Давр нафаси      Бош саҳифа

Ислом тамаддунининг бешиги

Ислом цивилизацияси марказига тамал тоши қўйилди.

Ислом тамаддунининг бешиги

Ўтмишдаги буюк юртдошларимизнинг халқимиз ва башарият олдидаги хизматлари мустақиллик йилларида муносиб қадрланиб, ҳурмат ва эътибор топмоқда. Ватан тарихи ва маданиятига, илмий-маърифий ва маънавий меросга ҳурмат билан ёндашиш, уни ўрганиш ва бойитиш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳар бир давлат ва жамият тараққиёти ҳамда барқарорлигининг муҳим шартларидан ҳисобланади.

Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани, ислом дини ва маданиятини ривожлантиришдаги ўрнини бутун дунё ҳамжамияти кенг эътироф этмоқда. Уларнинг ичидан буюк олимлар, меъмор, ҳунарманд, амалий ва тасвирий санъат усталари етишиб чиқдиларки, улар яратган асарлар, маҳобатли бинолар, нафис санъат буюмлари, миниатюра ва хаттотлик намуналари жаҳон маданияти меросида алоҳида ўрин эгаллайди.

Ислом маърифати ва унинг ёшлар ҳаётида тутган ўрнини инобатга олиб, аллома ва мутафаккирларимизнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини дунё жамоатчилигига етказиш, диний-маърифий қадриятларимизни тарғиб ва тадқиқ қилиш мақсадида ўтган йили Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданият маркази ташкил этилди. Кейинчалик марказ олдида турган вазифаларнинг аҳамияти ва кўламидан келиб чиқиб, унинг номини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, деб аташга қарор қилинди.

Бугунги мураккаб даврда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш марказнинг энг асосий мақсад ва вазифаси этиб белгиланди. Шунингдек, терроризм ва экстремизм Ислом дини таълимотига мутлақ зид ғоя экани, экстремистик оқим ва йўналишларнинг бузғунчи ғояларига қарши илмий раддиялар тайёрлаш, Ислом террорга қарши эканини кенг жамоатчиликка етказиш ҳам олдимизда турган муҳим ва долзарб вазифаларимиздандир. Бугунги ёшлар эътиборини  аждодларимизнинг яратувчанлик даҳоси билан бунёд этилган ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганишга кенг жалб этолсак, айрим мафкуравий хуружларга нисбатан жамиятда кучли маърифий иммунитет ҳосил қилишга эриша оламиз.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, бунёд этиладиган марказ биносига рамзий тамал тоши қўйди. Давлатимиз раҳбарининг: «Бу марказни қуришдан мақсад Ислом маърифатини ўрганиш, боболаримизнинг буюк меросини, авваламбор халқимизга, дунё ҳамжамиятига етказишдир. Худо хоҳласа, ҳамма саъй-ҳаракатларимиз ёшлар таълим-тарбиясига, илм-фанга, маданиятга, тинчлик-осойишталикка замин яратади», деган гаплари келажакдаги фаолиятимиз учун дастуриламал бўлиб ҳизмат қилиши, шубҳасиз.

Буюк меросимизни жаҳон ҳамжамиятига етказиш бугунги кунда қанчалик муҳим ва долзарб эканига бир неча хорижий давлатларга қилинган сафарларда такрор-такрор гувоҳ бўляпмиз. Алломаларимизнинг асарларини ўқиб, фойдаланаётган кўпгина хорижликлар уларни айнан бизнинг заминимиздан етишиб чиққани ҳақида маълумотга эга эмас. Бу борада марказимиз бугунгача дунёдаги йигирмадан ортиқ илмий марказ билан алоқа ўрнатишга эришди. Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Туркиядаги қатор илмий-текшириш институтлари, Истанбулдаги Тўпқопи музейи, Франция ислом маркази, Париждаги Лувр музейи, Санкт-Петербургдаги Эрмитаж давлат музейи ва бошқа қатор етакчи марказлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, бу борада еттита меморандум имзоланди. Келгусида мазкур марказлар билан илмий ҳамкорликни изчил давом эттиришни режалаштирганмиз. 

Хорижий ҳамкорларимиз юртимиздаги бундай улкан ислоҳотларни хайрихоҳлик билан кутиб олиб, имкон қадар бизга кўмакчи бўлишяпти. Жумладан, марказимизга бир қанча ноёб манбалар тақдим этилди. Бу тадқиқотчиларимиз учун катта имконият дегани. Ҳозирда марказ кутубхонаси шакллантирилмоқда. Бугунга қадар унга 400 дан ортиқ ноёб қўлёзма харид қилинди. Юртдошларимиз ўзларидаги қадимий қўлёзмаларни марказимиз кутубхонасига топширмоқда. Бу халқимизнинг имон-эътиқод, маънавият ва маърифатга интилишидан, эзгу ва савобли ишларга бош қўшаётганидан далолатдир.

 

Абдуазим ТЎРАХЎЖАЕВ,

Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари вазифасини бажарувчи




Ўхшаш мақолалар

Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

🕔13:44, 16.11.2018 ✔2

Яхши биласиз, севимли шоиримиз Рауф Парфи бирор киши билан кўришиб қолса, «Дунёқарашингиз яхшими?», деб сўрашар эди. Ҳозир газета ва журналларда ишлайдиган журналистлар бир-бири билан «Обунангиз яхшими?» деб омонлашадиган бўлган.

Батафсил
Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

🕔16:44, 08.11.2018 ✔34

Эндигина 22 ёшга кирган Зиёвуддин Илҳомиддинов ҳали оила қуриб, рўзғор ташвиши гарданига тушмасидан енгил пул топиш пайини кўзлаб, энг қабиҳ йўллардан бирини танлади.

Батафсил
Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

🕔16:23, 08.11.2018 ✔32

Гулнора ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Ўзбектелеком» АК «Тошкент шаҳар телеком» Эксплуатация марказининг марказий тармоқлар эксплуатация боғламаси мутахассиси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

    Газетанинг «ўлими»ни «башорат» қилаётганлар эсли-ҳушли одамлар эмас!

    Яхши биласиз, севимли шоиримиз Рауф Парфи бирор киши билан кўришиб қолса, «Дунёқарашингиз яхшими?», деб сўрашар эди. Ҳозир газета ва журналларда ишлайдиган журналистлар бир-бири билан «Обунангиз яхшими?» деб омонлашадиган бўлган.

    ✔ 2    🕔 13:44, 16.11.2018
  • Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

    Пулни қалбакилаштириб, бойиб кетмади

    Эндигина 22 ёшга кирган Зиёвуддин Илҳомиддинов ҳали оила қуриб, рўзғор ташвиши гарданига тушмасидан енгил пул топиш пайини кўзлаб, энг қабиҳ йўллардан бирини танлади.

    ✔ 34    🕔 16:44, 08.11.2018
  • Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

    Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

    Гулнора ХУДОЙБЕРДИЕВА,

    «Ўзбектелеком» АК «Тошкент шаҳар телеком» Эксплуатация марказининг марказий тармоқлар эксплуатация боғламаси мутахассиси

    ✔ 32    🕔 16:23, 08.11.2018
  • Йигирма йилдан кейинги дийдор

    Йигирма йилдан кейинги дийдор

    Жорий йилнинг 24 — 28 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикасида Қирғизистон Республикасининг «Қирғизистон маданияти кунлари» бўлиб ўтди.

    ✔ 53    🕔 19:03, 01.11.2018
  • Аччиқ қалампирнинг аччиғи

    Аччиқ қалампирнинг аччиғи

    Экин сув тақчиллигидан қуриб қолди. Сотиш харажатларни қоплайдими? Аксига олиб, харидор ҳам йўқ.

    ✔ 55    🕔 19:03, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар