб берди.

Аёл ҳам: «Ия, тўғри келди», деб «жавоб»ни ёзиб қўйди...

Мени бир савол ўйлантиради: майли, енгил-елпи, олди-қочдидан иборат «сариқ матбуот»ни бўлса-да, одамларимизнинг ўқигани яхшими ёки аксинчами?

Кўпинча «Билимли одам кўп пул топади», дейишади. Аслида ҳам шундайми? Кўп пул ишлаш билимга боғлиқми? Буюк олим Альберт Эйнштейн бир умр моддий жиҳатдан, юмшоқ қилиб айтганда, «ўта камтарона» яшаган экан. Қолаверса, бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Жуда ғалати, шундай эмасми? Бунинг устига, инсон касбий маҳоратда етук ёки илм-фанни чуқур эгаллаши билан маънавиятли бўлмаслиги ҳам мумкин экан. Йўқса, юнон донишманди Арастунинг мана бу гапини қандай изоҳлаш мумкин? «Билим бобида жуда илгарилаб кетиб, маънавият бобида ортда қолган одам олдинга эмас, орқага қараб кетаётган бўлади».

Демак, маънавият ҳар соҳада етуклик демакдир.

Баъзи инсонлар яхши мутахассис бўлиши мумкин, аммо икки оғиз фикрини қоғозга тушириб бера олмайди. Улар ўз камчиликларини: «Биз филолог эмасмиз, ёзув-чизув уларнинг иши», деб оқлашга уринади. Бу ҳам одам маънавиятидаги бир кемтиклик аслида.

Маънавият инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракатида, сўзларида акс этиб туради. Бу ҳақда қадимги хитой ҳикматида шундай дейилади: «Руҳи уйғонган кишилар сўзи назокатлидир. Донишмандлар сўзи содда. Муносиб кишилар сўзи аниқ-тиниқ. Чакана одамлар нутқи кўп сўзли. Паст одамлар нутқи зерикарли».

Буни ҳаётда жуда кўп кузатганмиз: баъзиларнинг суҳбати аввалидаёқ одамни уйқу босса, баъзиларида эса қизиқишнинг зўридан кўзларимиз чарақлаб кетади. Яна айтадиларки, «Китоб ўқишдан аввал ўз қалбингни поклаб ол. Йўқса, китобдаги ҳикматлар билан ўз камчиликларингни «суваб» юборишни истаб қоласан; бирор эзгу фазилатни билиб олиб, ўзинг учун фойдани кўзлай бошлайсан».

Демак, «Ҳамма ҳам устоз бўлавермайди», деган гапда ҳам ҳикмат кўп экан. Устоз энг аввало етук маънавиятли бўлмоғи лозим. Шундагина унинг айтган ўгитлари шогирд қалбидан мустаҳкам жой олади. Агар устоз маънавиятсиз бўлса, сўзи ва амали бошқа-бошқа бўлса, бундайларга нисбатан халқимизда: «Устознинг айтганини қил-у, қилганини қилма», деган мақол бор. Дейлик, ўзи порахўр бўлса-ю, «Чироқларим, ҳалол бўлинг», дея уқтирса, унинг ўгити бетаъсир бўлиши аниқ.

Буюк аллома бобокалонимиз Маҳмуд Замахшарий шундай деган: «Тўғри ва ҳақ йўлдан бораётган одамнинг қадам ташлаши арслоннинг юришидан ҳам ҳайбатлироқдир». Шундай экан, бизга яна нима керак?!

Кўпинча инсон уялганидан ёки иззат-нафси кучлилигидан камбағал ва ночор эканини айта олмайди. Муҳтожлик зўр бўлса, номусли одамни ғам охирида хиёнатга, халқнинг молига қўл чўзишга мажбур этади. Олимлар айтадики: «Индамаслик — ёлғон гапиришдан, дудуқланиш — сўкишдан, камбағалликка чидаш — ўғрилик билан мол тўплашдан яхшидир».

Боғлаб, қўйилган шер ўз кучини йўқотмагани каби илм ва ҳунар эгаси ҳам бадавлат бўлмаса-да, ўз иззат-ҳурматини йўқотмайди. Аксинча, итнинг бўйнига олтин занжир боғланса-да, ҳамма жойда ҳаром ҳисоблангани каби истеъдодсиз, саховатсиз давлатманд ҳам нафратга дучор бўлади.

 

Дилфуза МАВЛОНОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

🕔10:59, 19.07.2018 ✔15

Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

Батафсил
Яна битта  «Китоб дунёси»

Яна битта «Китоб дунёси»

🕔10:59, 19.07.2018 ✔17

Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

Батафсил
Китобсеварларга туҳфа

Китобсеварларга туҳфа

🕔10:58, 19.07.2018 ✔13

«Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

    ✔ 15    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Яна битта  «Китоб дунёси»

    Яна битта «Китоб дунёси»

    Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

    ✔ 17    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Китобсеварларга туҳфа

    Китобсеварларга туҳфа

    «Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

    ✔ 13    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Ёвузликка яқин тарбия... Буни тарбия дейиш мумкинми ўзи?

    ✔ 38    🕔 10:32, 12.07.2018
  • Оилангиз кутубхонасига

    Оилангиз кутубхонасига

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида психолог Зебинисо Аҳмедованинг «Психолог маслаҳатлари» туркумидан жой олган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 32    🕔 10:32, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар